Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
132 шини маъюс кузатиб турди. Кейин аллақандай тез овуниб кўзини юмди. Кеча оқшом Сэнити атиргулни келтирганда қувончдан қовоқлари пир-пир учганди. Бугун ўша шодлик йўқолиб, қовоқлар тағин кўзлар устига тошдек босилди. Хона тўридаги девор таги- да увада одеял ичидан Кихати – болаларнинг отаси йўталди. У бўғриқиб йўталар, оғзидан тупук сачрар- ди. Кихати ўғлига нари-беридан кўз ташлади-ю, ин- дамади. Сэнити хатжилдини бурчакка итқитди-да, Юмиэ ва Тосиэнинг ўртасидаги ўринга ўзини отди. Тосиэ етти яшар. Иккала қизалоқ ҳам доим оч-наҳор юришади. Юмиэ картошкага ўхшаб шишиб кетди, Тосиэ эса чўпдек бўлиб қолди. Бу фақат очлигидан эмасди, Тосиэ доим итлардан ҳадиксираб юрарди. Мабодо кўчага чиққудек бўлса, атрофга аланг-жа- ланг қарар, итлар ташланиб қолмасин деб кўнгли алағда эди. Тунлари қўрқиб ўрнидан сакраб турар, «Ит, ит келяпти» деб қалт-қалт титрарди. Иккаласи дарёга борганларида, Сэнити одатда қармоқ ва хўрак солинган бонкани кўтарар, Тосиэ эса балиқ учун кажава олволарди. Кейин Сэнити ўзидан катта сўқа билан ердан чувалчанг кавлар, Тосиэ унинг ёнида бонка тутиб, чўккалаб ўтиради. Тосиэ ҳам увадага ўралиб ухлаётганди. Сэнити унинг устидаги одеялни тортиб, ўзи ёпиниб олди. Ҳали кун ботишига анча вақт бўлишига қарамай, ухлагиси келди. Очликдан кўнгли озурда бўлиб кет- ганди. Бугун тушлик қилмади, кечкилик ҳам бўл- майдиган кўринади. Оқшом чўкди. Болалар қунишиб ётишибди. Ниҳоят Кихати тўшагидан ўрмалаб туриб, ширин картошка қайнатди. Уйда бир кафтгина ҳам гуруч қолмаган. Кихати ашаддий ишёқмас сифатида ном чиқар- ган – заррача муболаға эмасди бу, ҳатто Кихатининг Атиргул ўғриси 133 ўзи ҳам рад қилмасди. Айниқса ҳозир. Ўтган йил ёзда аёли – меҳнаткаш Оюфу ўлиб қолди. Ўшандан сўнг Кихати иккиси учун ҳам ўзини ишга уриши ло- зим эди, бироқ у буткул қобиғига ўралиб олди. Барибир одамлар аллақандай адолатсиз-да. Ахир Кихатининг чап қўлида бир бармоғи етишмайди – ўртанчаси йўқ. Ғўлабирдай, чорпахил бу кишининг қонида жунунвашлик бор. Калласида доим аллақан- дай оғир хаёл бўлади. Ҳамиша қорни оғрийди. Шу- нинг учун доим ҳам қўли ишга боравермайди. Ки- хати ўттиз ёшигача ўша маҳаллар ўзларига тегиш ли бўлган томорқада ишларди. Ҳозир ёши қирққа бориб қолди, ерни эса бошқаларга ижарага бериб юборган. Аёлининг ўлимидан сўнг у кунларини ухлаб ўтказадиган бўлди. Охир-оқибат мана, тўрт- таласи – ўзи билан уч боласи очликдан ўлар аҳвол- га келиб қолишди. Бататдан бўлак емишлари йўқ. Баъзида қариндошларидан бирортаси озгина гуруч келтирар, қўшнилари ипак қурти ғумбаги чиқариб турар, уларни сояда қайнатиб ейишарди. Яна тухум берадиган товуқлари бор. Ҳар куни Сэнити тухум йиғиб, қандолат дўконига элтарди. Қандолатчига ширинлик тайёрлаш учун тухум керак. Тухумнинг ўрнига болага «Каварасэмбэй» ва «Макимоти» бери- шарди. Емиш уйда ҳаммага бирдек бўлинарди. Ки- хотининг яна бир кирим манбаи бор: тўқимачилик фабрикасида ишлайдиган ўн беш яшар қизи Фудзиэ ойига беш марта кам-камдан пул жўнатиб туради. Қизининг ўша сариқ чақалари тўртовлонни ҳаётга боғлаб турган ягона ришта эди. Баъзида, Кихати, тўшагида ўралиб ётаркан, йи- гитлигини эслайди. Жуда хушчақчақ йигит бўлган. Учига пуштиранг маржон тикилган қирмизи шойи белбоғ боғлар, белбоғ устида эса товус патидан ишланган жевак осилиб турарди. Ёмғирли кунлар Ҳикоялар тўплами 134 «Илонкўз» – соябонини олволар, оёғига ток барги суврати туширилган чарм пайпоқ устидан аёллар гэтасини илиб кўчага чиқарди. Доим қўйнида «Горо Масамуненинг ўғиллик бурчи» деган ажабтовур ҳи- коятлар китоби бўларди. Чиндан жуда хушчақчақ эди. Аммо ўша хушчақчақликда ҳам аллақандай нохушлик яширин эди. Чинакамига шодумон умр- гузаронлик қилиши учун нимадир етишмаслигини ҳис этарди. Шундай пайтларда у жўрттаки олиф- тагарчилик ортида жисмоний қусурини беркитиш- га уринарди. Бу ғайрат, кайфият шунақанги ясама кўринардики, буни Кихатининг бармоғи ўрнида- ги ғўлачага зарҳалланган узук тақишидан пайқаса бўларди. Кихати буғи чиқиб турган картошкаларни бир- бир идишга солди-да, болаларни турткилади. Бола- лар судрала-судрала овқатга яқин келишди, ота эса яна тўшагига кириб кетди. Эртаси куни Сэнитини дарсдан кейин олиб қо- лишди. Қаршисида синф раҳбари Мацубару турар- ди. Атиргулни ким ўмарганини билиб қолишибди. Муаллим хакамада юрар, йиринглаб кетгани боис қулоғига пахта тиқиб олганди. Сэнити бир муалли- мига, бир деворга осиб қўйилган рус-япон уруши- дан ўлжа – занглаган тўпга тикилди. Биринчи марта ўқитувчилар хонасига чақирилиши эмас. Бир марта қўлида тухум солинган кажава кўтарволган Сукэсан- ни итариб юборганида чақиришганди, ўшанда ўт- тизтача тухум ер билан битта бўлган. Сирасини ай- тганда, Сукэсан деганлари имиллаган, беўхшов эди, болалар уни тентак дейишарди ҳам. Хулласи, ўша ланж шикоят қилибди… Бошқа сафар мана бундай бўлганди: йўл ёқасига ювилган турпни қуритгани териб қўйиш ган экан. Сэнитининг ҳаваси кеп кетти, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling