Trust and support
Инглиз тилидан Муҳаббат Йўлдошева
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Инглиз тилидан Муҳаббат Йўлдошева
таржимаси Атиргул ўғриси 321 ЗИЁРАТ Габриэль Гарсия МАРКЕС, Колумбия П оезд оловранг қоялар да- расини ларзага солганча чиқиб, икки томони ҳам уфққа туташ бананзор ичра шўнғир экан, денгиз ша- моли барҳам топиб, бир оз нам ҳаво уфура бошла- ди. Вагон деразасидан нафасни бўғадиган тутун ёпи- рилди. Темир йўлга бақамти тор йўлда кўкимтир узум бошлари билан лиқ тўла араваларни ҳўкизлар тортиб борарди. Соат ўн бир бўлган, ҳали жазирама бош ланмаганди. – Дарчанинг ойнасини ёпиш керак, – деди аёл, – йўқса сочларинг қурум билан тўлади. Қиз ойнани кўтаришга уринди, бироқ занглаган ром ўрнидан силжимади. Учинчи тоифадаги оддий бу вагонда улардан бўлак йўловчи йўқ эди. Паровоз қувуридан чиқаёт- ган тутун ҳамон дарчадан ёприлар экан, қиз ўрнидан турди ва егуликлар солинган елим сумка ва газета билан ўралган гулларни ўз ўрнига қўйди. У дераза- дан нарироқдаги ўриндиққа, онасининг рўпарасига Ҳикоялар тўплами 322 бориб ўтирди. Иккаласи ҳам ғарибона бўлса ҳам ҳар ҳолда мотам кийимига бурканганди. Қиз ўн икки яшар бўлиб, биринчи марта поездга чиққанди. Аёлнинг қовоқларини кўкимтир томир- лар қоплаган, руҳонийларнинг жуббаси каби тикил- ган кўйлаги бир тутам шалвираган танасига ёпишиб турарди. Уни қизнинг онасига ўхшатиб бўлмасди – жуда қари кўринарди. У бир пайтлар локланган, эндиликда эса саҳтиёни чиқиб кетган саквояжни уш- лаганча ўриндиққа ёпишиб қолгандай қилт этмай ўтирарди. Қиёфаси ўта лоқайд бўлиб, одатда умр- бод қашшоқликда кун кечирган кимсалар шундай хотиржам бўлади. Ўн иккидан жазирама бошланди. Сув заҳираси- ни тўлатиб олиш учун поезд қандайдир кичик бекат- да ўн дақиқа тўхтади. Ташқарида, бананзорларнинг сирли сокинлигидаги қуюқ соялардан ҳаловат уфу- рарди, бироқ димиққан вагонларда хом терининг ҳиди анқирди. Поезд шундан кейин тезлигини жуда оширмасдан йўл босди. Икки марта кўриниши бир хил – тахта иморатлар бир хилда ёрқин ранглар би- лан бўялган шаҳарчаларда тўхтаб ўтди. Аёлни қуш уйқуси элитди – иягини кўкрагига тираганча мудрай бошлади. Қиз туфлисини ечиб, ҳожатхонага ошиқ- ди. Қайтиб келганда онаси кутиб ўтирарди: тушлик пайти бўлганди. У қизга бир бўлак пишлоқ, мак- кажўхори уни билан тайёрланган гўштли пирог ва ширин кулча тутқазди, елим сумкадан ўзига ҳам шундай егуликларни олди. Улар тушлик қила бош- ладилар, поезд эса темир кўприкдан жуда секин ошиб, худди олдингига ўхшайдиган шаҳарчадан ўта бошлади, лекин бу шаҳарча майдони гавжум эди. Замину самони баравар куйдираётган офтоб тиғида мусиқачилар қандайдир қувноқ нағмани чалишарди. Атиргул ўғриси 323 Аёл овқатланиб бўлди. – Пойабзалингни кий, – деди у. Қиз деразадан қаради. Фақат яланг текисликка кўзи тушди; поезднинг яна тезлиги орта бошлади, шунга қарамай қўлидаги бир бўлак кулчани сумкага солиб, дарҳол туфлисини кийди. Онаси унга тароқ тутқазди: – Сочингни тараб ол. Қиз сочини тарай бошлаган ҳам эдики, поезд гу- доги янгради. Аёл бўйнидаги терни ва ёғдан ялтира- ган афтини қўли билан артди. Қиз сочини тартибга келтириб бўлиши билан янги шаҳарчанинг дастлаб- ки кулбалари вагон деразасидан лип-лип ўта бошла- ди, бу олдингиларга нисбатан йирик, лекин ғусса кўланкаси билан қопланган шаҳарча эди. – Нимани хоҳласанг, ҳаммасини ҳозир қилиб ол, – деди онаси. – Кейин ташналикдан ўлгудай аҳвол- га тушсанг ҳам ҳеч кимдан сув сўрама. Энг муҳими – йиғлама. Қиз «хўп» дегандай бош ирғади. Паровоз гудоги чинқираши, эски вагонларнинг чайқалиши остида деразадан қайноқ ҳаво ёпирилди. Аёл егуликлар- нинг қолдиқлари солинган сумкани ўраб, саквояж- га жойлади. Августнинг шу сешанбасида нур билан чулғанган шаҳарча вагон деразасида бир сония жил- ва қилгандай бўлди. Гудок овози ўчди ва поезд се- кинлаша бошлади. Ниҳоят тўхтади. Бекатда биронта ҳам одам зоти кўринмасди. Йўл- нинг нариги бетида, бодом соясида фақат бильярд- хона очиқ эди. Шаҳар жазирамада ҳансирарди. Аёл билан қиз қалин майса қопланган, йўлаги емири- ла бошлаган кўприкдан ўтиб, салқин йўлкага етиб олишди. Пешиндан ўтган, соат тахминан икки бўлганди. Куннинг бу пайтида уйқу домига илинган шаҳар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling