Туман ҳокими ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим


вақтида ҳамда тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлайди


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/103
Sana28.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1301743
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   103
Bog'liq
58-5-74-Q 21 (1)

вақтида ҳамда тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлайди;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишга кўмаклашиш, берилган имтиёзлар тўғри қўлланиши
масалаларини тартибга солиш, давлат рўйхатидан ва бошқа тартиботлардан ўтиш, меҳнат
муносабатларига киришиш бўйича қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар олишда уларга ёрдам
беради;
хотин-қизларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларининг ҳолатини ўрганиш ва
таҳлил қилиш, меҳнат муносабатлари соҳасида, шу жумладан ҳомиладор аёлларга ва кичик ёшдаги
болалари бўлган аёлларга қўшимча имтиёзлар бериш соҳасида давлат ташкилотлари ва нодавлат
ташкилотларнинг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўяди;
Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларининг бизнес-инкубатор шаклида самарали
фаолият юритишини ташкил этади;
д) жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш орқали
хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини амалга ошириш соҳасида:
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа
ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини самарали ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади;
хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий маданиятни ошириш
ишларини ташкил этиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин
бўлган вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга оширилишини ташкил этади;
жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган хотин-қизларни аниқлаш, улар
билан якка тартибда иш олиб бориш бўйича ички ишлар органлари ва тегишли давлат ва жамоат
ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;
жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини
ўрганиш ва тизимли бартараф этиш орқали оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш
чораларини кўради;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, махсус ўқув-тарбия муассасаларидан,
ижтимоий реабилитация ва хотин-қизларни мослаштириш муассасаларидан қайтган хотин-қизларни
ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштиришни ташкил этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва
тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича амалий чораларни белгилайди;

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling