Trust and support


Рус тилидан Азизбек НОРОВ таржимаси


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Рус тилидан Азизбек НОРОВ таржимаси


Атиргул ўғриси
207
ФЕЛГУ
Гулшан Фунда Челик,
Туркия
– Мени ҳовлига олиб чиқинг.
Қўлтиқлаб олишди. Оёқларим ишламасди. Туп-
роқнинг нам иси, тоғдаги ўрмонларнинг муздек 
ифори димоғимни музлатди. Икки қадамлик зина-
дан кўтариб туширишди. Чуқур нафас олдим. Яна 
бир марта. Ичим ёнгандек бўлди. Охирги марта ос-
монга, замин ва тоғга, тоғ бағирлаб ястанган ўрмон-
ларга тикилиб қарашим керак эди. Ота-бобомиздан 
қолган одат эди бу. Ўлим ҳам урфга боғланганди. 
Нигоҳим ўпган олис кунжакларда дарёлар мажнун 
бўлиб оқарди. Қишлоғимнинг ҳиди ичимни тўлдир-
ганди. Ёниб кул бўлган Араднинг ҳиди.
Арадликман. Фақат шу ерни биламан. Ва бу ер-
ларга келиш учун кетган жойимни. Болалигимда 
ойсираганимни айтганди онам. Ой тутқаноғи дейи-
шаркан. Ой ўн тўртинчи кун шу қадар кучли нур та-
ратармишки, бола чидолмай касалланармиш. Зул-
фимга бир кумуш танга илдилар. 
– Исми Ойкун бўлсин, – сасланди отам. 
– Ой йўлини ёруғ, тунини кундуз қилсин. 


Ҳикоялар тўплами
208
Йиллар бўйи ҳасталигимни исмимга ортиб, ел-
камда кўтариб юрдим. Худди қисматимни пешо-
намда ташигандек. Орада уни тузата олдимми, бун-
дан ҳам хабарим йўқ. Бироқ доим унинг атрофида 
айландим. Ўзим борган тоғларга олиб бордим, кийик 
тўла ялангликларга, дарахт кавакларига, сувга.
Кўчманчи эдик, Арадда кўп қололмадик. Мен 
уй-жойимиз йўқ бўлса керак деб ўйлардим. Бир 
жойда икки ойдан кўп туролмасдик. Бизни тоғлар 
боқарди, ўрмонли тоғлар. Дарёлар ғуборимизни 
аритар, тупроқ иситарди. Каклик овлардиг-у, ейиш-
га кўзимиз қиймасди. Одамлардан узоқда яшардик. 
Баъзан йўлимиз қишлоқларга тушарди. Улар билан 
ўрмонда топганларимизни айирбошлардик. Бериш-
га ҳеч вақомиз қолмаган бўлса, қўл чўзиб нон тила-
нардик. Бироқ отам бунга кўп чидаб туролмасди, 
кўзини тоғларга тикарди. Биз ҳам яна йўлга туши-
шимизни, ортиқ чидолмаслигимизни тушунардик. 
Кўп дайдирдик, лекин уйга йўлни яхши билардик. 
Уйимиз Арад эди. Ёниб кул бўлган Арад.
Оромийлар уни фелгу деб аташади. Онам қиш 
чиллаларидан бирида ўсал қолди. Бўрилар болалаб, 
қор кийиклар қонидан алвон тусга кирган пайтда. 
Нигоҳлари билан пойимга йиқилди. Менга ундан 
– унинг кўзлари қолди. Менга жим тикилган, менга 
тоғлар ҳақида ҳикоялар айтиб берган кўзлари. Энг 
кўп тупроқни соғинарди. Ҳар куни у ётган хонага ҳо-
вуч-ҳовуч тупроқ таширдим. Тўйиб-тўйиб ҳидларди. 
Бу тоғларда макон тутмоқни, ташқарини ичкарига 
айлантирмоқни менга онам ўргатганди. Тупроқ бор 
ҳар макон унга ватан эди. Ёниб кул бўлган бутун туп-
роқлар. Аммо кун келиб ўз уйига қайтишини яхши 
биларди. Онам ётиб қолгач, у тоғларга бошқа қайт-
мадик. Тошдек оғирлашиб қолганди. Нигоҳлари 
сўлғин, нафаслари қисқариб борарди. Отам онамга 


Атиргул ўғриси
209
узоқ қаролмасди. Ёнига бориб, бироз гаплашган 
бўлар, бироқ суҳбатлари ҳам онамнинг нафасидек 
қисқа кечарди. Баъзи кечалар отам уйга келмасди. 
Гоҳо тунлари ташқарида қадам товушларини эши-
тардик. Отам атрофда айланиб юрар, лекин ичкари-
га кирмасди. Онамнинг масаласи ҳал эди. Қиладиган 
ёлғиз ибодати сўздан рўза тутиш бўлиб қолганди. 
Энди у эгасиз шаҳарлар каби эди.
– Давоси йўқ, – деди дўхтирлар. 
– Уйга олиб боринг.
Ўша оқшом онамнинг руҳи оғзига келди. Кел-
дию, аста чиқиб кетди. Бир бедаво ҳаётни ташмалаб 
юришдан чарчаганди. Бир ҳўрсинди-ю...
Яна тоғларга тирмашдик. Яна водийлар бўйлаб 
кетавердик. Ҳайиқмадик, баҳор ичимизни поклаган-
ди. Оёқларимизнинг чигилини ёзганди. Онам кўрол-
маган баҳорни мен кўргандим. Арадни ва узундан 
узоқ қишни ортимизда қолдириб, яна тоғлар билан 
учрашганимизда, кунларча кезинганимизда кўрдим 
уни. Оёқлари илдиздан эди. Қўллари қушларнинг 
қўналғаси. Кўзлари тунларнинг оташи. Отам чоди-
римизни уларнинг чодирига яқин тикди. Одамлар-
ни кўрай деб бошини буриб қарамасди. Дарахтлар 
остига чўзилар, шохларида ухларди. Баъзан икки 
кечалаб келмасди. Бироқ, қўли доим соғ-омон, тўла 
қайтарди. Кўчманчилардан, ҳар тупроқни кўприк 
деб билганлардан, ҳатто ашаддий саёҳатчилардан 
ҳам кўра олис-олисларни хаёл қиларди. Бир жойда 
туролмасди. Ортидан борай деб югурсам, етолмас-
дим. Бола эдим, мени ёқтирмаслигини билардим. 
Олис-олисларга кетмоқчилигини ҳам. Аксар кеча-
ларда отам уларнинг дастурхонида ўтирарди. Баъзи 
оқшомлар қайсарлик қилиб бормасдим. Аммо уни 
кўришни истардим. Қуёшнинг ёнида Ой каби турар-



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling