Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
11
ридан кўз узмай ўтирибман. Ўқитувчимиз Ингани 
мақтаб қўйди ва мавзуни давом эттириб, бу уруш 
хато бўлганлигини айтди. Ўйлашимча, Туй ҳам 
шуни айтмоқчи эди. Шу чоғда унинг кўнглини кўта-
радиган гап айтгим келди-ю, индай олмадим. Унинг 
жисми синфхонада бўлса-да, хаёлан бошқа жойда 
юрарди. Немис синфдошларимиз барибир унинг 
қалбини тушунмайдигандек туюлаверарди.
Ўша куни кечки пайт Туйларнинг уйида Хо ама-
ки тайёрлаган куксу ва мантини еб ўтирган эдик. Гап 
айланиб, ўша мавзуга қандай ўралашганлигини бил-
майман. Ўн бир ёшимда синглим туғилганидан буён 
бирор иш қилсам: «Ёш боламисан?», дея дакки эши-
тардим. Катталар япон мустамлакаси ҳақида сўзла-
шаётган маҳалда мен ҳам билоғонлик қилгим келиб 
қолди. Корея тарихини ҳеч ким мендек билмайди. 
«Бундан бехабар Туй ва ота-онасига сўзлаб берсам, 
дадам ва онамдан мақтов эшитаман», деб ўйладим.
– Корея ҳеч қаерга бостириб кирмаган, – дедим 
дадам ва онамга қараб олиб.
Дадам менинг гапларимни эшитмагандек, бир 
қиё ҳам боқмади. Онам эса: «Жим бўл, маҳмадона!», 
деган маънода кўзларида им қоқди.
– Шўрвага тузни кўп солмадиммикан-а, – деди Хо 
амаки мавзуни ўзгартириш учун. Ҳамма менинг сўз-
ларимга бепарволигини ҳазм қилолмадим ва:
– Гапларим рост. Биз ҳеч қачон бузғунчилик қил-
маганмиз! – дедим.
Мен Ватанимизнинг тинчликпарварлигини ай-
тиб, ҳаммаларини қойил қолдириш, улардан ши-
рин сўзлар эшитишни кутгандим. Рўпарамда ўтир-
ган дадамга умид билан тикилдим. Шунда дадам 
кутилмаганда корейсчалаб:
– Сен катталарнинг суҳбатига умуман аралаш-
ма, тушундингми? Ниманиям билардинг сен? – деб 
бақирди.


Ҳикоялар тўплами
12
Дастурхон атрофига йиғилганларнинг қўллари-
даги қошиқлар ҳавода муаллақ қолди. Туй ва ота-о-
насининг олдида койиш эшитганимдан жуда уял-
дим ва кўзларимда ёш қалқиди. Охирги кучимни 
тўпладим-у, ҳамма тушуниши учун немисчалаб:
– Ватанимизда шундай таълим олганман. Корея 
ҳеч кимнинг дилини оғритмаган. Биз фақат заҳмат 
кўрганмиз, – дедим.
– Корейс аскарлари ўлдиришган, – деди Туй 
тўсатдан паст овозда. Лекин ҳамма буни эшитди. – 
Улар онамнинг оиласини ўлдиришган. Бувимдан 
эшитганман. Чақалоқларни ҳам аяшмаган.
– Нималар деяпсан, Туй? – дедим унинг гаплари-
га тушунолмай.
Энди орага Нгуэн хола қўшилди:
– Туй, кўп валдирама, – деди ва менга қараб, – Аса-
бийлашма. Бу гапларнинг сенга алоқаси йўқ, – деди.
Холанинг гапи вазиятни юмшата олмади. У ме-
нинг хафа бўлиб қолмаслигимни чин дилдан истаёт-
ганлиги кўзларидан билиниб турарди.
– Бу ишлар сен туғилишингдан аввал бўлиб ўт-
ган. Сенда айб йўқ, – деди у менга ғамгин тикилиб.
– Мен билмаган эканман, – деди онам ҳам қўши-
ларкан, – Нгуэн хоним, дардларингиздан бехабар 
эканмиз. Кечиринг.
Онам бошини эгиб Хо амаки ва Нгуэн холага таъ-
зим қилди.
– Мен ўша қирғинларни ўз кўзим билан кўрган-
ман, – деди Хо амаки қизарган кўзларини бир нуқта-
га тикиб, ғамгин жилмаяркан. – Узр сўраганингиз 
учун раҳмат.
У гапини тамомлаб, алам билан кулимсиради. Бу 
хурсандликдан эмаслигини аниқ сездим. Шу пайт 
Нгуэн хола эрига қараб, биз тушунмайдиган вьет-
нам тилида бир нималар деди. Холамнинг сўзла-
рини анг ламадим. Аммо у эрига юракни сиқадиган 


Атиргул ўғриси
13
сўзларни бас қилишни сўраганлигини ҳис қилдим. 
Дадам эса ҳеч нарсани эшитмаётгандек қўлидаги қа-
даҳни хўплаб ўтирибди. Онам дадамга юзланиб:
– Сиз ҳам бирон нима десангизчи… – деди корейс-
чалаб.
– Мен нима дейишим керак? Айб бизда, дейми? 
Сен калтафаҳм нега узр сўраяпсан? – деди дадам ҳам 
корейсчалаб бақираркан.
– Доим шунақасиз. Ўлсангизам кечирим сўраш-
ни билмайсиз. Шунчалик қийинми? Мен Нгуэннинг 
ўрнида бўлганимда бошидаёқ оиламизни уйга қа-
дам бостирмаган бўлардим. Бағри кенг аёл экан, – 
деди онам куйиниб.
Дадам овқат учун миннатдорчилик билдирди-ю, 
бир зум жим қолди. Сўнг фикрини жамлаб:
– Менинг акам ҳам ўша урушда ҳалок бўлган. У 
бор-йўғи йигирма ёшли оддий аскар эди, – деди. 
У ҳеч кимнинг кўзига қарашга юраги бетламаётган 
каби ерга тикилиб гапирарди.
– Улар қариялар ва болаларни ўлдиришди, – дея 
Нгуэн хола гап қўшди.
– Ким жангчи, ким оддий аҳоли эканлигини 
ажратиш қийин бўлгандир балки, – деди дадам ҳам 
бўш келмай.
– Туғилганига бир ҳафта бўлган гўдаклар ҳам 
кўзларига жангчи бўлиб кўринганми? Мункиллаган 
чоллар ҳамми?
– Уруш ўз номи билан уруш…
– Бу босқинчилик, – дея Нгуэн хола энди ичидаги 
дардини тўкиб сочди.
– Хўп,тушундим, мен нима қилай? Мен ҳам 
акамни йўқотдим-ку. Ўтмишда қолди ҳаммаси. Ме-
нинг айбим нима урушда? – дадамнинг чинакамига 
ғазаби қўзий бошлади.
– Ўзингизни босинг, – деди онам дадамнинг жаҳ-
ли чиқиб, ақли қочаётганлигини чамалаб.



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling