Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
278 бу ғаройиб тушлар кўрарди: аллақайси китобдан ўқиб билиб олгани – узоқ ўлкаларда ёввойи қушлар билан бирга парвоз қилар, пони отда сайр этар, эр- так қаҳрамонлари билан учрашар, оқкўнгил сеҳр- гарлар билан дийдорлашарди. Қувончу бахт билан суғорилган мана шу тушларнинг барини кўрганида у бўлажак онаси ёнида эканини ҳис этар, онаси энг хуш ва ёқимли сўзлар билан эркалаб, ўпиб қўяр, қу- чар, қўлида кўтарар, «севимли ўғлим» деб суярди. Бундан бола пақир терисига сиғмай қувонар, кулар, ҳали ҳаётда ҳис этмагани – улкан бахтни дил-дилдан туярди. Уйғонгач эса дарров кўзларини юмиб, хайрли тушнинг давомини ўйлаб топарди: онаси билан ҳай- вонот боғигами, циркками борар, арғимчоқда учар- ди. У онасига рўпара келса, унинг қўлидан маҳкам тутиб, ҳеч қачон қўйиб юбормасликни орзу қилар- ди. Ана шундай кезларда Коля ўзини дунёдаги энг бахтли бола каби ҳис этар, доим маҳзун ва ўйчан кўз- лари қувноқ ранг олар, жиддий ва бўзарган юзлари алвонлашар, табассум тошиб кетарди. Болалар уйида ҳамма Коляни тез орада бир оила асраб олиши ҳақида гапирарди. Бундан тарбиячи опалар севинишар, болалар ҳавас чўғида ёнишарди. Айрим болалар эса бир-бирларига Колянинг энди турли туман ўйинчоғу ширинликларга тўла ўз уйи бўлиши ҳақида бидирлашарди. Айниқса, илгари асраб олиниб, сўнг қанақадир сабаб билан қайтарил- ган сағирчалар бу ҳақида шундай гувранишарди-ки, ишонмасликка ортиқ ҳожат қолмасди. Колянинг фақат ўзигагина дахл этадиган янги хабар ҳар қан- дай хабардан қимматли эди. У бир чеккага ўтириб олганча амаки ва холаси суврати қабатига ўз сувра- тини ҳам чизаркан, агар онаси бу чизмани кўрганида Атиргул ўғриси 279 нақадар қувонишини тасаввур қилиб, тўлқинланиб кетарди. Коля ўз ўйинчоқларига эга бўлишни, фарзанд- ликка асраб оладиган холани «ойи» деб аташни ва ҳамма оналар сингари ойиси ҳар кеч уйқуга кетиш олдидан унга эртак айтиб, ўпиб қўйишини орзу қи- ларди. Бироқ қиш ариб, баҳор келиб, ариқларда сув шовуллаб оққач, ҳовли яна бола-бақрага тўлиб, жонланди. Болалар ўзлари билан ўзлари андармон бўлиб, Коля ҳақидаги қайғу-ҳасратларни унутишди. Фақат тарбиячи опаларгина бола бечорага хавотиро- муз ва хижолатомуз боқишдан ўзларини тиёлмасди- лар. Ёшини яшаб қўйган бир энага бечора сағирни кўрди дегунча тутақиб кетарди: – Бу нима деган гап-а? Одамлар инсофларини еб қўйишганми? Бунча бемеҳр, шафқатсиз бўлишма- са? Келишди, кетишди, қоп-қоп ваъдалар беришди. Мана энди ғойиб бўлишди қолишди! Бола бечора ичикди-ку!? Баъзан у ўзига ўзи тўнғиллаб қўярди: – Бу замонда ҳеч кимга ишониш керак эмас. Йўқ, ишониш керакмас! Ранг-рўйини кўриб тупа-тузук, ҳушли, эсли одамлар дейсан. Муғомбир бойвачча- лар-эй! Нима етишмайди ўзи уларга, хўп: йигитча босиқ, зийрак, хўш бироз тоби қочса қочибди-да? Сен бор, Коляжон, бор, ўртоқларинг билан ўйна, бундай хафагезак бўлиб ёлғиз ўтирма! Болакай кекса энаганинг ўзи тўғрисида қайғур- ганию бола асраб олиш умидида келиб ваъдаларни бериб, келмай кетган ваъдабоз одамлардан жаҳли чиққани ва энди уларнинг сохта табассумию хайр ниқобидаги маккорликларига ортиқ инонмаслик кераклигини мурғак онги билан англади. «Йўқ, – деди Коля, – йўқ. Ахир мени олиб кет- моқчи бўлган хола ўз ойим бўлишини нақадар орзу қилганимни ҳис этётгандир, билгандир. У албатта Ҳикоялар тўплами 280 келади!» Коля дераза олдига келиб, полга оёқ учида тирға- либ, зўр умид билан тағин ташқарига, йўлга мўра- лади. Узоқ туриб қолганиданми, толиқди чоғи озғин жуссаси худди шамолда тебранган дала гулидай чай- қалиб кетди. Коля тез-тез оғриб қоларди. Хастахонага ўз бола- лари олдига оналари келишганида палатада нақ бай- рам бўлиб кетарди. Митти хасталар ўйинга тушиб кетишар, ирғишлашар, севинчлари ичига сиғмасди. Оналар болаларини қўлларида олиб юришар, уй- қуга ётишдан аввал уларни ширингина ўпиб қўйи- шар, эртаклар ҳикоя қилиб беришар, энг ёқимли ва ширин сўзларни айтиб эркалашарди. Бечора сағир болани эса ҳеч ким эркаламас, ширин сўз айтмас ва уйқу олдидан ҳам ҳеч ким ўпиб қўймасди. Ана шу палла Коля ёпинчиққа бош-оёқ бурканиб олар, ўзига тамоман бегона ҳамхоналарининг бахтдан лаззатланаётганини кўришга тоқат қила олмай, ўта маҳзунлик билан ўз онаси қачон келишини кутарди. Коля йиғламасди, бироқ бу кез унинг жажжи юра- ги қаттиқ териб, санчиқ урар, рангпаргина қўллари совиб кетарди. У бу ердан имкон қадар тезроқ ўз гў- шасига – ўзи каби ёлғиз болалар олдига қайтишни истаб қоларди. Ёзнинг энг қизғин палласи. Офтоб нурлари дера- за оша хонага таралаётганди. Коля ҳамон мўъжиза кутаётганди; мана ҳозир палата эшиги очилади-ю, остона ҳатлаб ичкарига онаси кириб келади, сўнг ҳамма ойисининг болакайни қўлига кўтариб эркала- шига, уни «ўғлим» деб аташига, энг ширин суханлар- ни айтишига ва уни бу ердан буткул олиб кетишига шоҳид бўлади. У онасининг самимий табассуми ва қўлларининг илиқ ҳароратини ҳеч қачон унутмайди. Мураббиялар сағир болакай билан гапириб олишга чунонам уринишарди-ю, аммо уддалай Атиргул ўғриси 281 олишмасди. Коля ҳамишагидек жим ва «соқов», ўз хаёли дунёсига ғарқ эди. Эрталаб кекса энага бир нималар деб минғирлаб болакайнинг чойшабини янгилади (Коля тунлари тўшагини ҳўллаб қўядиган одат чиқарганди). Бола бечора бу айбим учун бошқаларни койигандек мени ҳам койиб берса керак деб уни кўрган сайин қўрқув- га тушар, аммо кекса энага Колянинг ғамгин кўзла- рига кўзлари тушган он дамини чиқармай қўярди. Бундан сағир болакай хурсанд бўларди. Унга мана шу қартайган энага ёқарди. Чунки шу қартайган хо- лагина унда кулги уйғотар, руҳини кўтарар, бошқа маҳаллар эса Коля ўз ёғига қоврилиб юрарди. Коля ҳарорати кўтарилган палла мудом алаҳси- рарди. Алаҳсираган кўйи онасини чорлар ва ҳамиша бир хил туш кўрарди: ўзи кутаётган хола келиб, майин кафтини олов бўлиб ёнаётган манглайига қўйиб, та- бассум улашарди-да, сўнг аллақаёққа ғойиб бўлар- ди қоларди, Коля тобора узоқлашиб борётган хола томон талпинар, аммо минбаъд унга ета олмасди. У терга ғарқ пишган кўйи уйғониб кетар ва кўзлари ёшланиб қичқирарди: – Ойи, ойижон, кетма, ахир сени узоқ вақт кут- дим-а? Мени бу ердан олиб кет! Коля шуни англаб етди: тез-тез хасталаниб қо- лётгани учун ҳам уни болалар уйидан олиб кетиш- майди. Шундан сўнг унинг мурғак юрагида тезда улғайиб, болалар дўхтири бўлиш ва ҳамма ўғил-қи- залоқларни соғайтириш нияти туғилди. Шундагина сағир болаларнинг оналари топилади ва ер курра- сида бошқа бирорта ҳам етим қолмайди дея ўйла- ди. Бундай ёруғ ўйлар мурғак онгида жонланган он унинг оқаринган юзларига ранг кирар, ўйчан ва жиддий кўзларида ишонч, катта жасорат уйғонарди. Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling