Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


В.Ф.Шаталов томонидан ишлаб чиқилган ўқув фаолияти тизими мактаб


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

В.Ф.Шаталов томонидан ишлаб чиқилган ўқув фаолияти тизими мактаб 
ўқувчиларида експеримент қилинган, лекин унинг методикаси математика 
ўқитиш доирасидан чиқиб, нафақат табиий фанлар, балки гуманитар 
фанлар: тил, тарих каби фанларни ўқитишда ҳам кенг тарқалди. 
В.Ф. Шаталов методикаси олий ўқув юртларида ҳам муваффақиятли 
қўлланмоқда. 
4.5.3. Ўқув жараёнини самарали бошқариш ва ташкил этиш асосига 
қурилган педагогик технологиялар 
Г.К.Селевко педагогик технологияни режалаштириладиган натижалар 
билан бирга бошқариладиган тизим деб таърифлайди. 
Технологик жараён тузилмасини ахборотларнинг уч асосий ҳаракат йўналиши 
билан тавсия этилади. 
Бу тузилмада Г.К.Селевко уч шаҳобчани белгилайди: 
1. 
Асосий шаҳобча — мазмуннинг ҳаракати бўлиб, у ахборотнинг манба 
(ўқитувчи)дан қабул қилувчи (талаба)га узатиш (ўқувчилар еътиборига узатиш, 
ўқув-билиш фаолиятига раҳбарлик қилиш, ўқувчилар томонидан билимларни 


111 
идрок етиш, ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш). Унда ахборотларни қўшимча 
бошқариш манбалари — китоблар, техник воситалар, компютерлар ва ўқувчи 
томонидан уларни мустақил идрок этиш (ўз-ўзини бошқариш жараёни) муҳим 
ҳолат ҳисобланади. 
2. 
Бошқаришга таъсир ўтказиш шаҳобчаси. У ўз ичига режалаштиришни 
(стратегик ва тактик), таълимий ахборотларнинг асосий психологик ҳаракати 
коррексиясини қамраб олади. 
3. Жараёнлар ҳақидаги (қайта боғланиш, назорат, баҳолаш, қўшимча ахбо-
ротлар шаҳобчаси) ахборотлар ўқитувчидан ўқувчига узатилиш шаҳобчаси. 
Ўқув жараёнининг самарадорлиги: 
• 
ўқув ахборотлари мазмунининг енг мақбул тузилмаси; 
• 
бошқариш самарадорлиги ва билиш фаолиятини ташкил этиш; 
• 
ахборотларни ўзлаштиришда индивидуал ўз-ўзини бошқариш имкониятла-
ридан фойдаланиш; 
• 
ахборотларни ўзлаштиришнинг самарали назоратини ташкил этишга 
боғлиқ. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling