Trust and support


Туркчадан Ҳамидбек ЮСУПОВ таржимаси


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Туркчадан Ҳамидбек ЮСУПОВ таржимаси


Атиргул ўғриси
275
САҒИР БОЛА
Валентина Егорова, 
Литва
Б
угун Коля учун муҳим кун 
эди. Каллаи саҳарлабдан келган болалар уйи мураб-
бийлари унга нималардир дейишди, эгни-бошини 
тўғрилашди. Ҳалитдан бола бечоранинг бутун вужу-
дини ҳаяжон қамраб олганидан у бирорта ҳам сўз-
ни эшитмас, ҳатто ён-верида кимлар борлигини ҳам 
пайқамасди. У тез-тез дераза олдига бориб, оёқ учи-
да турган кўйи ташқарига, қор босган йўлакка қа-
рар, амаки ва хола келмадимикан деб умидланарди. 
Чўпдай мўрт ва озғин оёқлари унинг нозик жисми-
ни зўрға кўтариб турарди. Бу дам дилбар юзларига 
маҳзунлик тошиб чиқар, катта мовий кўзлари катта-
ларники каби жиддий тортиб қолар, рангпарлиги 
эса бечоралигини ошкор этарди-қўярди. Коля ваз-
мин ва зийрак бола эди, яна бир хусусияти одамлар 
юзларидаги маънони тез илғаб оларди. У ёлғизликни 
ёқтирар, шунданми, ҳеч кимга ҳалақит бермай бур-
чакдаги ташландиқ жавонга кириб олганча ё китоб 
ўқир, расмлар томоша қилар, ё ўйинчоқлари билан 


Ҳикоялар тўплами
276
андармон бўлар, ишқилиб ўзи билан ўзи машғул 
бўларди. Коля сингарилар муаммо чиқармасди. Шу 
боис тарбиячилар уни ва у кабиларни яхши кўри-
шарди. Ахир оворагарчиликка қўйиб, жонни қақ-
шатадиган шум ва йиғлоқи боладан кўра озор нима-
лигини билмайдиган митти хоксорлар минг карра 
авло эди-да улар учун. Аммо баъзан Коляни ёши 
катта болалар қитиқ патагига тегиб, ранжитишар-
ди. Шунда ҳам у бу ҳақида ҳеч кимга чурқ этмас, 
арз-дод қилмас, дарров хафагарчиликларни унутиб 
юборарди.
Болалар уйига аҳён-аҳёнда оилали ё бефарзанд 
кишилар келиб, ўзларига бола асраб олиш учун 
митти сағирлар ичидан ёққанини танлаб олишарди. 
Кунлардан бирида болалар уйидагилар Коля учун 
ҳам мана шундай хайрли иш қилишни режалашти-
ришди-ю, аммо кутилмаганда бола пақир оғриб қо-
либ, узоқ вақт тўшакда ётди. Касаллик фориғ бўл-
ганда эса унинг бир-икки кишига кўрсатгулик ҳоли 
қолмаганди. Негаки касаллик бола бечорани ҳолдан 
тойдириб, бор ширасини сўраб олганди. У заиф, эти 
устихонига ёпишиб қолганди. Мана ҳозир унинг ми-
ясига ўрнашиб қолган ўйдан юраги орқасига тортиб 
кетди: «Улар келмасидан тағин тобим қочиб қолса– 
я? Яна болалар уйида қоламанми?» 
Ниҳоят, палата эшиги очилди-ю, Коля ўзи то-
мон қориндор, қора, ялтиллаган туфли кийган киши 
яқинлашганига гувоҳ бўлди. Болакай қўрқа-писа гоҳ 
қора туфли, гоҳ катта қоринга боқди-ю, аммо бу 
нусханинг башарасига қарашга юраги дов бермади. 
Бахтни қаранг, Коля бесўнақай эркак деб ўйлаган 
одам унча дароз бўлмаган аёл бўлиб чиқди. Хотин 
унга ёқди. Ахир бу заифанинг юзлари офтобдай 
ярқираб, табассум қилиб турса, истарали бўлса, яна 
кўзларида умидми, ишончми барқ урса… ёқтирмай 


Атиргул ўғриси
277
бўладими? Коляга энг манзур бўлгани аёл жуда 
мулойим экан. Эслаб кўрди, болага ҳали ҳеч ким 
шу пайтга довур бундай юмшоқлик ва хушмуома-
лалик билан мурожаат қилмаган экан. Тағин овози 
ҳам майин, ёқимлилигини айтмайсизми? Боланинг 
назарида аёл гўёки мароқ билан куйлаётган эди-ю, 
сўзлар куйга монанд қанот қоқиб чиқаётганди. Би-
роқ ҳаяжонданми, болакайнинг ранги оқариб кет-
ди, қўллари хиёл совқотди, чангалга тушган қушдай 
юраги питир-питир ура бошлади. Аёл бола бечо-
ранинг ҳаяжонланганини сезди ва майинлик билан 
унинг ёрқин сочлари, қоқ елкаларини силай кетди. 
Коля унинг кафтидаги илиқ ҳароратдан эриб, бў-
шашди ва бироз тинчланди. 
Колядан бирор нима тўғрида сўрашганида, таби-
атан тортинчоқ ва босиқлиги учун бўлса керак у ён-ве-
ридагиларига олазарак нигоҳ ташлар, оғиз очмоққа 
эса ийманарди. Шу боис унинг ўрнига мураббияси 
жавоб берарди. Бир галда қадам ранжида қилган 
ўртароқ ёшдаги эркак табассум улашаркан, бола-
кайга машина ўйинчоқ ва конфетлар узатди, аммо 
у ҳар галгидек ёвсиради. Гарчанд у сағирнинг олдига 
яна келишга бот-бот ваъда берса-да, Коля «афтидан 
мен бу амакига ёқмадим», дея ич– этини ея бошла-
ди. Нафсиламбирини айтганда, болакай «амаки»га 
маъқул келганди. Коля ичикиб қолмаслиги учун тез-
тез келиб, бола пақирнинг кўнглини шодлантирар, 
совғалар туҳфа этар, ишқилиб алоқани узиб қўйма-
ганди. Бу дийдор сағир болага бир олам қувонч шу 
билан бирга безовталик ҳам бағишларди: янги таас-
суротлар ва ҳис-туйғулар, тўлқинлар уни жонсарак 
қилиб қўярди. Коля ўзгарди, унинг жажжи юраги 
аввал ҳис қилмаган туйғулар билан тўлиб тошди. 
У бўлажак ота-онаси пайдо бўлиши билан мўъжи-
за юзага келишини англади. Энди тунлари ажойи-



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling