Тупроқ дегрaдaтциясини мaсофaдaн зондлаш мaтериaллaри aсосидa бaҳолaш кaртaсини тузиш услублaрини тaкомиллaштириш


Download 34.18 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi34.18 Kb.
#1598756
  1   2
Bog'liq
Жиззах вилояти


ТУПРОҚ ДЕГРAДAТЦИЯСИНИ МAСОФAДAН ЗОНДЛАШ МAТЕРИAЛЛAРИ AСОСИДA БAҲОЛAШ КAРТAСИНИ ТУЗИШ УСЛУБЛAРИНИ ТAКОМИЛЛAШТИРИШ
(ЖИЗЗAХ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДA)


Аннотация: Ушбу мақолада тупроқ дегрaдaтциясини мaсофaдaн зондлаш мaтериaллaри aсосидa бaҳолaш кaртaсини тузиш услублaрини Жиззaх вилояти мисолидa тaкомиллaштириш жараёнларини ўрганишга қаратилган тадқиқот ишлари хусусида фикр-мулоҳазалар келтириб ўтилган. Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда соҳани риовжлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда соҳада мавжуд бўлган долзарб муаммолар ҳақида батафсил маълумотлар билдирилган. Калит сўзлар: тупроқ деградацияси, қиўлоқ хўжалиги, масофадан зондлаш, баҳолаш картаси, Жиззах вилояти, услубларни такомиллаштириш
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕТОДОВ ОЦЕНКИ ДЕГРАДАЦИИ ПОЧВ НА ОСНОВЕ МАТЕРИАЛОВ ДИСТАНЦИОННОГО ЗОНДИРОВАНИЯ (НА ПРИМЕРЕ ДЖИЗИНСКОЙ ОБЛАСТИ)
Аннотация: В данной статье даны комментарии к научно-исследовательской работе, направленной на изучение процессов совершенствования методов создания карты деградации почв по материалам дистанционного зондирования на примере Джизакской области. Также подробная информация о проводимых сегодня в нашей стране реформах в целях развития отрасли, а также о текущих проблемах в отрасли. Ключевые слова: деградация почвы, сельское хозяйство, дистанционное зондирование, оценочная карта, Джизакская область, совершенствование метода
IMPROVING SOIL DEGRADATION SCORING METHODS BASED ON REMOTE SENSING MATERIALS
(IN THE EXAMPLE OF JIZZAH REGION)

Annotation: In this article, comments on the research work aimed at studying the processes of improving the methods of creating a map of soil degradation based on remote sensing materials on the example of Jizzakh region are given. Also, detailed information about the reforms implemented in our country today in order to develop the industry, as well as the current problems in the industry. Key words: soil degradation, agriculture, remote sensing, assessment card, Jizzakh region, method improvement

Бугунги кунда иктисодиётнинг барча соҳаларида рақамли технологиялардан фаол фойдаланишни кўришимиз мумкин. Халқ фаровонлигини оширишда асосий роллардан бирини ўйнайдиган аграр соҳа хам бундан мустасно эмас. Бу йуналишда Ўзбекистонда кенг кўламли ишлар олиб борилмокда, кишлок хўжалигини тубдан узгартирадиган, сохага илғор ва инновацион ечимларни жадал жорий этадиган қишлоқ хўжалигини рақамли трансформациясига қаратилган қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Албатта белгиланган мақсадларга эришишда илмий ёндашув катта аҳамиятга эга. Нафакат битта соханинг, балки бутун мамлакатнинг тараккиёти айнан долзарб ва талаб килинадиган илмий тадқиқотларга боғлик. Шунга асосланиб, 2020 йилнинг 29 октябрида давлатимиз раҳбари "2030 йилгача фанни ривожлантириш концепциясини тасдиклаш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Хужжатнинг максади илмий, интеллектуал ва молиявий ресурсларни тўлик сафарбар килиш билан инновацион салохиятдан кенг фойдаланишни таъминлаш, келажакда фанни узлуксиз ислох қилишнинг устувор йуналишларини белгилашдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5806-сон 30.08.2019 "Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш" тўғрисида фармони имзоланган. Фармонга кўра мамлакатда кишлок ва сув хужалиги, экология, телекоммуникация, геология-кидирув, картография, метеорология, сейсмология ва шахарсозлик сохаларининг самарадорлигини ошириш имконига эга булган ерни масофадан туриб зондлаш, йулдош алока, навигация тизимлари каби космик тадкикотлар ва технологиялар сохасида фаолият деярли амалга оширилмаяпти.Амалга оширилаётган мавжуд илмий-технологик йуналишларни кенгайтириш ва талаб юкори булган янги йуналишларни яратишга каратилган фаол инвестиция сиёсати, шунингдек, ахолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш буйича амалга оширилаётган дастурий чора-тадбирлар инновациялар, нано-технологиялар, атом энергетикаси, космик саноат каби хали фойдаланилмаган юкори илмий хажмдор, технологик ва кенг куламли фаолият йуналишларидан фойдаланишни талаб этади[1]. Биламизки, йилдан-йилга янгидан янги технологиялар кириб келмокда. Булардан бири масофадан зондлаш технологиясидир. У хакикатдан хам кенг имкониятларга эга. Масофадан зондлаш - тадкик килинаётган объект, майдон ёки ходиса билан тугридан тугри алокада булмаган асбоб - ускуна ёрдамида олинган ахборотларни тахлил килиш оркали эришилган маълумотлардир. Геофазовий фан дунёсида масофадан зондлаш, "Ерни кузатиш" деб хам номланади, бу эса Ер юзасига нисбатан баланд масофадан туриб Ерни сенсорлар ёрдамида кузатиш деган маънони англатади. Сенсорлар оддий фотоаппаратларга ухшаш, фарки эса улар куринувчи нурларни ишлатмайди, бирок электромагнит спектрнинг бошка диапазонларини яъни, инфракизил, микротулкинлар ва ултрабинафша интервалларини ишлатади. Сенсорлар жуда тараккий этиб бормокда, улар ёрдамида жуда катта хажмдаги майдонларнинг суратларини олиш имконияти мавжуд.[2;43] Ҳозирги кунда масофадан зондлаш самалётлар оркали хаводан ва сунъий йулдошлар ёрдамида фазовий усуллардан фойдаланиб амалга оширилмокда. Шунингдек, масофадан зондлашда нафакат фотоплёнкалар, балки ракамли фотоаппаратлар, сканерлар, видеолар, радар ва термал сенсорлар ишлатилмокда. Ўтган замонларда эса масофадан зондлаш электромагнит спектрнинг куринувчи кисмини ишлатиш имконияти билан чекланган, спектрнинг инсон кузига куринмайдиган кисми хозирги кунда спектрал филтрлар, фотоплёнкалар ва бошка турдаги сенсорлар ёрдамида ишлатилиши мумкин. Шунингдек, Ернинг куриниши амалиётга ва хаётий муаммоларни хал этишга тадбик этилган, бунга мисол килиб II-жахон уруши давридаги хаво разведкасини келтиришимиз мумкин. Аэросуратлар душман кушинининг жойлашган жойини тез ва ердан кузатганга караганда анча хавфсиз кузатиш имкониятини берган. Аэросуратлар харбий карталарни ва стратегик жойлар хакидаги маълумотларни тез ва нисбатан аникрок янгилаш имконини берган. ^озирги кунда эса масофадан зондлаш тез, аник ва янги маълумотлар туплаш талаб килинадиган соха булган атроф-мухит бошкарувида жуда кенг фойдаланилмокда. Сунъий йулдош технологиялари ва куп - спектрли сенсорларни яратилиши имкониятларни янада кенгайтирди, ушбу технологиялар ёрдамида ернинг жуда катта майдонларидан атроф мухит тугрисида инсон кузига куринмайдиган маълумотларни олиш мумкин [3;78]. Ерни масофадан зондлашнинг энг кенг таркалган усулларидан бири -турли усулларни куллаган холда турли спектр интерваллар ёрдамида ер юзини тасвирга олишдир. Мултиспектраль тасвирлар ёрдамида факатгина холатлар ва объектларни аниклаш билангина чекланиб колмасдан, балки уларни микдор жихатдан хам бахолаш имконияти мавжуд булади. Тасвирларни мавзули тахлил килиш жараёнида тез-тез турли манбалардан, масалан, ракамли топографик ва мавзули хариталар, графиклар, шахарлар схемалари, ташки маълумотлар базасидан фойдаланилади. Мултиспектраль тасвирларнинг хажми тасвирдаги энг кичик объектларнинг хусусиятларини аниклаш имконияти мавжудлиги даражасига кура характерланади. Масаланинг ечилишига караб паст даражадаги (100 м дан купрок), урта даражадаги (10-100 м) ва юкори даражадаги (10 м дан камрок) жойлашган текисликдаги тасвирлардан фойдаланилади. Суров тасвирлари паст даражада текисликдаги тасвирлардан иборатдир, лекин бир вактнинг узида бутун яримшарга кадар катта худудни камраб олиши мумкин. Бундай маълумотлар метереология сохасида кенг кулланилади. Бугунги кунда урта даражадаги текисликдаги тасвирлар атроф-мухит мониторинги учун энг яхши маълумотлар манбаидир. Юкори даражадаги текисликдаги тасвирлар юкори аниклик билан тахлил килиш имконини бергани сабабли сунгги йилларда харбий максадларда, шу билан бирга, тижорат космик тизимларида ва геоахборот тизимларида кенг кулланилиб келинмокда [4;87]. Бунга мисол тариқасида Жиззах вилоятининг тупроқ хариталари бўйича тўлиқ тарихий маълумотларга эга бирорта манбаа топилмади. Бироқ тупроқ харитасини тузишнинг умумий тарихи ҳақида маълумотлардан бир қанча нарсаларни таҳмин қилиш мумкин. Карталарни ишлаб чикишда масофадан зондлашни куллашга булган талаб кундан кунга ортиб бормокда ва у ёрдамида куйидаги ишлар амалга оширилади: стерео коплаш, тез-тез тасвирга тушириш, маълумотларни вактида етказиш, катта майдонларни коплаш, глобал коплаш, келгусида карталарни янгилаш учун ракамли форматда саклаш хамда замонавий ГАТ технологиялари билан мослаштириш. Ерни масофадан зондлаш маълумотларига ишлов бериш тизимлари турли сохаларда турли вазифаларни аник тахлил килиш ва керакли ечимларни ишлаб чикиш имконини беради, буларга:[5;98]

Тупроқни хариталаш - бу маълум бир ҳудудда тупроқларнинг тарқалиши ва хусусиятларини акс эттирувчи хариталар яратишни ўз ичига олган узоқ вақтдан бери ўрнатилган амалиёт. Бу қишлоқ хўжалиги, ерни бошқариш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда муҳим воситадир, чунки у тупроқ хусусиятларининг фазовий ўзгарувчанлигини ва уларнинг экинларнинг ўсиши ва бошқа эрдан фойдаланишга қандай таъсир қилишини тушунишга ёрдам беради. Ишлаб чиқилиш санаси ҳақида маълумотга эга бўлмаган харита топишга мувффақ бўлинди. Унга кўра ер шарининг деярли ярими бир харита орқали тасвирланган бўлиб, ундаги маълумотлар хозирда фойдаланиш учун деярли яроқсиз деб хисоблашимиз мумкин. Жиззах вилоятининг биринчи тупроқ харитаси 20-аср ўрталарида яратилган бўлса керак. Афсуски, ушбу хаританинг аниқ санаси ва муаллифлиги ҳақидаги маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас. Лекин, маълумки, 1950-60-йилларда Совет Иттифоқи ўз ҳудудини, жумладан, Жиззах вилоятини ҳам кенг тупроқ хариталаш ишларини олиб борди.[6;112] Сўнгги йилларда тупроқни рақамли хариталаш усуллари кенг тарқалди, бу сунъий йўлдош тасвирлари, масофадан зондлаш ва бошқа рақамли маълумотлар манбаларидан фойдаланган ҳолда батафсил ва аниқ тупроқ хариталарини яратиш имконини беради. Ушбу усуллар тупроқ хусусиятлари ва уларнинг фазовий ўзгарувчанлиги ҳақида қимматли маълумотларни тақдим этиши мумкин, бу эса эрни бошқариш бўйича оқилона қарорлар қабул қилишда ёрдам беради. Юқорида келтирилган маълумотлардан келиб чикиб айтиш мумкинки, масофадан зондлаш оркали олинган маълумотлар хар бир сохада энг кулай манба булиб хизмат килади, чунки олинадиган маълумотимиз учун кам вакт сарфлаб самарали натижага эга буламиз. Бу эса чекланган ресурслардан самарали фойдаланишда катта имкониятлар яратмокда. Айникса кишлок ва сув хужалиги сохаларида масофадан зондлаш материалларидан фойдаланиш оркали карта тузиш ишлари анча енгиллашади.

Download 34.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling