2.2. Кутубхона фондининг шакллантирилиши ва бут сақланиши бўйича:
электрон каталогни шакллантиради; йиғма электрон каталогларни шакллантиришда иштирок этади;
Олинган ҳужжатларни техникавий ишловдан ўтказишни ташкил этади;
ахборот-кутубхона фонди таркибини ва ундан қандай фойдаланилаётганини ўрганади ҳамда таҳлил қилади;
ахборот-кутубхона фондига очиқ кириб бориш мумкинлиги шароитида унинг бут сақланиши чораларини кўзда тутади, ҳужжатларнинг ўз вақтида қайтарилиши учун чоралар кўради;
ахборот-кутубхона фондининг жой-жойига тўғри қўйилишини кузатади;
фойдаланувчиларнинг «АРМдан фойдаланишнинг намунавий қоидалари»га амал қилишларини кузатади;
фойдаланувчиларга берилган ҳужжатлар устидан назоратни таъминлайди;
токчалар ва ҳарфли ажратувчилар, токчалар ва стендли кўргазмалар ёрдамида ахборот-кутубхона фондини жиҳозлайди;
фойдаланувчилар айби билан, китобларнинг камлиги, йўқотилганлиги ёки яроқсиз ҳолга келтирилгани муносабати билан АРМ нинг ахборот-кутубхона фондларига етказилган зарарни белгиланган тартибда ундириш чораларини кўради.
2.3. Ҳамкорлик бўйича:
шахснинг маънавий бой ва баркамол ижодий ўсиши учун имкониятлар яратган ҳолда ўзидаги ва ўзидан узоқдаги ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш асосида фойдаланувчиларни Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросидан баҳраманд этиш мақсадида ўқувчи ёшларга, аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш режаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Маданий, таълимий, ахборот ва бошқа хилдаги дастурлар ҳамда лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун жойлардаги таълим, илмий муассасалар ва архивлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, миллий маданият марказлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиради;
бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ўзаро алоқаларни амалга оширади;
кутубхона фаолларини шакллантиради ва улар билан иш олиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |