Тухум туқҚан хўроз
Download 21.82 Kb.
|
ТУХУМ ТУҚҚАН ХЎРОЗ
ТУХУМ ТУҚҚАН ХЎРОЗ Бу воқеага ҳам анча бўлди, тахминан 20-25 йил бўлган бўлса керак. Чунки АРМ га 2021 йилда раҳбар бўлиб ўтган бўлсам, бу воқеа кафедрада ишлаётганимда содир бўлган эди... Ҳар галгидек 3-4 нафар ўқитувчилар кафедрамиз мудири Махмуд ака билан бирга қурилиш факультети ҳовлисидаги ёзги ошхонага тушликка чиқдик. Овқатларни олиб энди ейишни бошлаган бир пайтда институтимиз раҳбарларидан бири ёрдамчилари билан келиб қолишди ва ёнимиздаги столга келиб ўтиришди. Биз ўтирган жойимизда салом-алик қилдик. Раҳбаримиз овқат келтиришгунча етарли вақт бўлганлиги учун биз томонга юзланиб очиқ чехра билан кафедра мудиримизга сўз қотди: Маҳмуджон, кафедралар тинчми, оламда нима гаплар? Кафедралар тинч устоз, дарслар ўтиляпти. Оламдаги янгиликларга келсак, Турдиалиев домламизнинг хўрози тухум туғибди. Шуни муҳокама қилиб ўтирибмиз. Биттамиз бунга ишонмасак, яна битталари журналда ўқиганман бундай тасодифлар бўлиб туради дейишяпти. Хайронман, нима дейишга? Ўша битталари жуда тўғри айтишибди, хўроз ҳақиқатан ҳам беш йилда бир марта тухумлайди деган гап бор. Яна айтишларича хўроз тухумлаган йили деҳқончилик маҳсулотлари мўл-кўл бўлармиш, барака йили бўлармиш. Кула-кула бу мавзуга чек қўйилди, яхши иштаха билан тушлик қилиб кафедрага қайтдик. Кафедрага яқинлашар эканмиз, кафедра мудиримиз деди: Тўрт кундан кейин, шанба куни шаҳарда “Гул ва қуш байрами” бўлар экан. Шунга ҳар бир кафедра ва бўлимлар ўнтадан ноёб гул ва биттадан қуш билан қатнашишимиз керак экан, эрталабки бошқарув йиғилишида ректор томонидан шундай топшириқ берилди. Ҳозир кафедрага кириб, дарс бошлангунча шуни бир маслахат қилиб олсак. Йиғилиш ҳамманинг иштирокида қисқа бўлди. Гул масаласи жуда тез хал бўлди, лекин қуш масаласига келганда хеч кимдан садо чиқмади. Шунда мен таклиф киритдим: Хўроз ҳам қушлар оиласига кирадими, агар қаршилик қилмасаларинг мен хўрозимни олиб келишим мумкин. Сенсация бўлади! Қаршилик қилиш у ёқда турсин, бу билан кафедра муаммоси ҳал бўлаётганидан ҳамма хурсанд бўлиб байрамга ҳўрозни олиб чиқишга қарор қилган ҳолда аудиторияларга дарс ўтиш учун тарқалдик. Энди хўроз масаласига келсак, у жуда ҳам кўркам, патлари қора-қизил, тирик вазни 3-4 кг келадиган, бир сўз билан айтганда, “ҳақиқий хўроз” дегим келади-ю, лекин тухум туққанлигини ўйлаб, бу фикримдан қайтардим. Воқеа шундай бошланган эди: Кунлардан бир кун тухум олгани катакка кирсам, 5-6 та тухумлар орасида автоматнинг ўқига ўхшаш ингичка, бир томони учли, узунлиги 6-7 см келадиган оқ тухум ётибди. Уни олиб ташқарига чиқдим ва уни атрофлича кўздан кечирдим: у оддий тухумларга сира ўхшамасди, ниҳоятда ингичка эди. Мен ҳайрон қолдим, нима бу табиат мўжизасими?-дея ошхонага ўтдим. Турмуш ўртоғим овқатга масаллиқ тайёрлаётган экан. Хўжайин, мана бунга қаранг: хўрозимиз туғибди!–дедим мен ноёб тухумни кўрсатиб, бу гап бирданига калламга қаердан келди ўзим ҳам билмайман, болалигимда шунга ўхшаш гаплар қулоғимга чалинганлигидан бўлса керак. Ҳе ўлманг хўжайин, хўроз ҳам туғадими, хеч жахонда? Ишонмасангиз кўринг мана буни, бу тўкинчилик аломати бўлса керак. Турмуш ўртоғим бир қўлимдаги тухумларга, бир қўлига олган ноёб тухумга тикилар экан, деди: Э, бўлиши мумкин эмас! Бўлиши мумкин бўлмаса, бу ниманинг тухуми? – савол бердим мен. Жавоб жуда қисқа бўлди: Билмасам. Хуллас, шу кундан бошлаб ноёб тухум жуда эҳтиёткорлик билан музлаткичга қўйилди. Ваъда-ваъдада, байрамга астойдил тайёргарликни бошлаб юбордим. Аввало компь- ютер ёрдамида “ТУХУМ ТУҚҚАН ХЎРОЗ” деб ушбу мазмундаги матнни тердим: “Ҳурматли ҳамюртлар! Айтишларича хўроз ҳам умрида бир марта тухум туғаркан. Хўроз тухумлаган йилда мўл-кўлчилик, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги кескин кўпаяр экан. Сизларга намойиш этилаётган хўроз ва унинг туққан тухуми вилоятимизда ва мустақил Ўзбекистонимизда бу йил мўл-кўлчилик бўлишидан далолат берса ажаб эмас!” Ушбу матнни рангли картон қоғозга чиқариб ойнали фоторамкага жойлаштирдим, хўрозни шампунда чўмилтириб, фен ёрдамида қуритиб-тараб, бўйнига ва оёқларига ленталар боғлаб “кўрса кўргудек” кўринишга келтирдим. Ноёб тухумни жойлаштириш учун эса бозордан ўсимлик чўпидан тўқилган кичик бир корзинка(саватча) харид қилдим, унга шапалоқдек қизил бахмал бўлаги солиб устига тухумни қимирламайдиган қилиб ўрнатдим. Белгиланган байрам куни саҳарда тайёрлаган тирик экспонатимизни шаҳарнинг марказий дам олиш боғида бизнинг институтга ажратилган жойнинг энг кўзга ташланадиган ерига олиб бориб жойлаштирдик. Аввалига бу экспонатга эътибор унчалик сезилмади. Лекин орадан ярим соатлар чамаси вақт ўтгач, ҳамманинг эътибори “тухум туққан хўроз”да бўлди, хаттоки ўзимиз ҳам экспонатимиз олдига ўтолмай қолдик. Томошабинларнинг орқасида туриб уларниг айрим гапларига қулоқ солдик: Бўлмаган гап, хеч жахонда хўроз ҳам туғадими?... Қулоққа лағмон илишнинг янги усулини топишибди-ку!... Рост, менга бувим ҳам айтувди... Хўрозни ҳам халқ ичида шарманда қилишибди-ку... Мунақа қилиб гердайиб тургандан, ўлганинг яхши хўрозбой... Хуллас, юзта одамдан юз хил гап, юз хил фикр. Ўша йили вилоят ҳокими алмашган йил эди. Бизнинг хўроз ҳоким бувонинг ҳам диққатини ўзига тортди, экспонат олдидаги матнни ўқидиларда кулимсираб ёнларидаги ҳамроҳларига нимадир дейишди, бизга эшитилмади. Афтидан у кишига “Хўроз тухумлаган йилда мўл-кўлчилик, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги кескин кўпаяр экан. Сизларга намойиш этилаётган хўроз ва унинг туққан тухуми вилоятимизда ва мустақил Ўзбекистонимизда бу йил мўл-кўлчилик бўлишидан далолат берса ажаб эмас!” деган жумлалар жуда маъқул келди чоғи. Одатда экспонатлар олдида узоқ ушланиб турмайдиган жюри аъзолари ҳам бизнинг хўрозимиз олдида кўпроқ қолиб кетишди. Нималарнидир ўзаро мухокама қилишиб сўнгра бу ердан узоқлашдилар. Тадбир сўнгида натижалар эълон қилинди: Олий ўқув юртлари орасида бизнинг институтимиз “Гул ва қуш байрами” ғолиби бўлди. Тадбирда машҳур бўлган, айримларниг фикрига кўра “ҳўрланган” хўрозимни олиб уйга қайтар эканман, ғолибликни қўлга киритишда менинг ҳам ҳиссам борлигидан хурсанд эдим. Бир икки хафтадан сўнг рўй берган воқеалардан мен “тахта” бўлиб қолдим. Катакда 3-4 та шунга ўхшаш тухумчалар пайдо бўлиб қолди. Аввалига хўрозимиз бўлган ишлардан руҳланиб ишлаб чиқаришни кучайтириб юбордимикин, деб ўйладим. Орадан бир ой чамаси вақт ўтганидан сўнг мен бу тухумчаларни синдириб кўрдим, уларниг сариғи ўрнида мошдек сариқ нуқтача бор эди холос, ҳайратим янада ошди. Маълум бир вақт ўтгач, қишлоққа борганимда мутахассис куёвимиздан бу тўғрида сўраб кўрдим. Унинг гапига қараганда хўроз юз йилда ҳам туғмас экан. Лекин она товуқлар тухумлаш сезонининг охирида, сўнги тухумларини мана шунақа “ноёб” кўринишда дунёга келтиришар экан. Бунга мен юз фоиз ишондим ва қилган ишимдан, шундай ажойиб хўрозни халқ ичида “хўрлаганимдан” пушаймон бўлдим. Бу хўрознинг тақдири сизни қизиқтиряптими, мархамат эшитинг, балки ишонмассиз. Бир куни катакка одатдагидек тухум олишга кирсам, ўша хўроз узоқдан югуриб келиб сакраб оёғимнинг тиззадан юқорироқ қисмига шундай тепдики, йиқилиб тушдим. Жинси шимим оз-моз йиртилиб қон чиқди. Мени макиёнларидан қизғандими, ёки уни “хўрлаганим” учун ўч олдими билмайман. Жароҳат икки хафтада битиб кетди, лекин хўроз сўйилиб қозонга тушди. Муаллиф: Мухторали Турдиалиев 2021 йил, июн Download 21.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling