Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
37
бу ҳамма нарсани ўзгартиради.
Кейс унга тикилиб қаради. У ҳибсга олинган одам 
Лауренс эмаслигидан хурсанд бўлган пайтда, унинг 
бошқа одам эканлигини бутунлай унутганди.
– Нега энди? – деди у тезда ўзини қўлга олиб, – 
сен ўйлаганчалик бегуноҳ одамнинг умри хавфда 
қолмаган. Полиция доим ёмон хулқли одамлардан 
гумон қилиб, биринчи навбатда уларни ҳибсга ола-
ди. Тузуккина омадинг келди. Бу бизга вақт беради. 
Ўтинаман, бундан хавотир олма. Ҳозир жўнашга 
тайёрлан. Мен режа тузаман. Мана бироз пул. – Кейс 
укасига қаттиқ тикилганча қўшиб қўйди: – Унутма, 
фақат ўзингни эмас, мени ҳам ўйлашинг керак. Ту-
шундингми?
У «Ҳа» деган жавобни эшитиш учун яна такрор-
лашга мажбур бўлди. Йўлда кетиб бораркан, Кейс 
укасини ўйлади. Ғалати йигит. Мен уни тушунмай-
ман. Мен уни ҳеч қачон тушунмайман.
IV
Лауренс бир қанча вақт каравотида ўтирганча 
қолди. Бегуноҳ одам эмас, унинг ўрнига қамоққа 
тиқилган! Буни машҳур ҳуқуқшунос Кейс айтди. У 
шунга ишона оладими? Эҳ, у Ванда билан кета ола-
дими? Даҳшатли хавф остида турган ўша одамни 
ташлаб кета оладими?
Бугун ўша одамни суд қилишади. У буни кўрга-
ни бориши мумкин. У кийинди ва ташқарига чиқди. 
Кўчадан газета сотиб олди. Ўша ерда ҳибсга олин-
ган одамни исми берилганди: Жон Эван, манзили 
номаълум. Ҳа! У албатта бориши керак! Бир, икки, 
уч марта суд эшиги ёнидан ўтиб, ниҳоят у ичкарига 
кирди.
Суд йиғилганди. Кутилмаганда икки полиция-


Ҳикоялар тўплами
38
чи қуршовида қора курси томон олиб борилаётган 
аянч ли одамга кўзи тушди. У худди ҳайвонга кўрса-
тиладиган таъқиб билан қуршаб олинганди.
Лауренс қўрқув билан қандай қилиб бу одам 
унинг ўрнига айблангани ҳақида ўйларди. Далил де-
ярли йўқ эди. Полициячининг гувоҳлик беришича, у 
Эванни марҳум топилган Глове Лейндаги арк остида 
бир неча марта тунаб қолганига кўзи тушган. Бошқа 
бир полициячининг сўзларига кўра эса, Эван ҳибсга 
олинган ўша ярим тунда унинг чўнтагидан далил си-
фатида келтирилаётган Валинга тегишли тилла узук 
чиққан. Полициячининг гапи Эван гувоҳлик берган-
дан сўнг исботланди.
– Ҳа, узукни унинг бармоғидан ечиб олдим, аммо 
у ўлик ҳолда ётарди. – Худди қўлга тушган махлуқ-
дек кичкина жуссали одам бурчакда турар, унинг 
қайғули сарғиш юзи, кулранг сочи ва олазарак кўзи 
оломон узра тикиларди.
Ниҳоят ҳукм ўқилди:
– Иш қайта кўриб чиқилсин! 
Сўнг уни олиб кетишди.
Лауренс жойидан қимирлолмай қолди, пешо-
насидан совуқ тер ажралди. Демак, бу шўрпешона 
фақатгина узукни олган ва ҳозир у содир этган жи-
ноятда ҳам айбланяпти. Лауренс Даррантдан бошқа 
ҳеч ким буни билмайди.
Ларри ўзининг эшиги олдида Кейс таксидан ту-
шаётганини кўрди. Улар бирга қайтиб боришди, би-
роқ ҳеч бири қайта таксига ўтирмади.
– Бу ерда пул бор. Ўша кемада бўш жой бўлиши 
керак. Ўзинг лангар тўхтайдиган жойга боргач, бу-
юртма берасан, – деди Кейс.
– Мен қолмоқчиман, Кейс.
– Эшит, Ларри. Буни хаёлингдан чиқар. У одамга 
ҳеч нарса бўлмайди.


Атиргул ўғриси
39
Ларри жилмайди:
– Сен менинг қочишим ва ўз мавқейингни сақлаб 
қолишни хоҳлаяпсанми?, – Кейсга пулни қайтар-
ди, – чўнтагингга солиб қўй, йўқса, мен уни оловга 
улоқтираман. Ол уни! 
Кейс пулни қайтариб олди.
– Ҳали виждонимни йўқотганимча йўқ. Қилма-
ган иши учун айбланаётган бечора бегуноҳни ташлаб 
қочиб кетолмайман.
Кейснинг юзи қизара бошлади.
– Энди нима қилмоқчисан?
Лауренс бошини эгди.
– Нима қилмоқчилигимни билмайман, айнан 
ҳозир ҳеч нарса. Жудаям афсусдаман, Кейс, жудаям 
афсусдаман.
Кейс унга қаради ва ҳеч нарса демай чиқиб кетди.
Лауренс Кейсга ваъда берганига қарамасдан 
Вандани кўришга борди, уникига бормасликка ўзи-
да журъат тополмади. Ахир қиз ҳамма эътиборини 
унинг ҳаётига қаратганди. У Ванданикига ўша куни 
оқшом борди ва ўша ерда қолди. Кейинги қисқа 
ҳафталар унинг ёшлигидан бери ҳаётидаги деярли 
энг бахтли дамлар бўлди.
У ўша қизни севарди, қиз ҳам уни. У қиз уни ҳеч 
қачон ташлаб кетмаслигини биларди. Бир оқшом 
қиз унга шундай сўз айтгандики, бу унинг қулоқла-
ри остида доим жаранглайдиган бўлди: «Агар сен 
ўлсанг, мен яшай олмайман».
Вақт ўтиб борарди. Ларри суд куни тобора яқин-
лашаётганини англарди. У бир маротаба ҳам Кейс-
ни кўрмади, бирор марта унга ёзмади, уни оғриниб 
эслади. Аммо ҳар куни газета сотиб олиб, асабий 
ҳолда унинг саҳифаларига кўз югуртирди.
V



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling