Турдалиев Хаётбек (15 иат -19 ) Мавзу: Аналогли сумматорларни лойихалаш


Кўп разрядли паралелл сумматорлар


Download 0.54 Mb.
bet3/5
Sana15.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1479292
1   2   3   4   5
Bog'liq
Турдалиев Хаётбек(15-iat-19)

Кўп разрядли паралелл сумматорлар
ЭҲМларнинг тезлигини ошириш ва параллел иккилик кодларни қайта
ишлаш учун кўп разрядли параллел сумматорлар қўлланилади.
Параллел сумматорлар сони қўшилувчилар хоналарининг сонига тенг
бўлган бир хонали сумматорлар асосида қурилиб, унда қўшилувчилар кодининг ҳамма хоналари бир вақтда ишланади.
Ушбу схема уч кириш йўлли ва n бир хонали комбинацион сумматорлардан тузилган.
Сумматорнинг кириш йўлларига қўшилувчиларнинг мос хоналари (xn ва
yn), олдинги (кичик) хонадан кўчириш қиймати сигнали (Pi) берилади.
Ҳар қайси бир хонали сумматор чиқиш йўлларида хона йиғиндиси рақами
кодининг сигнали ҳамда кейинги (катта) хонага кўчириш қийматининг сигнали шаклланади.
Схемадан кўриниб турибдики, бирор хонада пайдо бўлган кўчириш
қийматининг сигнали юқори хоналарга сумматорлар орқали кетма-кет
тарқалади.
Агар бирлардан иборат бўлган сон билан фақат биринчи хонаси бирга тенг
бўлган сон қўшилса, биринчи хонада пайдо бўлган кучириш қиймати
сигналининг тарқалиш занжири ҳамма сумматорларни ўз ичига олади.
Кўп разрядли параллел сумматорнинг схемасини келтирамиз:

2-3 та шунга ухшаш схемасини интернетдан топиб чизасизлар (аввал манга курсатасиз)
Ҳар қайсиси бир хонали сумматорларда кўчириш қийматининг сигнали
кириш сигналлари (xi ,yi, Pi) берилиши пайтида маълум вақтга кечикиши билан шакллангани сабабли бундай сумматорнинг тезлиги қуйидагича аниқланади:
T=tc+(n-1)*tп.т.
бу ерда: tc-i – разрядда қўшиш учун кетган вақт;
tп.т. – кўчишни n разрядли сумматордан кетма-кет ўтишига кетган вақт.
Биз юқорида кўриб чиққан сумматорлар ѐрдамида айириш амалини ҳам
бажариш мумкин.
Айириш амалини манфий сонларни қўшимча ѐки тескари кодда ифодалаб,
кейин қўшиш йўли билан бажарилади. Сонлар тескари кодда ифодаланганда
айиришнинг мусбат натижасига ҳамда манфий сонларни қўшиш натижасига
тузатиш киритиш зарур.
Тузатиш энг катта хона чиқиш йўлида энг кичик хона кириш йўлига
тескари боғланишни – иккилик узатиш занжирини ташкил қилиш орқали
бажарилади[10].

Ярим ва тўлиқ жамлагичлар ҳақида тушунча.



Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling