Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Ҳикоялар тўплами
270
– Қораламаларни келтиргансиз, фаҳмимча, – 
деди у ўзига ишонган бир тарзда. – Мен ҳам сизни 
кутаётгандим, марҳамат.
Бу кишига нима бўлибди, дея ўйлаб қолдим. Де-
ворлари кутубхонага айлантирилган кенггина хона-
нинг ўртасида, ёғоч стол ёнидаги иккита оромкурси-
дан бирига ишорат қилиб:
– Марҳамат, ўтиринг, – дедида, биттасига ўзи 
ўтирди. – Қайдларимни ўқимоққа фурсат тополдин-
гизми?
– Ҳа, ўқидим, – дедим, унинг устунлигини қабул 
қилганимга ўзим ҳам ҳайрон бўлиб. Тўсатдан, айни 
шу саҳнани аввал ҳам бошимдан кечирганимни 
эслагандек бўлдим. Ҳа-ҳа, илк романим чиқиши-
дан олдин Сулаймон Сомеънинг олдига борувдим. 
Ўшанда, худди Солиҳ Бейнинг ҳозирги муомаласи-
дек баланддан туриб муносабатда бўлганди мен би-
лан.
– Шу романингни чиқаришга шошилибсан, – 
деди Солиҳ Бей дангаллик билан. – Камчиликлари 
бор.
– Лекин... – дея ўзимни ҳимоя қилмоқчи бўлдим.
– Лекин-пекини йўқ, сиз ёшлар ҳамиша шунақа 
ҳовлиқасизлар, – деди у. – Қанақа чиқсаям, китобин-
гиз чиқса бўлди! Шон-шуҳрат ортидан қувасиз...
Қарасам, менга очиқча ҳужумга ўтяпти. Сулаймон 
Сомеъдан ҳам ўтказиб юборди, дея хаёлимдан ке-
чирдим. Бироқ аслида адашаётган менмас, ўзи. 
Ахир, мен энди шунчаки бир ҳаваскор ёзувчи эмас-
ман.
– Ўзингизни босиб олинг, Солиҳ Бей! – дея бақир-
дим. – Сиз қанақа оҳангда гапиряпсиз?
У довдираб, қорачиқларидаги қаттиқ ифодалар 
юмшади, нигоҳи гўё този итнинг ўлик боқишларига 


Атиргул ўғриси
271
айланди. Энди рўпарамда ўзим билган ўша ҳорғин, 
эзилган Солиҳ Бей ўтирарди.
– Қаранг, – дедим бироз овозимни пасайтириб. 
– Сиз жуда яхши мусаҳҳиҳсиз. Аммо бу сизга менга 
дағдаға қилиш ҳуқуқини бермайди.
Қарасам, ўрта яшар одам оромкурсига чўкиб, ях-
шигина кичрайиб қолди.
Унга ачина бошладим. Бечора аста-секин ақлдан 
озяпти, шекилли.
– Айниқса, – дея кўнглини кўтаришга уриндим. 
– Ёзган қайдларингиз ёққанини таъкидлашим жоиз. 
Ҳаммасидан ҳам, ўша охирги абзац... Фикрларингиз 
учун сизни табрикласам арзийди.
– У қайдларни мен ёзмадим, – деди у уятчан бир 
тарзда.
– Ким ёзди унда?!
Унинг нигоҳи ваҳима билан хонанинг кириш 
эшигига қаради, биров эшитиб қолишидан қўрққан-
дек: «Солиҳ Сомеъ», – дея шивирлади.
Солиҳ Сомеъ дегани ким бўлди энди? Рўпарамда-
ги кишининг фамилияси Борам бўлса, Солиҳ Сомеъ 
дегани қаёқдан чиқди?
– Сулаймон Сомеъ, демоқчимисиз?
– Йўқ, у ўлди. Энди Солиҳ Сомеъ бор, – дея изоҳ 
берди у. Ҳуркак кўзлари ҳалиям хона эшигида. Мен 
ҳам эшикка ўгирилиб қарадим.
– Унақа одамни танимайман, – дедим, унинг қа-
ерга тикилётганини билмоққа уриниб.
– Нега танимайсиз? – дея бирдан бақирди у.
Ҳайрон бўлиб унга қарадим. Доимий эзгинликни 
устидан улоқтириб ташлаган, боягидек шафқатсиз 
оҳангда гапиряпти. Унинг ақлдан озганини фаҳмла-
дим. Аммо сал паст келсам, «Солиҳ Сомеъ» шафқат 
қилмаслигини ҳам биламан.
– Овозингни пасайтир! – дея, ўзим ҳам камида 


Ҳикоялар тўплами
272
уникидек баланд овозда бақирдим. – Алдаяпсан. 
Солиҳ Сомеъ деган киши йўқ умуман!
Кутганимдек бўлмади, унинг кўзларидаги ғазаб 
юмшамади.
– Жоҳил! – дея қўли билан орқасидаги жавонни 
кўрсатди. – Бу китобларни ким ёзди бўлмаса?
Жавонларга боқиб, Сулаймон Сомеънинг ки-
тобларини кўрдим. У бўлса тушунтиришда давом 
этди:
– Пастдагилар эса китоб бўлиб чиқарилмаган 
ишларим. Сулаймон Сомеъ ҳасад қилди, нашр эти-
лишига рухсат бермади.
Ҳайратдан қотиб қолдим.
– Ҳалиям ишонмасанг, мана бунга қара, – дея стол 
тортмасини очди. Диққат қилиб турсам, тортмадан 
кумуш мактуб очгични олиб менга узатди:
– Буни менга ижодимнинг 25 йиллик юбилейида 
совға қилишган.
Аввалига қўрқув билан тисарилдим, қочишни 
ўйладим. Кейин ўзимни қўлга олиб:
– Кўрсам бўладими? – дея чаққонлик билан 
мактуб очгични қўлидан тортиб олдим. – Ёлғон га-
пиряпсан. Бу сеникимас, Сулаймон Сомеъники, – 
юзида акс этган довдирашни кўришим биланоқ ово-
зимни баландлатдим: – Сен Солиҳ Сомеъ эмассан, 
сен Солиҳ Борамсан!
Рўпарамдаги киши яна мусаҳҳиҳ Солиҳ Бейга 
«айланди». Бўйнини эгиб, бўйсунувчан эзик нигоҳ 
билан менга тикилди. Аммо энди ҳечам чекиниш 
ниятим йўқ.
– Сен мунаққид эмассан, – дедим.
– Бўлишим мумкин эди, – деди у титроқ бир то-
вуш билан. – Сулаймон Сомеъ тўсди менинг йўлим-
ни. Уни ҳурмат қилардим. Ҳар бир ёзган нарсамни 


Атиргул ўғриси
273
унга олиб борардим. Ёқтирмасди, мени ерга урарди. 
«Сендан нари борса, мусаҳҳиҳ чиқади», – дерди.
– Касбингни паст кўрма, – дедим; ниятим – «Солиҳ 
Сомеъ»нинг яна юзага чиқишига йўл қўймаслик 
эди. – Мусаҳҳиҳлик ҳам аҳамиятли иш.
– Аммо Солиҳ Сомеъ унақа демаяпти.
– Уни қўявер. Ёлғон айтади. Биласанки, у қотил. 
Бунинг устига, айбини ҳам Ойтуғ Бейга ағдармоқчи 
бўлди.
– Ёмон нияти йўқ эди аслида. Сулаймон Сомеъга 
унинг қилганлари хато эканини айтмоқчийди. Аммо 
шу пайт Ойтуғ Бей келиб қолди. Унинг ёнида гапи-
ролмасди. Ташқарига чиқиб кутиб турди. Ойтуғ Бей 
кетгач, уйга қайтиб кирди. Танқидларининг ноўрин 
эканини, одамларга сал ҳурмат билан муомалада бў-
лиши кераклигини айтди. Лекин Сулаймон Сомеъ, 
худди менга қилганидек, унга ҳам дағдаға қила бош-
лади.
Овози баландлашидан билдимки, «Солиҳ Сомеъ» 
яна юзага чиқаётир.
– Уни ўлдиришга ҳаққи йўқ эди! – дедим дангал. 
– Эртага у алам устида Солиҳ Борамни ҳам ўлдири-
ши мумкин.
Мусаҳҳиҳ энди мадад тилагандек илтижоли кўз-
лари билан менга қаради.
– Полицияни чақириб, уни ушлаб берайлик, яго-
на чораси шу! – дедим кескин бир тарзда.
– Қўлимдан келмайди, – деди у.
– Сен қилолмасанг, мана мен қиламан бу ишни, – 
дедим. – Телефон қаерда?
У индамасдан китоб жавонининг пастки токчаси-
да турган телефон аппаратини кўрсатди.
Дарров телефонга ёпишиб, Навзодга қўнғироқ 
қилдим. Дарҳол етиб келишларини айтишди. Солиҳ 


Ҳикоялар тўплами
274
Бей иккимиз жим ҳолда уларни кутарканмиз, гўёки 
ҳеч нарса бўлмагандек:
Биласанми, – деди. – Романингда хато кўп эди.

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling