Туман ахборот-ресурс маркази кутубхоначисининг лавозим инструкциялари умумий қоидалар


ТУМАН АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИ I ТОИФА КУТУБХОНАЧИСИНИНГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ


Download 29.44 Kb.
bet2/4
Sana15.01.2023
Hajmi29.44 Kb.
#1094021
TuriИнструкция
1   2   3   4
Bog'liq
5.Kutubxonachi lavozim yo\'riqnomasi

2. ТУМАН АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИ I ТОИФА КУТУБХОНАЧИСИНИНГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ
Туман, шаҳар АРМ I тоифа кутубхоначиси қуйидаги лавозим вазифаларини бажаради:
2.1. АРМ ишининг умумий ташкилий масалалари бўйича:

  • ўқувчи ёшлар, аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш юзасидан маънавий бой ва баркамол ижодий ўсиши учун имкониятлар яратган ҳолда ўзидаги ва ўзидан узоқдаги ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш асосида Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросидан фойдаланувчиларни баҳраманд этиш бўйича марказ олиб борадиган ишларни уюштиради;

  • маънавий бой ва баркамол шахснинг ижодий ўсиши учун шарт-шароитлар ва имкониятлар яратади;

  • фойдаланувчиларнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий, маданий ва таълим олиш эҳтиёжларини қаноатлантирадиган шарт-шароитлар яратади;

  • электрон кутубхона, электрон каталог, йиғма электрон каталогдан фойдаланган ҳолда ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни амалгат оширади;

  • фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ташкил этиш чоғида бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ўзаро алоқаларни амалга оширади;

  • маданий, таълим, ахборот дастурлари: ҳамда бошқа лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун таълим, илмий муассасалар ва архивлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, миллий маданият марказлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиради;

  • фойдаланувчилар билан уларнинг қизиқишларига қараб ҳар томонлама оммавий ишларни: миллий маданиятнинг тикланиши ва бундан буёнги ривожланишига, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий мероси бут сақланишига ёрдам берувчи конференциялар, баҳслар, адабий кечалар, клубларни ташкил этади;

  • АРМ ишининг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини (китобхонлар сони, фонд ҳажми, қатнов ва китоб бериш сони, ўқувчанлик, келиб-кетишлар, айланувчанлик, китоб билан таъминланганлик, сўровларнинг бажарилиши ва ҳоказолар) таҳлил қилишда АРМ раҳбарига ёрдам кўрсатади;

  • АРМ раҳбари билан биргаликда мавзувий танланмалар, китоб кўргазмалари, стендлар, ахборот бурчаклари ёрдамида ҳужжатлар, ахборотларнинг энг яхши намуналарини олға суришга омиллик кўрсатади.

  • АРМ имиджини ошириш юзасидан реклама: буклетлар, стендлар, кўрсаткичлар, таклифлар, адабиётларнинг тавсиявий рўйхатлари ва бошқа шу кабиларни жиҳозлаш ишларини ривожлантиради.


Download 29.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling