Trust and support
Қозоқ тилидан Нодирбек ЙЎЛДОШ таржимаси
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Қозоқ тилидан Нодирбек ЙЎЛДОШ таржимаси
Ҳикоялар тўплами 256 БИР УМРГА АРЗИГУЛИК БАХТ Алексей Мухин, Украина Б у воқеа анча илгари бўлиб ўтган эди. Ўшанда машина ўйинчоқни биқинимга тираганча калта иштончада кўча-кўйда чопиб юрар, гоҳ дадам, гоҳ ойимга эзмалик қилиб аҳмоқона са- воллар берардим. Ота-онамга худо сабр-тоқатдан ҳам берган экан. Ёқимтой эмасманми, хола-амма- ларим, тоға-амакиларим, бувию буваларим мени кўришлари биланоқ бағрига олишар, қўйиб юбо- ришни хаёлларига ҳам келтиришмасди. – Бу боланинг ақллилигини! Кўрасизлар, про- фессор бўлади ҳали, – дея алқаб кетишарди қарин- дошларим оқ-малла сочларимни силашиб. – Ҳа, профессор бўладиган сиёғи бор, – дерди отам кўзларидан кўзойнагини ечиб, –саволлар бера- дики, охири кўринмайди. Ойим нуқул жилмаярди. Мен ҳамма яқинларим- ни яхши кўрар, айниқса ойимга муҳаббатим чексиз эди. У жуда чиройли эди. Хушбичим, қўнғир ранг сочлари елкаларидан ошиб турар, оҳ, табассум қил- Атиргул ўғриси 257 гандами... Дадамга эса негадир унинг жинси шорти- си ёқмасди. Ойим мени қучоғига олганида ширин жилмаяр ва ийиб кетарди. Ойим мен учун ҳамма- дан гўзал ва ҳаммадан севимли эмасми, юзларимни ўпичга тўлдириб юборишига ўзим имкон берардим. Ойим ва дадам бир-бири учун туғилгандек, бир-би- рига мос ва ажойиб жуфтлик эди. Мен мана шундай кезлар дадамнинг олдига секин бориб, галдаги ўта ақлли саволимни берардим: – Дада... – Ҳа, тойчоғим, – дадам ўқиб турган газетасини шу он йиғиштириб мени тиззасига ўтирғизарди. Мен дадам билан тез чиқишиб кетардим. У менга ўта диққатли эди, иши ўта муҳим бўлса ҳам шу он йиғиштириб, эътиборини менга қаратарди. – Дада, мен қандай туғилганман? – О, ўғлим, дадангга осон бўлган дейсанми, – ал- лақандай орзумандлик ва хиёл маҳзунлик билан деди дадам, – ойинг, албатта... майли қулоқ сол. Ўшанда ойинг бошқа амаки билан яшарди. – Тушунмадим? – Диққат қил. Славка ўртоғингнинг машинаси сенга ёқадими? – Яхши-ю, аммо қанақадир... – мен қандай тушун- тирсам экан, дея ўйланиб қолдим. – Мана, – гапимни кесди дадам, – бегона амаки ҳам мана шундай чиройли, аммо қандайдир беўх- шовроқ машина дегандек гап. Сен кўнглингга тек- кунча уни қўлдан қўймай судраб юрасан, бошқалар ҳам шундай қилишади, сўнг эса жонингга тегади қўяди... Мен бироз ўйланиб қоламанда, сўнг бош ирғаб тағин дадамга юзланаман. – Мен бир шаҳарга дам олгани борганимда ой- инг ва у билан бирга юрган амакини кўриб қолдим. Ойинг кўҳлик аёл эди. Ҳикоялар тўплами 258 – Ойим ҳамма ойилардан ҳам энг гўзали, – дей- ман мен дадамнинг гапини бўлиб. – Тўғри. Кейин мен ойинг билан муносабатга ки- риша бошладим. У жуда ҳам олисда яшарди. – Ойдами? – сўрайман мен, – ахир жуда ҳам олисда деяпсизку? – Мамлакатимизнинг чеккароғида. Ойингни роса соғинардим, унга хат ёзиб турардим, сўнг... бир йил- ча у билан гаплаша олмадим, кейинроқ эса бирга яшай бошладик ва сен дунёга келдинг... – Мен дунёга қандай келдим, дада? – ўзимни ти- ёлмай сўрадим. – Ўғлим! – дадам чуқур нафас олди. – Ҳа! – Сенга қандай тушунтирсам экан-а? – дадам кўз- ларига ойнагини тақиб олиб, ўйга чўмди. – Бу... би- ласанми, қандай рўй берганди? Бу... ойинг – у шун- дай, – илкис хохолаб кулиб юборди дадам. – Чиройли эдими? Шуни айтмоқчи бўлдингиз- ми? – Бор, яхшиси, ойингдан сўрай қол. У котлетлар- ни қовуриб бўлди, бўш ҳозир. Зерикаётгандир – да- дам шундай деб қўлига тағин газетасини олди. Мен унинг тиззасидан сакраб тушиб ошхонага, ойим ол- дига югуриб бордим. – Ойижон, мен қандай туғилганман? – ошхонага кирганим заҳоти савол ёғдирдим унга. Ойим пеш- бандини авайлабгина бўшатиб, бир чеккага қўйди- да, мен томон келиб чўкка тушди ва мени оғушига олиб, кўзларимга боқаркан, секингина деди: – Даданг билан бахтли эдик, кейин сен дунёга келдинг. Мен пича ўйланиб туриб, тағин галдаги ақлли са- волимни бердим: – Худдики амаки билан янга бахтли яшаб, сўнг болалар туғилганидайми? Атиргул ўғриси 259 – Ҳа, ўғлим, шундай. – Дадам эса қисқа-калта қилмай, узоқ гапириб берди. – Даданг гапдонда, – деди ойим жилмаяркан, соч- ларимни ҳам силаб қўйди. Орадан олтмиш йил ўтди. Соқолим ўсиб, оқар- ди. Энди калта иштон ўрнини сийқа «бриджа» эгал- лаган. Бир вақтлар отам кўзларига ойнак таққанидек кўзойнакдаман. Хуллас калом, бобоман. Бола пақир- лар ақлли-ақлсиз саволлар бериб, калламни гиж қи- лишганида мана шу воқеалар бот-бот эсимга туша- веради. Ҳаммасидан ҳам ойимнинг сўзлари қулоғим тагида жаранглаб турибди: «Даданг билан бахтли эдик, кейин сен дунёга кел- динг...» Мен улғайганимда отам бир асосий қоидани қу- лоғимга қуйди: «Хотининг сен билан бахтли бўлиши керак. Агар мана шунинг уддасидан чиқсанг, ҳаётдан кўп сий- ловлар оласан!» Ўшанда бу ҳикматнинг мағзини чақишга ақлим етмаган, аммо кейин... Мен дадам ўргатганидек қил- дим. Мана ҳозир ошхона остонасидан ҳатладим. Ра- фиқам бир вақтлар ойижоним пиширганидек кот- летлар қовураётган экан. Унга қарилик нуқси уриб, ёшлик таровати батамом сўниб улгурган, аммо жо- зибаси ўша-ўша аёл. – Ҳа, бобоси, бирор гапингиз борми? – сўради у мендан. Мен жилмайдим. – Йўқ, йўқ. Шунчаки ўзим, – дедим эшик кесака- сига тирсагимни суяб. Биз эр-хотин бой-бадавлат одамлар сингари дабдабали ҳаёт кечирмадик, аммо доим тўқ яшадик. Ҳикоялар тўплами 260 Энг муҳими, мен бутун умр ўзим хоҳлаган, орзуи- мдаги аёл билан қувноқ ва самарали умргузарон- лик қилдим. Ҳозир унга ва етти нафар фарзандимга боқиб туриб, шунга амин бўляпманки, хотиним ҳам бахтли бўлган экан. Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling