Туполанг сув омбори
Download 491.05 Kb.
|
ТУПОЛАНГ СУВ ОМ-WPS Office
- Bu sahifa navigatsiya:
- СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
ТУПОЛАНГ СУВ ОМБОРИ “Тўполанг” сув омбори – Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани марказидан қарийб 40 километр узоқликда жойлашган. Мазкур сув омбори 1986 йилда ишга туширилган бўлиб, суғориш ва гидроэнергетика мақсадларига хизмат қилади. У Тўполанг дарёси асосида ҳосил қилинган. Сув омбори таркибида тош-тупроқли тўғон, сув чиқариш ва ГЭС мавжуд. Сув захираси 336 миллион куб метрдан ортиқ бўлиб, вилоятнинг 202 минг гектардан зиёд ер майдонини сув билан таъминлаш имкониятига эга. Денов, Шўрчи, Қумқўрғон туманларидаги экинзорлар ушбу сув омбори орқали сув билан тўйинади. Сув омборининг қуйи қисмидаги ГЭС қуввати вилоятнинг жанубий ҳудудларига электр энергияси етказиб берилишни таъминлайди. СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ — ЎзР таркибидаги вилоят. 1941 й. 6 мартда ташкил этилган (1925 й. 29 июндан Сурхондарё окрути бўлган). 1960 й. 25 янв. да Қашқадарё вилояти билан қўшилган. 1964 й. фев. да қайтадан ташкил қилинди. Республиканинг жан. шарқида, СурхонШеробод водийсида жойлашган. Жан. дан Амударё бўйлаб Афғонистон, шим., шим. шарқ ва шарқдан Тожикистон, жан. ғарбдан Туркманистон, шим. ғарбдан Қашқадарё вилояти билан чегарадош. Майд. 20,1 минг км2. Аҳолиси 1874,7 минг киши (2004). Таркибида 14 қишлоқ тумани (Ангор, Бандихон, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Музработ, Олтинсой, Сариосиё, Термиз, Узун, Шеробод, Шўрчи, Қизириқ, Кумқўрғон), 8 шаҳар (Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Термиз, Шарғун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон), 7 шаҳарча (Ангор, Дўстлик, Какайди, Сариосиё, Сариқ, Элбаён бекати, Ҳуррият), 114 қишлоқ фуқаролар йиғини бор (2004). Маркази — Термиз ш. Табиати. Св. рельефи тог ва текисликлардан иборат, шим. дан жанубга қияланиб ва кенгайиб боради. Тоғлардан оқиб тушадиган кўпданкўп дарё ва сойлар дара ҳосил қилган. Сурхондарё ва Шерободдарё оқиб ўтадиган текислик шим., ғарб ва шарқдан баланд Ҳисор тизмаси (энг баланд жойи 4643 м) ва унинг тармоқлари (Бойсунтоғ, Кўҳитангтоғ, Боботоғ) билан ўралган. Деҳқончиликда фойдаланадиган ерлар майд. 284,3 минг га, шундан суғориладиган ерлар 271,6 минг га, шу жумладан, 120,8 минг га ерга пахта, 129,7 минг га ерга дон экинлари, 9,1 минг га ерга сабзавот, 1,8 минг га ерга полиз, 5,5 минг га ерга картошка, 16,2 минг га ерга ем-хашак экинлари экилади. 33,5 минг га ер кўп йиллик дарахтзорлар, 12,7 минг га ер мевазор, 5,2 минг га ер тутзор, 15,1 минг га ер токзорлар билан банд. 854,2 минг га ерни яйловлар эгаллаган. Ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида коллектордренаж тармоклари қурилган. Вилоятда 151 ширкат, 4715 фермер хўжаликлари бор. Вилоят жамоа ва шахсий хўжаликларида 487,2 минг қорамол (шу жумладан, 227,7 минг сигир), 1042,0 минг қўй ва эчки, 1052,5 минг парранда, 12,2 минг от боқилади (2004). . Download 491.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling