Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Ҳикоялар тўплами
162
тасини тутди ва бошини узиб, терисини тозалаб чиқ-
ди. Ник Маржорининг қўлидаги балиққа қаради.
– Пастки сузгичларини олиб ташлагинг келмади-
ми? – деб сўради у.– Хўрак учун соз нарса бўлади-ку, 
бироқ пастдаги сузгичлари билан янада яхшироқ 
кўринаркан.
Шундай деб Ник челакдан олинган, тозаланган 
балиқчаларнинг ҳар бирини қармоққа ила бошла-
ди. Ҳар битта қармоқ учига иккитадан хўрак илинди. 
Бироздан сўнг Маржори қайиққа чиқиб, қирғоқдан 
нарига қараб суза кетди, тишларида хўрак илинган 
қармоқ ипини тишлаб тураркан, Ник тарафга қа-
раб-қараб қўярди, Ник эса қирғоқда қолган, қармоқ-
ни қўлида маҳкам тутиб турар ва қармоқ ипини ғал-
такдан қўйиб юборарди.
– Шунчаси етади чоғи, – деб бақирди у.
– Хўракни ташлайми? – унга жавобан бақирди 
Маржори ҳам, у ҳалиям қўлида ўлжа илинган илгак-
ни тутиб турарди.
– Ташла. Қўйиб юборавер.
Маржори илгакни қармоқдан узоқроққа ташлаб 
юборди, бирпас хўракларни сув тубига чўкиб бори-
шини кузатиб турди.
У яна қайиқни нарироққа суздириб борди-да, ик-
кинчи хўракниям худди ўшандай тарзда сувга қараб 
улоқтирди. Ҳар гал Ник қармоқни қиличдек ушлаб 
туриш учун бир бурда оғир ёғоч парчасини қармоқ-
нинг тумшуғига ўрнатиб қўяр, ўша бўлак бурчаги-
га қармоқни қарама-қарши қилиб тираб қўярди. У 
бўшашиб ётган калавани ўраб бораверди, у таранг 
бўлиб тортилгандан кейингина хўрак сувнинг қумли 
тубигача тушиб борар, ғалтакда эса ширқ-ширқ эт-
ган овоз чиқа бошларди. Сув тубидаги емакни оғзи-
га олган заҳоти форель емишини ўзи билан тортиб 
кетади, ғалтакдаги ип ҳам чувалашиб, ундан бояги 


Атиргул ўғриси
163
овоз яққол эшитила бошлайди.
Маржори ўлжага халал бермаслик учун сал на-
рироққа қараб эшкак эшиб кетди. У бор кучи би-
лан эшкакни эшар, қайиқ тўғри соҳилга қараб уч-
гандек кетарди. Майда тўлқинлар қайиқ атрофида 
мавжланар эди. Қиз қайиқдан тушди, Ник тезда уни 
қирғоққа азот тортиб чиқарди.
– Нима бўлди, Ник? – деб сўради Маржори.
– Билмасам, – деб қўйди Ник, олов ёқиш учун 
тахта оларкан.
Улар ёғоч уюмларидан ўт ёқишди. Маржори 
қайиққа бориб, ёпинчиқ олиб келди. Кечки шабада 
улар тарафга олов тутунини олиб келарди, шунинг 
учун ҳам Маржори қалин ёпинчиқни олов билан кўл 
ўртасига катта қилиб ёйди.
Маржори ўтга орқасини қилиб одеялга ўтир-
ди-да, Никни кута бошлади. Йигит кўл тарафдан 
қайтиб келди ва у ҳам одеял устига, қизнинг ёнги-
насига чордана қурди. Уларнинг ортида иккинчи 
марта ўсишга чоғланаётган тераклар бўй чўзиб ту-
рар, қаршиларида эса Гортонс Крик тумшуғида 
ёйилиб ётган кўрфаз жойлашганди. Қоронғулик у 
қадар қуюқ эмасди. Олов нурларининг шуъласи сув 
бетигача етиб борарди. Иккиси ҳам қоп-қора тусга 
кирган сув устида илиниб турган пўлатдек маҳкам, 
қўшалоқ қармоқ учини кўриб туришарди. Аланга 
ғалтак ипларининг устида ҳам ялтирар эди.
Маржори кечки овқат солинган саватчани очди.
– Ҳеч нарса егим йўқ, – деди Ник.
– Кела қол, бирор нима еб ол, Ник.
– Майли.
Гап-сўзсиз овқатландилар, сув юзидаги қар-
моқларга ва ўт шуъласига термулиб ўтирдилар.
– Бу кеч янги ой чиқадиганга ўхшайди, – деб хитоб 
қилди Ник. У осмонга тик қараб, худди кўк бағрини 


Ҳикоялар тўплами
164
пичоқламоқчи бўлгандай адл турган тепаликлардан 
тортиб кўрфаз сатҳигача бирма-бир кўз югуртириб 
чиқди. Ўша қиррадор тепаликлар ортидан янги ой 
кўтарилишини у яхши биларди.
– Биламан, – хурсанд бўлиб олқишлади Маржори.
– Ҳар балони биласан сен, – деди Ник.
– О, Ник, шумлик қилмасанг-чи! Илтимос, илти-
мос, устимдан кулаверма ҳадеб!
– Кулмасдан туролмаяпман, – деди Ник. – Шу-
нақасан-ку! Ҳамма нарса ичингда. Пешонамнинг 
шўри. Билганингдан қолмайсан ҳам.
Маржори ҳеч нима демади.
– Ҳаммасини ўзим ўргатганман-ку сенга. Қилар 
ишингни биласан. Айтганча, билмайдиган ниманг 
қолди?
– О, бас қил, гапирма ортиқ, – аразлади Маржори, 
– Ана, янги ой кўринди!
Улар энди одеял устига бир-бирларидан узоқроқ 
бўлиб ўтирдилар ва тўлин ой кўтарилишини томо-
ша қила бошладилар.
– Сен бунақа аҳмоқона гапларни гапирмасли-
гинг керак энди, – деди Маржори. – Нима бўлди ўзи 
сенга?
– Билмайман.
– Нега энди билмайсан?
– Йўқ, ростанам билмаяпман.
– Ичингда нима сени қийнаётган бўлса, ўшани 
гапир.
Ник тепаликлар устига чиқиб олган янги ойга ти-
килиб қолди.
– Энди бунинг қизиғи йўқ.
Ник айни дамда Маржорининг юзига боқишга 
юраги бетламасди. Охири, қизга ўгирилиб қаради. – 
Энди буларнинг аҳамияти қолмади. Ҳеч бирининг.
Қиз жим эди. Йигит яна гапиришда давом этар-
ди. – Назаримда, бари ичимдаги дўзах қаърига даф 


Атиргул ўғриси
165
бўлдилар. Билмайман, Маржи. Нима дейишниям 
билмайман.
Ник қизнинг ортидан унга термулганча қараб 
қолди.
– Севги-чи? Севги қизиқ эмасми? – сўради 
Маржори.
– Йўқ, қизиқ эмас, – деди Ник. Маржори ўрнидан 
турди. Ник қўллари орасига бошини олганча чўк ту-
шиб ўтирар эди.
– Мен бориб қайиқни олиб келаман, – деб қичқир-
ди у Никка. – Қармоққа қараб турарсан.
– Албатта, – деди Ник. – Қайиқни олиб келсанг, 
ўзим қирғоққа тортиб оламан.
– Овора бўлма, – деди қиз. У қайиқ ичидаги ой 
нури жилваланаётган сув бетига маъюс қараб турар-
ди. Ник изига қайтиб, олов ёнидаги ёпинчиқ устига 
юзтубан тушганча ётди. У Маржорининг эшкак эша-
ётганини эшитиб ётарди.
Ўшандай алфозда бир оз вақт ётиб турди. То ўр-
мон оралаб улар ўтирган ерни айланиб Бил келиб 
қолмагунича у ўрнидан қимирламади. Ник Билнинг 
олов атрофига яқинлашиб қолганини ҳам сезди. Ле-
кин Бил унга пинагини ҳам бузмади.
– Бир ўзи кетдими? – савол қотди Бил.
– Ҳм, – ётган жойида, юзини одеялдан кўтармай 
жавоб қайтарди Ник.
– Гап талашиб қолдингларми, дейман?
– Йўқ, ҳеч қанақа гап бўлмади.
– Жуда чатоқ-ку аҳволинг?
– Э, жўнаб қол, Бил! Ҳозироқ қорангни ўчир!
Бил овқат солинган саватчадан танлаб-танлаб 
битта гўштли нонни олди-да, қармоқларни бир 
кўриб қўйгани кўл томонга қараб кетди.

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling