Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
31
ди. Кейин мен мурдани арк остидаги йўлакка, ўша 
кўчадаги бурчакка олиб бордим.
– Ҳеч ким кўрмадими?
– Йўқ.
– Кейинчи?
– Мен яна аёлникига қайтдим. У ёлғиз қўрқиб 
ўтирарди. Мен ҳам шундай ҳолатда эдим, Кейс.
– Бу қаерда содир бўлди? Ўша қиз қаерда яшай-
ди?
– Соҳо квартали, Глове Лейн кўчаси, 42-уй.
– Глове Лейн! Мен уни қоғозда кўргандим.
Кейс бир газетадаги параграфнинг биринчи қа-
торини эслади. «Соҳо квартали, Глове Лейндаги арк 
йўлак остида бугун эрталаб бир одам мурдаси то-
пилган». Бу рост бўлиб чиқди. Қотил унинг ўз укаси!
– Аммо нега бу ерга келиб, менга айтиб бердинг 
буларни?
– Чунки сиз жиноятга оид нарсаларни яхши би-
ласиз. Мен уни ўлдиришни хоҳламагандим. Ўша 
қизни севаман, нима қилай Кейс?
– Ўтир, мен ўйлаб олишим керак.
Ўйлаш! Аммо у ўйлолмасди. Бу унинг учун жуда 
ҳам катта изтироб эди. Ниҳоят, у деди:
– Эшит, Ларри. Ҳозир уйимдан чиққач, тўғри ўз 
уйингга бор. То эртага эрталаб сеникига боргунимча 
ҳеч қаерга чиқма. Ваъда бер!
– Ваъда бераман.
– Мен кечки овқатга таклиф қилинганман, ҳозир 
боришим керак,– Кейс давом этди, – аммо буни йўл-
да ўйлаб кўрмоқчиман. Ўзингни қўлга ол.
У Ларрига қаради. Ўша оқарган юз, ўша кўзлар, 
ўша синган қўлига тикилди. Ачиниш ва қўрқув ара-
лашган ҳис билан Кейс қўлини укасининг елкасига 
қўйди:
– Жасорат!


Ҳикоялар тўплами
32
Тўсатдан ўйлади. О худойим! Мардлик! Бу мени 
ўзимга ҳам керак!
Лауренс Даррант акасининг уйини қатъий қарор 
билан тарк этиб, уйига борди ва Кейс қайтгунча у 
ерда жимгина кутиб ўтирди. У Кейснинг ихтиёрида 
эди. Кейс нима қилишни билади. Агар у ҳам Кейсдек 
қатъий, омадли ва жамият таянчи бўлолганда эди. 
Лекин у, яъни Лауренс Даррант одам ўлдирган эди. 
У, яъни пашшага ҳам озор бермайдиган одам шу 
ишни қилганди! Йўқ! Ҳеч қачон Кейсга ўхшаш одам-
лар билан дўстлашиши мумкинмас, ҳатто у акаси 
бўлган тақдирдаям. Дунёдаги биргина ҳақиқий дўс-
ти бу Ванда эди. Фақатгина ўша аёл уни тушунади ва 
ҳиссиётларини ҳис қилади. Уни ҳар доим қабул қи-
лади ва у нима қилишидан қатъий назар, сева олади.
II
Соат ўн бирда Кейс Даррант ўзи таклиф қилин-
ган жойга кечки овқатга жўнади. У такси ёлламади, 
аксинча, пиёда юриб, ўйлаб боришни афзал кўрди. 
Ҳаво илиқ эди ва унинг юнгли пальтоси тугмасиз 
эди.
Даҳшатли воқеа содир бўлганди! У ҳалигача ишо-
нолмасди. Ларри буни хоҳламаган, албатта. Нима 
бўлгандаям, бу қотиллик. Биргина муаммо, Ларрига 
қандай маслаҳат бериш эди. Буни сир тутиш керак-
ми ёки кўздан йўқолиш, ёки иқрор бўлсинми? Агар 
Ларри иқрор бўлса, ҳамма бу ҳақида қуйидагича 
хулоса чиқаради: машҳур ҳукумат прокурори Кейс 
Даррантнинг укаси одам ўлдирибди! Ларри, у худди 
ёш боладек, унинг биринчи қадамларини кузатгани 
эсида. Ларри! Ундан 5 ёш кичкина, оналари ўлга-
нида, Кейс унинг кўнглини оғритиб қўйганда кетиб 
қолганди. Мард йигит, унинг укаси қамоқхонада! 


Атиргул ўғриси
33
Йўқ, унга иқрор бўлишни маслаҳат бермайди. Бў-
лиши мумкинмас. Ҳеч ким ҳали бу ҳақида билмай-
ди. Ўша қиздан ташқари ҳеч ким. Ҳозир ҳаммаси 
унга боғлиқ! У унинг ҳеч нарса айтмаслигига ишона 
олармикан? Тўсатдан у қарор қилди. У ҳозир ўша 
қизнинг кўчасидан узоқда эмасди. У ҳозироқ бориб, 
Ларрининг дўсти эканлиги ва ҳамма воқеадан хабар-
дорлигини айтади.
Кейс Ванданинг эшиги олдига келди ва эшикни 
тақиллатди. Ҳеч ким жавоб бермади. У яна тақил-
латди. Ҳамон жавоб бўлмади. У эшикни ўзи очди. 
Ичкари қоп-қоронғи эди. Кейин аёл кишининг ово-
зи эшитилди:
– Оҳ, Ларри, бу сенмисан! Нимага тақиллатдинг? 
Мен жуда ҳам қўрқиб кетдим. Чироқни ёқ, азизим, 
келақол.
– Қўрқманг, – Кейс майин овозда гапирди. – Мен 
Ларрининг дўстиман. Сизга зиён етказиш ёки бошқа 
ниятда келмадим. Майлими, ўтириб олиб гапирсам.
Аммо қиз жойидан қўзғалмасдан шивирлади:
– Кимсиз, илтимос, айтинг? – деди ва тўсатдан 
унинг шивирлаши қўрқувга ўзгарди, Кейс жавоб 
берди:
– Ларрининг акасиман.
Қиз енгил нафас олди ва олдинга келиб диванга 
ўтирди. У калта сочлари ва қўрққан кўзлари билан 
бирга худди каттароқ ёш болага ўхшарди. Кейс крес-
лога чўкканча гап бошлади:
– Бундай вақтда келганим учун мени кечиринг. У 
менга сиз ҳаммасини кўрганингизни айтди, ўша даҳ-
шатли воқеани.
– Ҳа, оҳ даҳшат, бу даҳшат… – У буни шундай 
айт дики, сўзларида қандайдир умидсизлик бор эди.
– Жуда ҳам ёш кўринасиз!
– Йигирмадаман.



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling