Тулкин узунлик ва частота
Download 256.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqрадиотулкин
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эътиборларингиз учун рахмат Саволлар булса мархамат
Қабул қилиш антеннаси тарқаладиган радиотўлқинларни тутиб олади, уларни фидер ёрдамида қабул қилиш қурилмаси киришига келиб тушадиган электромагнит тўлқинга ўзгартиради. Антенналарнинг қайтарувчанлик принципига мувофиқ – узатиш режимида ишлайдиган антенналар хусусияти ушбу антеннанинг қабул қилиш режимида ишлаганда ўзгармайди. Гипотек жихатдан хар томонга бир хил ва йукотишларсиз нурлатадиган нурлатгич изотроп нурлатгич дейилади.1.1-расм. Радиотўлқинларнинг тарқалиш механизми. (а - ер тўлқини орқали; б - ионосферали тўлқин орқали; в-тропосферали тўлқин орқали; г-тўғри тўлқин орқали)Дастлабки мунтазам механизмга радиотўлқинларнинг “ҳаво - ер юзаси” чегарасидаги тарқалиши киради (1.1.а-расм). Бу механизм дифракция қонунларига бўйсунади (дифракция – тўлқин узунлиги λ тўсиқ ўлчамларидан катта бўлгандаги тўсиқни енгиб ўтиш жараёни). Ернинг бевосита юзасида тарқалувчи ва дифракция қонунини натижасида ернинг қавариқлигини енгиб ўтувчи радиотўлқинлар ер тўлқинлари ёки сиртий тўлқинлар номини олган. Атмосферадаги ионизацияланган юқори қатламларнинг жадал бир текис электрик нобиржинслилиги частотаси 30…40 МГц гача бўлган радиотўлқинларнинг яна бир мунтазам тарқалиш механизмини ҳосил қилади. Бунда радиотўлқинлар ионизацияланган қатлам ва ернинг сиртидан кўп каррали аксланиш ҳисобига тарқалади (1.1.б-расм). Ионосферанинг нобиржинсли муҳитида тарқалувчи ва ионосферадан бир ёки кўп карра аксланиш ҳисобига узоқ масофага тарқалувчи тўлқинлар ионосферали ёки фазовий тўлқинлар деб номланади.Маҳаллий характерга эга бўлган суст электрик нобиржинслиликлар натижасида тропосферада радиотўлқинларнинг сочилиши рўй беради (10.1.в-расм). Ушбу механизмдан ишчи частотаси 300 МГц дан юқори бўлган ер усти радиолинияларида фойдаланилади. Тропосферада сочилиш ва унинг йўналтирувчи хусусияти ҳисобига 1000 км гача масофага тарқалувчи радиотўлқинлар тропосферали тўлқинлар номини олган. Ер пункти ва коинот станцияси орасидаги алоқа фақат атмосфера қатлами ва коинот фазосидан ўтувчи тўғри тўлқин ҳисобига амалга оширилиши мумкин (1.1.г-расм). Биржинсли ёки суст нобиржинс муҳитда тўғри чизиқ ёки шунга яқин траектория бўйича тарқалувчи радиотўлқинлар эркин тарқалувчи ёки тўғри чизиқли тўлқинлар номини олган.
Эътиборларингиз учун рахмат Саволлар булса мархаматDownload 256.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling