Туман ахборот-ресурс маркази кутубхоначисининг лавозим инструкциялари умумий қоидалар


Туман АРМ I тоифа кутубхоначисининг ҳуқуқлари


Download 29.44 Kb.
bet4/4
Sana15.01.2023
Hajmi29.44 Kb.
#1094021
TuriИнструкция
1   2   3   4
Bog'liq
5.Kutubxonachi lavozim yo\'riqnomasi

3. Туман АРМ I тоифа кутубхоначисининг ҳуқуқлари
Туман АРМ I тоифа кутубхоначиси ўз лаёқати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • миллий маданиятнинг тикланиши ва бундан буёнги ривожланишига, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий мероси бут сақланишига ёрдам берувчи фойдаланувчилар билан олиб бориладиган, АРМ иш режаси билан тасдиқланган иш шакллари ва методларини фойдаланиш, АРМ фаолиятини режалаштиришда иштирок этиш;

  • маънавий бой ва баркамол шахсни ривожлантиришга қаратилган оммавий ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

  • ўз фаолият хусусиятлари билан бевосита боғлиқ семинарлар ва кенгашлар ишида иштирок этиш;

  • ҳар йили тақвимий 24 кунлик меҳнат таътилига чиқиш;

  • хизмат зонасини кенгайтирганлик учу қўшимча ҳак олиш, бажарилаётган ишларнинг юқори сифати учун устама ойлик, унвон олиш ва тақдирланиш;

  • курсларда ўқиш ёки бошқа усуллар билан вақт-вақти билан малака ошириш;

  • касбий ғурур ва шарафини ҳимоя қилиш.

4. Туман АРМ I тоифа кутубхоначисининг жавобгарликлари
Туман АРМ I тоифа кутубхоначиси қуйидагилар учун жавобгар:

  • ўзидаги ва ўзидан узоқдаги ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш асосида Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросидан фойдаланувчиларни баҳраманд этишга доир оммавий ишларни уюштириш учун;

  • электрон кутубхона, электрон каталог, йиғма электрон каталогнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни амалга ошириш учун;

  • бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ўзаро алоқа ўрнатиш йўли билан фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ташкил этиш учун;

  • мавзувий танланмалар, китоб кўргазмалари, стендлар, ахборот бурчаклари ёрдамида ҳужжатлар, ахборотларнинг энг яхши намуналарининг оммалашуви учун;

  • ХТМФМТ ва ТЭ булими Устави ва ички меҳнат тартибини, ХТМФМТ ва ТЭ булими мудирининг , АРМ раҳбарининг қонуний фармойишларини ва бошқа локал меъёрий далолатномаларни, мазкур Инструкция орқали белгиланган лавозим вазифаларини сабабсиз ижро этмаганлик ёки керагича ижро этмаганлик учун, жумладан берилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик учун кутубхоначи меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда интизомий жавоб беради;

  • меҳнат вазифаларини қўпол равишда бузганлик учун интизомий жазо сифатида ишдан бўшатиш чораси қўлланиши мумкин;

  • ёнғин хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини, АРМ ишидаги санитария-гигиена қоидаларини бузганлик учун туман АРМ кутубхоначиси маъмурий қонунчиликда кўзда тутилган тартибда ва ҳолатларда маъмурий жавобгарликка тортилади.

Download 29.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling