Trust and support
Инглиз тилидан Нодирабегим ИБРОҲИМОВА
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Инглиз тилидан Нодирабегим ИБРОҲИМОВА
таржимаси Ҳикоялар тўплами 198 ЁМҒИРДА ҚОЛГАН МУШУК Эрнест Хемингуэй, АҚШ М еҳмонхонада америкалик жуфтлик оёқ илганди. Улар зиналар бўйлаб ўз хо- наларига бориб-келаётган кишиларнинг ҳеч бирини танимасдилар. Эр-хотиннинг хонаси иккинчи қават- да, денгизга – шунингдек, истироҳат боғи ва хотира ёдгорлиги томонга ҳам қараб турар, боғда бўйдор палмалар ва яшил ўриндиқлар бор эди. Ҳаво соз бўлган пайтлар бу ерда мольбертини кўтариб олган рассомни кўриш мумкин. Рассомлар палмаларнинг ўсишини, боғлару денгизга юзланиб турган меҳ- монхонанинг ёрқин рангларини хуш кўрардилар. Италянлар узоқ манзиллардан уруш ёдгорлигини зиёрат қилгани келишарди. Ёдгорлик бронзадан ясалган бўлиб, ёғаётган ёмғирда ярақлаб кўринарди. Томчилар палма дарахтларидан пастга томар, сув шағалли йўлаклардаги ҳовузчаларда тўпланарди. Денгиз тўлқини ёмғир ёрдамида соҳилнинг анча ери- гача бордию, тағин пишқирганча қайтиб келишини кўзлаб қирғоқдан секин ортга йўл олди. Автоулов- Атиргул ўғриси 199 лар ёдгорлик атрофидаги майдонни тарк этишган. Майдон ёқасида жойлашган қаҳвахона остонасида официант кўзини бўм-бўш ерларга тикканча турар- ди. Америкалик хотин деразадан ташқарига боқиб турар, ташқарида, шундоққина уларнинг деразала- ри остида бир мушук шалаббо бўлган яшил стол- лардан бири остида қунишиб, томчи ўтмасин учун ғужанак бўлиб олганди. – Пастга тушиб ана у мушукчани олиб келмоқчи- ман, – деди жувон. – Ўзим, – таклиф қилди эри ётоқдан туриб. – Йўқ, мен оламан. Бечора мушукча, стол остида ҳўл бўлмасликка уриняпти. Эр ётоқ пойгагидаги бир жуфт ёстиққа ёнбошла- ганча ўқишда давом этди. – Ҳўл бўлиб қолма. Аёл пастга тушди, ўтиб бораркан меҳмонхона хў- жайини ўрнидан туриб таъзим қилди. Хўжайиннинг столи идоранинг узоқ бурчагида жойлашган, ўзи эса қари ва новча. – Il piove, – деди аёл. Унга меҳмонхона бошлиғи манзур келди. – Sì, sì, Signera, brutto tempo. Ҳаво бирам ёмонки... Бошлиқ ўз столи олдида, хонанинг энг олис бур- чагида турарди. У жувонга ёқиб қолди. Ҳар қандай шикоятни жиддий қабул қилиши, савлатлилиги, аёлга хизмат қилишга бўлган иштиёқи, меҳмонхона эгаси бўлиш каби масъулиятни нақадар ҳис этиши, қартайган, вазмин юзи ва йирик қўллари ёқди аме- рикалик ожизага. Шу каби ҳислар оғушида жувон эшикни очиб, ташқари мўралади. Ёмғир кучайган, ёмғирпўш кийган эркак шип-шийдам майдонни кесиб қаҳвахона сари борарди. Ҳалиги мушук шу атроф да бўлиши керак. Эҳтимол аёл арақилар ости- га довур боргани маъқулдир. Остонада турар экан Ҳикоялар тўплами 200 унинг ортидан соябон очилди. Бу уларнинг хонасига хизмат қилган қиз бўлиб чиқди. – Ивиб қолмаслигингиз керак, – италянча сўйлаб, табассум қилди оқсоч. Шаксиз, қизни меҳмонхона хўжайини жўнатган. Хизматкор ортидан соябон ту- тиб борар экан америкаликнинг хотини шағал йўлак бўйлаб ўзларининг деразалари остига қадар одим- лаб борди. Ёмғирда ювилиб ям-яшил тус олган стол ўз ўрнида, бироқ мушук ғойиб бўлганди. Аёлнинг кўнгли бирдан хира тортди, оқсоч қиз унга қаради. – Ha perduta qualche cosa, Signera? – Бу ерда мушук турганди, – деди америкалик жу- вон. – Мушук? – Sì, il gatto. – Мушук? – кулди хизматчи. – Ёмғирда қолган мушук? – Ҳа, – деди у, – стол остида эди. Оҳ, жудаям хоҳлагандим бароқвойни. У инглизчалаб сўзлар, бундан хизматчининг юзи буришарди. – Юринг, сеньора. Қайтиб ичкари киришимиз за- рур, йўқса, шалаббо бўласиз. – Мен ҳам шу фикрдаман. Улар шағал йўлак бўйлаб ортга қайтишди, эшик- дан ичкари киришди. Хизматчи қиз соябон йиғгани ташқарида тўхтади. Хоним офисдан ўтиб бораётган паллада хўжайин столи томондан таъзим қилди. Жувон ўзига кўрсатилган эътибордан сармастликка ўхшаш нимадир ҳис этди. Унинг ўша ниманидир туйишига хўжайин сабабкор эди. Аёл бир лаҳзалик бўлса-да, муҳимлик ҳиссини тотди, тепа қаватга йўл олди. Хона эшигини очди, Жорж ётоқда – мутолаа билан машғул. Атиргул ўғриси 201 – Ўша мушукни ушладингми? – сўради эри ки- тобни пастга қўя туриб. – Кетиб қолибди. – Қизиқ, қаёққа кетган экан? – деди Жорж кўзла- рини уқалаётиб. Рафиқаси ётоққа инди. – Мен уни жудаям хоҳлаган эдим. – деди у – Не- галигини билмайман, аммо ўша ночор мушукчани шунчалар истагандимки… Ҳимоясиз мушук ёмғир- да қолиши сираям қизиқмасми? Жорж тағин китобга шўнғиганди. Хотин ўрнидан туриб, пардоз столидаги кўзгу олдига бориб, қўли- даги ойнакка термулиш билан машғул бўлди. Афт-ангорини кўздан кечирди – олдин бир ёни, кейин бошқа ёнини. Боши орқаси ва бўйнини ҳам синчиклаб қаради. – Агар сочларимни узун қилиб ўстирсам, ёмон бўлмасди-а, шундай эмасми? – сўради жувон яна ўзига маҳлиё бўлиб. Жорж бошини кўтариб, унинг бўйни ортига, ўғил болаларникидай калта кесилган кокилига кўзи тушди. – Менга шундайлигича ёқади. – Мен эса бундан жудаям чарчадим. Эркакка ўх- шаб юришдан безорман. Жорж ётоқдаги ўрнини алмаштирди. Хотини га- пиришни бошлаганидан бери ундан кўз узмай тинг- лаётганди. – Кўринишинг анчагина тузук, – деди эр. Хотини кўзгуни тортмага солди-да, дераза яқини- га бориб, ташқарига боқди. Қош қорайиб келаётган- ди. – Сочларимни текис ва маҳкам қилиб, орқага ташлаб қўйишни, сезилиб турадиган даражада тур- маклашни истайман. – деди у. – Шунингдек, мушук- Ҳикоялар тўплами 202 чам бўлса, мен уни сийпаганимда тиззамда ҳур-ҳур қилиб ўтирса. – Хўш? – деди Жорж ётоқдан. – Овқат маҳаллари дастурхонда ўз кумуш идиш- ларимда тановул қилсам, шамлар ҳам турса. Тағин баҳор бўлишини истайман, ойна қаршисида туриб сочимни бўясам, қолаверса, мушукчани ва янги кийимлар олишни хоҳлайман. – Оҳ, сасингни ўчир-да, бирон нарса ўқи! – деди Жорж. Эр тағин мутолаага шўнғиганди. Хотини дераза оша ташқарини кузатар, қоронғу- лик чўккан, ёмғир ҳануз пальма дарахтларини чер- тар эди. – Барибир, менга ўша жонивор керак, – деди у, – мушук керак. Керак дедимми, ҳозир керак. Узун сочим бўлмаса ҳам, кўнгилхушлик қилолмасам ҳам, мушугим бўлиши мумкин-ку. Жорж рафиқасини тингламаётганди. Жувон де- разадан ташқарига, эндиликда ёритилган майдонга тикилиб турди. Кимдир эшик қоқди. – Avanti,– деди Жорж ва китобдан бошини кўтар- ди. Остонада хизматкор қиз турарди. У катта тарғил мушукни маҳкам бағрига босиб олган эди. – Кечирасиз, – деди хизматкор, – хўжайин мендан буни сеньорага беришимни сўраганди. Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling