Туман ҳокими ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
58-5-74-Q 21 (1)
e-qaror.gov.uz
58-5-74-Q/21 82 кенгайтириш, хотин-қизларга манзилли ижтимоий ёрдам бериш ишларини ташкил этади; в) оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга ёрдам бериш, шунингдек, уларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон уй- жойлар олишига кўмаклашиш соҳасида: жойларда хотин-қизлар ва оилаларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганади, уларнинг ижтимоий муаммоларини ҳар томонлама таҳлил қилади ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга оширади; жойлардаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлашни, улар билан аниқ мақсадга йўналтирилган манзилли ишлар олиб борилишини таъминлайди; оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оналар билан манзилли ишлашга ҳамда уларни арзон уй-жойлар билан таъминлашга кўмаклашади; ёрдамга муҳтож бўлган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, уларнинг оилалари ва болалари учун зарур бўлган ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади, ушбу тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини таъминлайди; оилавий ва шахслараро низоларнинг, ўз жонига қасд қилишга ҳамда жамият ва оилада маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларнинг барвақт профилактикаси бўйича манзилли ишларни олиб боради; оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш ишларига кекса ва ҳурматга сазовор, жамиятда катта обрўга эга бўлган аёллар ва фуқароларни кенг жалб этиш, намунавий оилаларнинг ҳаёт тарзини тарғиб этиш чораларини кўради; аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш намунали марказлар фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштиради, фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратади, уларнинг аҳолига сифатли хизмат кўрсатишини ташкил этишга кўмаклашади; Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling