Туман ҳокими ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим


Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/103
Sana28.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1301743
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   103
Bog'liq
58-5-74-Q 21 (1)

Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ
депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари туман ҳокимига бўйсунади.
Туман ҳокимининг ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни
ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларини ҳал қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан
мувофиқлаштирилади.
5. Туман ҳокимининг ўринбосари фаолияти натижадорлиги ушбу Низомга иловага мувофиқ
энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлар асосида белгиланган тартибда баҳоланади.
6. Туман ҳокимининг ўринбосарига тумандаги ижтимоий соҳага таълуқли ташкилотлар
бўйсунади.
7. Туман ҳокимининг ўринбосари ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари
ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
2-боб. Туман ҳокимининг ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва
функциялари
8. Қуйидагилар туман ҳокимининг ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, иқтидорли ва оғир ҳаётий
вазиятга тушиб қолган ёшларни ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш
ва тадбиркорлигини ривожлантириш, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш;


e-qaror.gov.uz
58-5-74-Q/21
53
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳотларини амалга ошириш, мактабгача таълим
муассасалари тармоқларини кенгайтириш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал
ривожланишини таъминлаш, тарбиячилар, ўқитувчилар, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини
ошириш ва жамиятда уларнинг мавқеини кўтариш;
аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш ва аҳолининг репродуктив
саломатлигини янада мустаҳкамлашни таъминлаш;
ҳудудда ногиронлиги бўлган шахсларни тизимли равишда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва
уларни реабилитация қилишни таъминлаш;
аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, мафкуравий иммунитети ва
дунёқарашини юксалтиришга, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган
баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling