Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
188 Ташқарида ҳеч қандай садо эшитилмасди. Хотини туртиб қўйгач, қўлидаги валетни ўртага ташлаб ўй- инга қайтди. Йиғилганлар унча паст бўлмаган овозда суҳбат- лашарди, онда-сонда пичинг ва ҳазиллар орасида кулгу ҳам қўшилиб турарди. Герб эса шошилмасдан сокинликда сигара чекарди. Соат тунги тўққизга бонг чалди. – Биз бу ерда мазза қилиб ўтирибмиз, – деб юбор- ди, Герб Томпсон, оғзидан сигарасини оларкан ўй- чан қараб қолди, – ҳаёт эса… роса ғалати-да. – Нима? – деб сўраб қолди жаноб Стоддард. – Йўқ, шунчаки ўзим, биз бу ерда ўтирибмиз, ҳа- ётимиз ҳам бир маромда ўтяпти, аммо қаердадир миллиардлаб одамлар ҳам яшашда давом этишяпти. – Ҳа, оддий бир гапда. – Яшаябмиз… – Сигарани тиши билан чайнай бошлади, – бир марта яшаймиз, ҳатто оиламиз ҳам. Баъзан шундай бўладики, сени қучоғига олган инсон минглаб километр узоққа улоқтириб ташларкан. – Жуда қизиқарли мушоҳада, – мақтаб қўйди хо- тини. – Мени унчалик тушунмадинг, – босиқлик билан тушунтирар, бир зум аччиқланмас, айбдорликни ҳам ҳис қилмасди. – Ҳар биримизнинг ўз эътиқоди- миз мавжуд. Ич-ичимизда яшовчи ва ўзгаларга асло ўхшамайдиган митти ҳаётимиз бор. Мен шуни айт- моқчиманки, ҳозир уйимизда мазза қилиб ўтириб- миз, аммо қаерлардадир ҳозир минглаб одамлар бу оламдан кўз юмишмоқда. Кимдир саратон касали- дан, кимдир эса ўпка шамоллашидан, яна биров эса юрак етишмовчилигидан ҳалок бўлмоқда. Аниқ би- ламан, қаердадир, ҳозир АҚШнинг қай бир бурчаги- да аллаким машинасида вафот этди. Атиргул ўғриси 189 – Негадир кераксиз мавзуда гаплашяпмиз, – тўнғиллади хотини. – Бошқа одамлар нималар ҳақида ўйлашаркин, нималардан сиқилишаркин, қандай яшашадию ва қандай ўлишларига қизиқмай қўйганмиз. Токи ўз ажалимиз келгунича унинг эшик тақиллашитиши- ни кутамиз. Ҳозир юмшоқ креслоларда ястаниб ол- ганча яйраяпмиз-у, биздан ўттиз мил олисдаги эски бир уйда эса эртага тирикманми, дея энг яқин ода- минг ёвуз бир даҳшат билан олишиб ётибди. – Герб! У сигарасини чуқур тортиб пуфлади, хиралашган нигоҳида қарталарга эриниб қаради. – Кечирасизлар, – У сигаранинг адо бўлган сопи- ни тишлаганча. – Менинг юришимми? – Ҳа, сеники. Ўйин янгитдан бошланди; қарталар шарақлаши, шивирлашлар, сокин суҳбат… Герб Томпсон шу ўтиришида жуда ҳам ҳорғин кўриниб кетди. Телефон жазава билан жиринглади. Томпсон шу қадар гўшакка қараб отилдики, сал қол- са гўшакнинг симини узиб оларди. – Герб, амаллаб сенга уландим-а. Яхши ўтириб- сизларми, Герб? – Ҳа, яхши. Нима бўлди? – Меҳмонлар кетдими? – Жин урсин, икки соатдан буён шу ерда… – Валақлашиб, кулишиб қарта ўйнаб ўтирибсиз- ларми? – Ҳа-да, қиладиган ишимиз йўқдек… – Сен эса бироз тажангсан, ўн центлик сигаранг- ни чекиб ўтирибсан-а? – Ҳа, ҳар доимгидек, аммо… – Яхши-ку, – деди. – Худойим, соғ омон бўлай- лик-да. Қанчалар сен билан бирга ўтиришни хоҳла- Ҳикоялар тўплами 190 ётганимни билсанг эди. Эҳ, ундан кўра мен нималар- ни англаб етганимни билмаганинг яхши. Хоҳлардим албатта… ҳа майли, яна нималарни истамас экан бу зорманда кўнгил… – Аҳволинг яхшими? – Ҳозирча таслим бўлганим йўқ. Ошхонада ўти- рибман. Шамол энди асосий девор ортидан ҳужумга ўтяпти. Бунисига ҳам тайёрман. Агар ошхона забт этилса, дарров ертўламга тушиб оламан. Эртага- ча чидаб беради, деб ўйлайман. Менга етиб олиши учун бутун уйни текислаб ташлашига тўғри келади. Аммо ертўлам жуда зич ва пишиқ. Унинг кучи ет- майди, деб умид қиламан. Ҳа-я, менда белкурак ҳам бор. Агар ертўлага кирадиган бўлса, янада чуқурга кириб кетишим мумкин… Негадир гўшакни ҳар хил увиллашлар овози бо- сиб кетди. – Ниманинг овози бу? – титраганча сўради Герб Томпсон. – Бу-ми? Ўн икки мингта тинчимаган бўронла- ру етти мингта вайронакор ўрамалар, уч мингтадан ошиқ бўронлар овози бу. Мени эшитиб зерикиб кет- мадингми? Биласанми, бунинг ҳаммаси мана шу қат- тол шамолнинг акс-садолари. У аввал жонини олган қурбонларининг тафаккури ва руҳи билан озиқла- нади. Ўшаларнинг эвазига жон сақлайди. Ҳамма овозларни ютиб юборади-да, ўзи ягона манфурга айланади. Қитъалару маконлар оша минг йиллар- дан бери қурбон бўлганларнинг оҳу зори мана шу биргина шамолда мужассам. Эй Худо, зап ажойиб достон ёзиш мумкин эканда! Гўшакни оҳу фарёдга ўхшаш садолар тутиб кетга- нида ортидан хотинининг овози эшитилди. – Герб, қаердасиз? – Шамол йилдан-йилга кучайиб, донолашиб бор- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling