2. ТУМАН АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИ I ТОИФА КУТУБХОНАЧИСИНИНГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ
Туман, шаҳар АРМ I тоифа кутубхоначиси қуйидаги лавозим вазифаларини бажаради:
2.1. АРМ ишининг умумий ташкилий масалалари бўйича:
-
ўқувчи ёшлар, аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш юзасидан маънавий бой ва баркамол ижодий ўсиши учун имкониятлар яратган ҳолда ўзидаги ва ўзидан узоқдаги ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш асосида Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросидан фойдаланувчиларни баҳраманд этиш бўйича марказ олиб борадиган ишларни уюштиради;
-
маънавий бой ва баркамол шахснинг ижодий ўсиши учун шарт-шароитлар ва имкониятлар яратади;
-
фойдаланувчиларнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий, маданий ва таълим олиш эҳтиёжларини қаноатлантирадиган шарт-шароитлар яратади;
-
электрон кутубхона, электрон каталог, йиғма электрон каталогдан фойдаланган ҳолда ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни амалгат оширади;
-
фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ташкил этиш чоғида бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ўзаро алоқаларни амалга оширади;
-
маданий, таълим, ахборот дастурлари: ҳамда бошқа лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун таълим, илмий муассасалар ва архивлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, миллий маданият марказлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиради;
-
фойдаланувчилар билан уларнинг қизиқишларига қараб ҳар томонлама оммавий ишларни: миллий маданиятнинг тикланиши ва бундан буёнги ривожланишига, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий мероси бут сақланишига ёрдам берувчи конференциялар, баҳслар, адабий кечалар, клубларни ташкил этади;
-
АРМ ишининг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини (китобхонлар сони, фонд ҳажми, қатнов ва китоб бериш сони, ўқувчанлик, келиб-кетишлар, айланувчанлик, китоб билан таъминланганлик, сўровларнинг бажарилиши ва ҳоказолар) таҳлил қилишда АРМ раҳбарига ёрдам кўрсатади;
-
АРМ раҳбари билан биргаликда мавзувий танланмалар, китоб кўргазмалари, стендлар, ахборот бурчаклари ёрдамида ҳужжатлар, ахборотларнинг энг яхши намуналарини олға суришга омиллик кўрсатади.
-
АРМ имиджини ошириш юзасидан реклама: буклетлар, стендлар, кўрсаткичлар, таклифлар, адабиётларнинг тавсиявий рўйхатлари ва бошқа шу кабиларни жиҳозлаш ишларини ривожлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |