Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


табақалаштириш ўқув жараёнидаги таълиин олувчиларнинг турли


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

табақалаштириш ўқув жараёнидаги таълиин олувчиларнинг турли 
гуруҳларини ихтисослаштирилишини таъминлайдиган умумий дидакти-
канинг бир қисми сифатида ҳам белгиланади. 
Ўқитиш тизимининг қурама технологияси (Н.П. Гузик). 
«Ўқитиш тизимининг қурама технологияси» савиясига ва дарсларда мавзу 
бўйича даврийликни ривожлантиришга кўра синф ичидаги ўқитишнинг 
табақалаштирилиши деб қаралади, Дарслар ҳар бир мавзу бўйича кетма-кет 
жойлашган беш типдан иборат бўлади: 
1) мавзуни умумий таҳлил қилувчи дарслар (улар лексиялар деб юритилади); 
2) таълим олувчиларнинг мустақил ишлари жараёнида ўқув материалининг 
чуқурлаштириб ишлаб чиқишини кўзда тутган, тузилган семинар машғулотлари 
(бундай дарслар учтадан бештагача бўлиши мумкин); 
3) билимларни умумлаштириш ва тартибга тушириш (гураҳлаш) дарслари 
(мавзулар бўйича синовлар); 
4) фанлараро материалларни умумлаштириш (мавзулар бўйича вазифаларни 
ҳимоя қилиш); 
5) дарс-практикумлар. 
Кейинги 
босқичда 
ўқитувчи 
ўқувчиларнинг 
савияларига 
кўра 
табақалаштириш ишларини ташкил етади. Бу иш янги материални бериш, уни 
мустаҳкамлаш ва такрорлаш, билим, малака ва кўникмаларни назорат қилиш 
орқали амалга оширилади. 
Бу 
технологияда 
учта 
табақалаштиришнинг 
турли 
даражадаги 
қийинчиликлари: «А»,«В»,«С» дастурлари ажралиб туради. 
Дастурлар қуйидаги вазифаларни ҳал қилади: 
• 
муайян даражадаги билим, малака ва кўникмаларни егаллашни та ъмин-
лайди; 
• 
таьлим олувчиларнинг ма ълум даражадаги мустақиллигини таъминлайди; 
«С» дастури таянч стандарт сифатида қайд қилинади. Уни бажариш 
орқали таълим олувчилар фан бўйича ўқув материалини, уни қайта тиклай 
олиш даражасида ўзлаштирадилар. «С» дастури вазифаларини нисбатан қийин 
дастурга ўтмасдан олдин ҳар бир ўқувчи бажара олиши лозим. 


113 
«В» дастури мавзуни қўллаш билан боғлиқ масалаларни ечиш учун зарар 
бўлган ўқув ва ақлий фаолиятининг умумий ва ўзига хос усуллари билан бирга 
егаллашни таъминлайди. Ушбу дастурга киритиладиган қўшимча маъИумотлар 
биринчи босқич материалларини кенгайтиради, асосий билимларни исботлайди, 
намойиш етади ва ойдинлаштиради ҳамда тушунчаларнинг амал қилиш ва 
қўлланишини кўрсатиб туради. 
«А» дастури ўқувчиларнинг билимларини тўла англаш, ижодий қўллаш да-
ражасига кўтаради. Бу дастурда ижодий қўллаш истиқболи тобора такомилла-
шиб борувчи маълумотлар, чуқурлаштириладиган материаллар, ҳамда унинг 
мантиқий асосланганлиги жойлаштирилган. 
Материалларни такрорлашда турли даражадаги вазифаларни еркин тиклаш 
методикаси қўлланади. 
Табақалаштирилган вазифаларни назорат қилишда индивидуалликка ўтилади 
ва у чуқурлаштирилади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling