Trust and support
Инглиз тилидан Сожида САМАНДАРОВА
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Инглиз тилидан Сожида САМАНДАРОВА
таржимаси Атиргул ўғриси 231 ҲЕЧ КИМ БИЛМАЙДИ Шервуд Андерсон, АҚШ Ж орж Виллард нозик эҳти- ёткорлик билан ўриндиқдан оғир гавдасини кўтар- ди. «Вайзенбург бургути» таҳририятидаги хонасини тарк этиб, тўкилиб тушай деб турган бинонинг орқа эшигидан ташқари томон йўл олди. Бу пайт ташқа- рида ҳаво жуда булутли ва дим эди. Ҳали соат мил- лари саккизга етмаган бўлса-да, таҳририят орқаси- даги узун йўлакка зулмат меҳмон бўлганди. Қаердандир боғлоқли бир неча тулпорнинг ас- фалтга нафрат билан депсинаётган туёқ товушлари эшитиларди. Жорж Виллард катта йўлга чиққанида қора мушук ўзини бехосдан унинг оёқлари остига ташлаб, зумда кўздан ғойиб бўлди. Ёш журналист хавотирга тушгандай кўринар, кун давомида ишхонасида руҳи ва кўнглининг оғир зарбаларига чап берган одам каби жуда ҳолдан той- ган, айни дақиқаларда эса кўчанинг нақ ўртасида тўхтаб, нимадандир қўрқувга тушиб қўл-оёғини тит- роқ босганди. Ҳикоялар тўплами 232 Сўнгра у ҳар доимги нозик эҳтиёткорлиги би- лан, оҳиста-оҳиста қадам ташлаганича кўчани кеcиб ўтди. Вайзенбург дўконларининг орқа эшиклари ҳа- мон очиқ бўлиб, бу эшиклардан ичкари қарасангиз, рангдор лампалар нури остидаги одамларни кўриш мумкин эди. Маербаумнинг серфайз дўконида майхона соҳибининг турмуш ўртоғи хоним Вилли қўли- га дам бериб пештахтанинг ёнида тўхтаган, сотувчи Сид Грин унга хизмат кўрсатмоқ илинжида пештах- тага тирсагини тираб жиддий нарсалар ҳақида сўз қотарди. Жорж эгилганича юриб борар, эшик ойналари- дан ташқарига тушаётган нурлардан сакраб-сакраб ўтарди. Буткул қоронғулик бошланган жойда эса ун- дан қоча бошлади негадир. Эд Грифиснинг майхона- си олдида соғломлаштириш касабаси уюшмасининг фахрий аъзоси Жерри Борд ерга чўзилиб ётарди маст ҳолатда. Жорж зулматдан қочаётиб унинг оёқларига илашиб гандираклай бошлади. Кейин эса бўғиқ овозида баланд кулиб, йўлида давом қилди. Жорж Виллард ўзи учун бир можаро ахтараёт- ганди гўё. У кун бўйи бу ҳақида яхшилаб бош қотир- ган, эндиликда эса бу можарони излаб қаергадир, ўзи ҳам билмас жойга шошиб кетиб борарди. Тонг ги соат олтидан бошлаб таҳририятда ўтириб ҳар нар- сани туртиб-суртиб кўрди, натижа йўқ. Бир қарор- га кела олмасдан, фақатгина ўриндиқдан секингина турган, қайсидир ёзувни таҳрирлаётган касбдоши Вилл Ҳандерсонга ҳам билдирмасдан кўчага отил- ганди. Жорж қаршисига чиққан одамлардан узоқла- шишга уриниб, кимсасиз кўчалардан одимлаб бо- рар, бир марта ўтган йўлига ҳам қайта-қайта келар, кўча фонусларининг ёнидан ўтаётганида эса қора шляпасини бурнигача бостириб оларди. Ортиқ ҳеч Атиргул ўғриси 233 нарса ҳақида ўйлашни истамасди у. Кўксининг қай- сидир бурчагида янги бир қўрқув яшириниб олган- ди. Бу қўрқув жасоратини йўқотиш, орқага қайтиш ва изланаётган бу можарода ютолмаслик қўрқуви эди. Ўша куни Жорж Луиз Трунённинг қизини таҳри- рият тарафдаги уйининг олдида учратиб қолди. У керосин ҳиди анқиётган лампа ёруғида завқ билан оёқ кийим юварди. Унинг уйи болалар боғчасига ўх- шаган таҳририятнинг орқасида жойлашган бўлиб, Луиз унинг пардалари бекўрим эшиги остонасида ўз иши билан машғул эди. Жорж уни кўриб, боғ ва йўлни ажратиб турувчи темир панжаранинг бу тарафида тўхтади. Танасининг неча соатларки қал- тираётганига маъно бағишлангандай бўлди. Қизни чақириш жасоратини ўзида топгунича орадан беш дақиқа вақт ўтди. – Луиз, эй, Луиз, – дея чақирди. Овози хириллаб, худди шивирлашга ўхшаб қолди. Қиз қўлидаги оёқ кийим ювгич латтасини ҳам қўймасдан унга томон келди. – Оҳ, қандай учрашув, Жорж, сен билан кўриш- моқчи бўлиб юрувдим ўзи, – ним табассум билан сўради. – Қаердан сездинг-а, қаердан? Жорж сукунатини бузмади. Ораларида темир панжара, қоронғулик ичра бир-бирларига термул- дилар. Луиз: – Сен ҳозир кет, бу ерда турма. Отам ҳали уйда. Ўзим бораман. Виллемзнинг орқасидаги омборхона ёнида кут мени, хўпми, – деди. Бу кунлардан бироз аввал Жорж Туиз Трунён- дан мактуб олган, бу хат ўша куни тонгда таҳириятга келиб тушганди. Фақатгина бир жумла сўз ёзилган- ди унга: «Азизим, мени кечир, сеники бўлолмасам керак…». Айни дамда эса панжаранинг нариги та- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling