Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
267
анча бўлган. Сиёсий жиноятмикан десам, сиёсатга 
аралашмаслигини ҳамма билади. У ҳолда ким, нега 
ўлдирди бу кишини? Шуларни ўйлаб ўтирсам, худ-
ди саволимга жавоб бергандек, телефон кетма-кет 
жиринглай бошлади.
– Алло, эшитаман?
– Алло, – деди қувноқ бир овоз. – Мен, Ёқубман.
– Ёқуб... Оғайни, қаердасан? Полиция сени изла-
япти.
Уйга келишибди, эшитдим. Сулаймон Сомеъ 
иши бўйича. Нақадар ифлос-а у! Ўлигиям бизни 
тинч қўймайди.
– Унақа дема, нима бўлсаям адабиётга алоқадор 
одам.
– Ўшами? Кулгимни қистатма. Сенам қизиқсан-а, 
сен ҳақингда ёзмаган бўҳтони қолмади. Тағин ёнини 
оласан!
– Нима бўлса, бўлиб ўтган, – дедим. – Ўлди-кетди, 
орқасидан гапирмайлик энди.
– Нега гапирмас эканмиз? Ўлганлиги уни оқлаёл-
майди.
– Балки сенга ёмонлиги теккандир, аммо...
– Менга ёмонлиги тегиши муҳим эмас, – дея 
портлаб кетди у. – Асли ёмонлиги адабиётга тегди. 
Унга таъзим қилганларни кўкларга кўтариб мақтар, 
йўлига юрмаганларни эса ерга киритишга уринар-
ди. Бунақа мунаққидлар бор мамлакатда адабиёт та-
раққий этадими? У бир душман эди. Китоб қотили 
эди.
– Бу сўзларни қаердан эшитдинг? – дея сўрадим 
ваҳима билан.
– Қайси сўзларни айтяпсан? – деди у довдираб.
– «У бир душман эди, китоб қотили эди», деган 
гапларингни.
– Эслай олмайман... Газетада ўқигандим, шекилли.


Ҳикоялар тўплами
268
Бошим қотди, танқидчини Ёқуб ўлдирган бўли-
ши мумкинми? Чидолмасдан, яна сўроққа тутдим:
– Қаердасан? Айт, бориб олиб келай.
– Қўявер... Истанбулдан ташқарида бир жойда-
манда.
– Қачон чиқиб кетгандинг Истанбулдан?
– Шанба кечаси.
«Жиноятдан сўнг», деган фикр хаёлимдан ўтди.
– У ёқ-бу ёқда сандироқлаб юрма, – дедим 
огоҳлантирувчи оҳангда. – Қўлга олишса, бошинг ба-
лога қолади. Яхшиси кел-да, полицияга таслим бўл.
– Боролмайман. Бу ерда кайфим чоғ. Ўша ярамас 
ўлибди, дея оромимни бузиш ниятим йўқ.
– Тушунмаяпсан...
– Тушуняпман, тушуняпман. Шунча меҳрибон-
чилик қилганинг етади. Майли, омон бўл, – дея труб-
кани қўйиб қўйди у.
Бу орада эшик очилиб, хотиним кириб келди.
– Боя айтишни унутибман, – дея қўлидаги пап-
кани узатди. – Мусаҳҳиҳ Солиҳ Бей келиб, мана бу 
қораламаларингизни ташлаб кетувди. У ер-бу ерини 
тўғирлабди, уч саҳифалик илова ҳам ёзибди.
Хаёлим ҳамон Ёқубда, бир лаҳза хотинимнинг 
нима деяётганини англаёлмай турдим. Узатган пап-
касини қўлидан олаётиб, ҳаммасини тушундим. Эски 
романимнинг иккинчи нашри учун тайёргарлик 
кўраётгандик. Папкани очиб, ичидагиларни чиқар-
дим. Саҳифаларда қизил ручкада белгиланган ҳарф-
лар, жумлалар кўринади. Булар яхшику, лекин ро-
маннинг охирига қўшилган «Танқид ва таклифлар» 
сарлавҳали уч варақ ёзув нима экан?
Хотиним хонамдан чиқаркан Солиҳ Бейнинг яна 
бир илтимоси борлигини – тузатишларни киритган-
дан сўнг уйига жўнатишимизни сўраганини айтди. 


Атиргул ўғриси
269
Қизиқ, илгари ҳеч бунақа одати йўқ эди, қоралама-
ларни нашриётдан оларди.
Хотиним чиқиб кетгач, тағин Ёқубни қотил-
ми-йўқми дея ўйга толдим. Полицияга қўнғироқ 
қилсаммикан? Йўқ, Ёқубга нисбатан бундай қилол-
майман. Яхшиси, бояги телефондаги суҳбатимизни 
эсимдан чиқараман, вассалом. Шундай дея, Солиҳ 
Бейнинг тузатишларига қайтдим.
Аввало, нималарни ёзган экан, дея «Танқид ва 
таклифлар»ини ўқий бошладим. Образларни яна-
да ёрқинроқ ифодалашим учун бир неча таклифлар 
билдирганки, сўзларида жон бор. Асардаги воқеа-
лар тасвири билан алоқадор қайдлари ҳам бор. Ўй-
лаб кўришга арзийди. Аммо менга асосий таъсир 
қилган нарса – қайдларнинг охирига илова қилинган 
охирги абзац эди. Унда романнинг яхши эканлиги, 
мавҳумликнинг аниқликдан кўра устунроқ эканлиги 
ҳақида сўз юритиларди. Бу абзац, худди романнинг 
қисқача тавсифи каби, шу қадар чуқур маъноли, 
мазмундор эдики, мисоли бир ажойиб шеърдай ки-
шини ҳаяжонга соларди. Бирор жойдан ўғирлаган 
бўлса керак, дея хаёлимдан кечди. Лекин шу гумо-
ним ҳам ҳаяжонимни, унинг ёзганларига нисбатан 
ҳурматимни камайтирмади. Солиҳ Бей билан суҳ-
батлашгим келди ва қораламаларни ўзим олиб бо-
ришга қарор қилдим.
Эртасига Ёқубни Бўдрумда қўлга олиб, дарҳол 
Истанбулга келтиришибди. Ёқуб ўша жиноят содир 
этилган пайти ўз уйида ёлғиз бўлганини айтса-да, 
унга ишонишмабди. Уйини тинтув қилиб, мактуб 
очгични топа олишмаса ҳам тергов давом этарди.
Сулаймон Сомеъни тупроққа топширадиган 
куни мен Солиҳнинг уйига бордим. У Қуртулуш мав-
зесидаги эски бир кўп қаватли бинода туради. Мени 
кўриб, юзи буришди, аммо кейин ўзини тутиб олди.



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling