Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Илиний-билиш фаолияти. Бу фаолият атроф-оламни ва ўзини чуқур ва ҳар 
томонлама билиш малакасида кўринади. 
Ўқитувчи ўз тадқиқотлари, талабалар ва аспирантларнинг илмий фаолияти 
жараёни ва натижаларини таҳлил қилади. 
Коммуникативлик фаолияти. Бу фаолият сафдошлари ва талабалар билан 
мақбул ўзаро алоқаларни белгилаш малакасини кўзда тутади. 
Коммуникативлик фаолияти асосида ўқитувчининг ўз-ўзини бошқариш 
қобилияти ётади. 
Тадқиқотчилар педагогик вазифани педагогик жараённинг асосий бирлигини 
намоён етадиган ўзига хос тизим сифатида изоҳлайдилар. 
В.А.Сластенин педагогик вазифа деганда, билиш, воқеликни янгилаш 
(ўзгартириш) мақсади бўлган ўйланган педагогик вазиятни тушунади. 
Ўқитувчининг мақсадга йўналган фаолиятида педагогик вазифанинг: стра-
тегик, тактик ва оператив каби уч катта гуруҳи фарқланади. 
Стратегик вазифа. Бу ўзига хос улкан вазифа. Стратегик вазифалар 
таълимнинг умумий мақсадларидан келиб чиқади. У жамият ривожланишининг 
обектив еҳтиёжларини акс еттиради. Бу вазифалар педагогик фаолиятнинг да-
стлабки мақсади ва якуний натижаларини аниқлаб беради. 
Жорий педагогик жараёнда стратегик вазифалар тактик вазифаларга айлана-
ди. 
Тактик вазифалар таълимнинг якуний натижаларини таъминлашга 
йўналганлигини сақлаб қолган ҳолда стратегик вазифаларнинг у ёки бу 
бос-қичида ҳал қилинадиган вазифалардир. 
Оператив вазифалар педагог амалий фаолиятида жорий ва биринчи навбатда 
ҳал қиладиган вазифалардир.
 
Олий мактаб ўқитувчисининг касбий фаолият 
таҳлили шуни кўрсатадики, бу касб ўта мураккаб ҳамда ўта ижодий касбдир. 
Шундай қилиб, ўқитувчининг педагогик маҳорати педагогик вазифаларни 
юксак даражада ечиш, ўқитувчининг шахсий хислатлари синтези, унинг 
ранг-баранг илмий соҳадаги ва педагогик фаолиятидаги билим ҳамда малака ва 
кўникмалари билан белгиланади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling