Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Атиргул ўғриси
243 гапларнинг тагига етаман. Хўш, ортга қайтишга тай- ёрмисан? – Ҳа, бироқ энди у ерни топа оламизми? – Ташвишланма! Мен нон ушоқлари билан ор- тимиздан из қолдириб келганман, чунки у ерга қай- тишга ундашингни билардим. – Оҳ, қандай ақллисиз, азизим! Элиза ўрнидан турди. Унинг юзида яна табассум- ни кўрганидан Жон хурсанд эди. Йўлдаги тепаликда фақат биттагина уй бор эди. Жон ва Элиза уйнинг ёнидан ўтиб кетаётишганида Жон деразадан қимир этмай уларга қараб турган бир аёлнинг шарпасини кўрди. – Қара! Дугонанг Миллининг хола-бувиси Люси кампир. Унинг вазифаси анови икки жиннига қўнғи- роқ қилиб бизнинг бораётганимизни етказиш бўлса керак, – Жон кулди. Улар беш дақиқадан сўнг Виллога етиб келишди. – Қулоқ сол! – деди Жон хотинига. Ҳамма ёқ жим-жит, фақат атрофдан бақаларнинг товуши эшитиларди. – Булар шунчаки бақалар, – деди Элиза. – Қурбақалар эмас, – кулди Жон ва Зуҳро юлдузи чарақлаб турган мусаффо осмонга термилди. – Улар шу ерда, Элиза! Осмонга қара! Қурбақали булутлар! Жон хохолаб кулди. – Устимдан кулишни бас қилинг! – Элиза тирсаги билан эрини туртди. Улар бир уйга киришди ва тўғри ётоқхонага бо- ришди. Элиза ухлай олмади. У ўрнидан туриб дера- за олдига борди. Деразадан осмонга қараган Элиза унда булутлар сузиб юрганини кўрди. Шу пайт бир- данига томга «гурс» этиб нимадир келиб урилди. – Жон! Жонни! Туринг! – Ҳа? Нима? Ҳикоялар тўплами 244 Жон сапчиб ўрнидан туриб кетди. – Бошланди! Бақалар ёмғири бошланди! – Қурбақалар ёмғири! – хотинининг гапини тўғрилади Жон. – Тўғрилаб айтсанг бўл… «Гурс-гурс». Жоннинг гапи оғзида қолди. – Бу беманилик, – деди Жон жаҳл билан. «Чарс-чурс!» Бу сафар шиша жаранглаши эшитилди. – Эй лаънати! Жон бақирганича ўрнидан туриб, костюмини кийди. – Етар! Ҳозир… Томда ва ҳовлида бир неча марта гурсиллаган то- вуш эшитилди. Элиза эрига қўрқув билан қаради. – Аниқ биламан, бу ўша эси паст чол ва кампир- нинг иши. Улар бир нечта қария ошна-оғайнилари билан ҳовлига бир балоларни отиб бизни мазаҳ қи- лишяпти! – бақирди Жон. «Гурс, қарс-қурс!» Бу сафар товуш ошхонадан эшитилди. – Худо ҳаққи, ҳозир… Жон додлаганича залга югириб чиқди. – Мени ёлғиз ташлаб кетманг! Элиза чинқирганича эрининг ортидан югурди. Жон югириб меҳмонхонага чиқди. У ерда катта де- раза бўлиб, у синиб ётарди. Жон синган шиша бўла- гини қўлига олиб, унга яхшилаб разм солди. «Йўқ, буни тош синдирмаган» – ўйлади. «Бу…» – Жон, нима бу? – Элиза эрининг ортидан кириб келди. – Қурбақа… – деди Жон гарангсираб. Синган шиша парчасига тикилганича ўзига ўзи алланималарни гапирарди. Деразадан ташқарига қараган Жон ақлга сиғмас даҳшатли манзарани кўр- Атиргул ўғриси 245 ди. Ҳаводан бир тўда ғалати шаклдаги нарсалар ёғар- ди. Улардан учтаси синиқ деразадан ичкарига кириб кетди. Биттаси тўғри полдаги шиша бўлагига бориб урилди ва танасидан қоп-қора суюқлик отилиб чиқ- ди. Буни кўрган Элиза чинқириб юборди. Қолган ик- китаси эса гилам устига бориб тушди. Улардан бири ўзини ўнглаб олиб қалтираб деворни пайпаслаётган Жонга қараб сакради. Ўша сакраган нарса қурбақа эди. Лекин у одатдаги қурбақаларга умуман ўхша- мас, яшил-қора танаси анча катта ва думалоқ эди. Унинг тилларанг кўзлари ғайриоддий тухумга ўхшарди. Оғзида эса игнага ўхшаш ўткир тишлари бор эди. Бироз фурсат ўтиб яна бошқа кўплаб қур- бақалар ичкарига отилиб кирди. – Бу ердан кет! Жон зал эшиги олдида қўрқувдан қотиб қолган хотинига бақирди ва ўзи томонга сакраб келаётган қурбақани тепди. Қурбақа унинг оёқ бармоқларига ўткир тишларини санчди. Дахшатли ва кучли оғриқ- дан Жон деворни бор кучи билан тепди. Атроф қур- бақаларнинг хунук вақиллашига тўлиб кетганди. – Бу ердан тезроқ қоч, Элиза! Жон яна хотинига бақирди ва қонаётган оёқлари- га қаради. Қурбақа ўлган, аммо унинг катта, ўткир тишлари Жоннинг оёқ бармоқларига санчилган- ди. Жон уни силтаб юборди ва ниҳоят ундан халос бўлди. Хона ичи қурбақаларга тўлиб кетганди. Жон эшикка қараб югурди. Элиза ўзига келди ва эрини ушлаб тортди. Иккиси залга йиқилди. Жон эшикни ёпишга улгирди. Шу лаҳзада дўкон олдида ўтирган ўша қарияни эслади. «Эй Худойим, нега унга ишонмадим? Қанақасига ишонай, ахир умримда бундай даҳшатга учрамаган- дим!» Жон хотинига ташқарини кўрсатди. Аммо Элиза |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling