Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Конструктивлик компоненти


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Конструктивлик компоненти илмий-тадқиқот, ўқув-тарбия ишларида 
лойиҳалаш ёки ўз конструксиялаш малакаларида кўринади. 
Лойиҳалаш малакаси — бу илмий изланишни ёки ўқув-тарбия жараёнини 
моделлаштиришнинг интеллектуал малакаларидир. Ўқитувчининг лойиҳалаш 
малакаси З.Ф.Есарова томонидан тадқиқ этилган. 
Олий мактаб ўқитувчиси фаолиятини тавсифлаш ва баҳолаш учун қуйидаги 
сатҳлардан фойдаланилади: 
• 
репродуктив. Бунда ўқитувчи фақат ўзининг ахборотларини 
лойиҳалаштиради, лекин аудиториядаги талабаларнинг савияларини ҳисобга 
олмайди; 
• мослашувчан. Бу сатҳда ўқитувчи ўқув ахборотларини аудиториядаги та-
лабаларнинг савияларига мос қилиб моделлаштиради; 
• локал-моделлаштириш. Бу сатҳда ўқитувчи ахборотларни баён қилибгина 
қолмайди, балки айрим масалалар бўйича билим, малака ва кўникмалар тизи-
мини моделлаштира олиши лозим; 
• 
тизимли-моделлаштирилган билим. Бу сатҳда конкрет фанни ўзлаштириш 
5.2.3. Ўқитувчи фаолияти турлари 
Олий мактаб ўқитувчисининг касбий фаолияти турли йўналишларда бўлади. 


129 
Улардан энг муҳимлари тубандагилар: 
Ўқувпедагогикфаолият. Бу фаолият жамият талаблаиига мос равишда олий 
мактабда ўқув жараёнини ташкил этишга йўналтирилади. Олий мактабдаги ўқув 
жараёни учун ўқув ва илмий-тадқиқот ишларининг узвий боғлиқлиги, талабалар 
фаоллиги ва мустақил ишлари ижодий потенциал бўлган шахс аҳамиятини 
ошириш характеридир. 
Олий мактабдаги педагогик фаолиятда назарий ва амалий фаолият қўшиб 
олиб борилади. 
Назарий фаолият янги қонуниятларни очиш билан боғланади. 
Амалий фаолият муайян вазиятларни янгилашга ва педагогик вазифалар ти-
зимини ҳал қилишга йўналган бўлади. 
Ўқитувчи конкрет фанни бошқа ўқув фанлари билан ўзаро боғлаган , ҳолда 
унинг ўқитилиш мақсад ва вазифаларини белгилайди. Талабанинг ўқув- ж би-
лиш фаолиятини жонлантиришни таъминлайдиган ўқитишнинг мазмуни, замо-
навий шакл ва методларини ўйлаб топади. 
Ўқитувчи ўқув-педагогик фаолиятининг ўзига хослиги унинг илмий-тадқиқот 
ишларида фаол иштирок этишидир. 
Олий мактаб ўқитувчисининг педагогик фаолияти тавсифида олимлар, одатда, 
Н.В.Кузмина ва З.Ф. Есарова тадқиқотларига таянадилар. Улар қуйидаги ком-
понентларни фарқлайдилар: 
• конструктивлик; 
• ташкилотчилик; 
• илмий билиш; 
• коммуникативлик. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling