Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
216 – Бугун биология дарсида табиат бағрига экс- курсия уюштиргандик. Мен ва яна бешта бола олча дарахтига тирмашиб чиқиб, уни синдириб қўйдик. Дарахт учун товон тўлаб, ҳар биримиз бир доллар- дан беришимиз керак экан. Ёнимда пулим йўқлиги туфайли профессор Герберт уни ишлаб топишимни таклиф қилди. Тушдан кейин қолсам, соатига йигир- ма беш центдан беришини айтди, шунинг учун қол- дим. Эртага ҳам қолишим зарур. – Рост гапиряпсанми? – сўради отам. – Гапларимнинг ҳаммаси рост. Ишонмасангиз, бориб унинг ўзидан сўранг. – Эртага тонгда бораман ҳам! Кимнинг дарахти- ни синдириб қўйдинглар? – Иф Крабтириникини. – Ия, унинг боғида бало бормиди сенларга? Ахир у мактабларингдан тўрт милья нарида яшайди-ку. Ўқитувчиларинг ташқарига олиб чиқиб, тоғда изғит- гунча мактабда тинчгина китоб ўқитса бўлмайдими сенларга? Агар ўқиш шунақа аҳволда бўлса, энди мактабга бормайсан, Дейв. Ўзим сенга иш топиб бе- раман. – Отажон, ҳадемай баҳор келади. Ҳозир мак- табда ҳашаротлар, илонлар, гуллар, калтакесаклар, қурбақа ва ўсимликларни ўрганувчи биология де- ган фан ўтяпмиз. Бугун ҳаво яхши бўлганлиги учун уларни ўзимиз топиб тузилишини, яшаш муҳитини ўрганмоқчи бўлдик. Тасодифан олча дарахтида кал- такесакни кўриб қолиб, барчамиз уни тутиш учун да- рахтга чиқдик ва у олтита болани кўтаролмай синиб кетди. Иф пастда ер ҳайдаётган экан, югуриб келиб кимлигимизни сўраб билиб олди. Бошқа болалар чекига тушган пулни беришди, меникини эса про- фессор Герберт тўлайдиган бўлди. Мактабда ишлаб шу пулни қайтаришим керак-ку энди. Атиргул ўғриси 217 – Камбағалнинг боласи деб ўйлаб ўзича меҳри- бонлик кўрсатмоқчи бўлганда.Тонгда бориб ўзим унга кўрсатиб қўяман. У бу ерлик эмасга ўхшайди. Китоб ўқитмай тоғма-тоғ изғитиб юрадиган қандай мактаб бўлди у? Мен ўқиган пайт унақа эмасди-да, ўғлим! – Ота, бормай қўя қолинг, менга эллик цент бе- ринг, жаримамнинг қолганини тўлайман. У ерга бориб профессор билан бир бало бошлашингизни истамайман! – Кекса отангдан уяляпсанми, Дейв? Сени кат- та қилиш учун тинмай ишладим, мендан яхшироқ яшасин деб мактабга бердим. Бу ишни ўзим тўғри- лайман ҳали. Ўша ўқитувчингнинг бошқаларни уйларига жўнатиб сени пулинг йўқлиги учун олиб қолишга умуман ҳаққи йўқ! Мен бой эмасман ва бундан уялмайман. Милтиғимдаги ўқ билан бой ва камбағални ажратиш қандай бўлишини кўрсатиб қўяман ўша Гербертга. Қани бўл, насибангни бериб қолмасимдан бурун қимирла тез-тез! Бир лаҳза ем сақланадиган омборхона узра ястан- ган ўрмонлар бўйлаб чопиб, уйни ҳам, мактабни ҳам ташлаб отам тута олмайдиган узоқ-узоқларга кет- гим келди. Қочиш тўғри йўлми? Отам билан бирга мактабга боролмасдим, чунки унинг милтиғи бор, мабодо ўқитувчимни отиб қўйсачи? Унинг қўлидан нималар келишини айтмай қўяқолай. Отамга тоғда- ги мактаб унинг ёшлигидаги мактабдан тамомила ўзгариб кетганини, қурбақалар, қушлар, илонлар, калтакесаклар, гуллар ва ҳашаротларни ўрганиши- мизни ётиғи билан тушунтирсам ҳам у барибир ту- шунмасди. Уйдан қочиб кетсам ҳам парво қилмай, иложини қилиб ўқитувчимиз Герберт билан учра- шади, менинг қочишимда мактабимни ва ўқи- тувчим Гербертни айблайди. Шу боис ҳам қочи- Ҳикоялар тўплами 218 шимдан маъни йўқ, ундан кўра уйда қолиб, чорвани тўйдираман ва эртага эрталаб отам билан мактабга бораман. Шу қарорга келгач, сиқимлаб ем олиб қо- рамоллар олдига ташладим. Совуқ март осмонида тўлин ой нур сочарди. Унинг нури остида ишимни тугатиб қўйдим. Про- фессор Герберт уйда бир дунё ишим борлигини қайданам билсин, агар билганида пулни ўзи тўлаб юбориб, мени мактабда ушлаб ўтирмаган бўларми- ди. У тоғда яшаб кўрмаган, тоғ болалари мактабга бориш учун ишлашлари кераклигини билмайди. Лекин ҳозир унинг ўзи ҳам ўрта мактабда барчаси тоғдаги фермалардан қатнайдиган болаларга дарс беряпти-ку. Ишларимни тугатиб уйга кириб, совий бошла- ган овқатимни еб олдим. Отам ва онам аллақачон овқатланишган экан, уларнинг нариги хонада мен ҳақимда гаплашаётганларини эшитиб қолдим. – Бугун ҳамма сутни ўзим соғдим, ўтинниям ўзим чопдим. Кун бўйи далада ишлаб чарчаб кетдим, ахир. Эртага ишга бормай ўша мактабга ўтаман. Балки анави ўқитувчидек ақлли эмасдирман, лекин унга яхшилаб сабоқ бериб келиш қўлимдан келади. – Қўйсангизчи, Люстер. Аралашиб яна бир му- аммо орттириб юрманг тағин. Сизни қамаб қўйса- лар нима қиласиз? Мактабда жанжал қилиб Дейвни синф дошлари олдида уятга қўймоқчимисиз? – Уятми, бошқами, мен унга битта ўқувчисини олиб қолиб, қолганларини қўйиб юбориш ноҳақ- лик эканлигини кўрсатиб қўяман. Ахир, ўғлимнинг улардан кам жойи йўқ-ку. Ўша ўқитувчининг пешо- насидан дарча очаман, ўзини уялтираман. Эртага бориб ҳаммасини тўғрилайман. Ҳашароту илонлар, калтакесак ва қурбақаларни қувиб олча боғларида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling