Турдимамбетов И. Р., Жолдасов А. С. Қорақалпоқ давлат университети


Қорақалпоғистон Республикасида қўй ва эчкичилик соҳасини ривожлантриш


Download 113 Kb.
bet2/2
Sana22.04.2023
Hajmi113 Kb.
#1380507
1   2
Bog'liq
Жолдасов макала СамДУ

Қорақалпоғистон Республикасида қўй ва эчкичилик соҳасини ривожлантриш индекси



Маъмурий
бирликлар

Қўй ва эчкилар

Яйлов майдонлари

Соҳани ривожлантириш индекси

Минг бош

Улуши (%)

Минг га

Улуши (%)

1

Амударё

105,0

8,9

8,6

0,2

0,02

2

Беруний

74,7

6,3

294,3

5,7

0,90

3

Бўзатов

26,4

2,2

83,9

1,6

0,72

4

Қораўзак

95,9

8,1

381,5

7,4

0,91

5

Кегейли

33,1

2,8

17,2

0,3

0,12

6

Қўнғирот

102,1

8,7

1692,7

32,7

3,77

7

Қонликўл

30,3

2,6

13,4

0,3

0,10

8

Мўйноқ

32,5

2,8

136,8

2,6

0,96

9

Нукус

29,9

2,5

20,7

0,4

0,16

10

Тахиатош

17,3

1,5

1,2

0,0

0,02

11

Тахтакўпир

155,1

13,2

1430,3

27,6

2,10

12

Тўрткўл

162,4

13,8

558,7

10,8

0,78

13

Хўжайли

29,9

2,5

8,5

0,2

0,06

14

Чимбой

61,5

5,2

44,0

0,8

0,16

15

Шўманай

74,1

6,3

20,9

0,4

0,06

16

Элликқалъа

139,8

11,9

357,5

6,9

0,58




Жами:

1178,5

100,0

5175581

100,0

1,00

Жадвал ҚР статистик бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Келтирилган жадвал таҳлиллари натижаларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ туманларини қўй ва эчкичилик соҳасининг ривожлантириш бўйича қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
- яйлов чорвачилигини ривожлантириш истиқболлари юқори бўлган Қўнғирот ва Тахтакўпир туманлари;
- яйлов чорвачилигини ривожлантириш имкониятлари мавжуд Беруний, Бўзатов, Қораўзак, Мўйноқ, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлар;
- соҳани ривожлантириш имконияти чекланган Амударё, Кегайли, Қонликўл, Нукус, Тахиатош, Хўжайли, Чимбрй ва Шуманай туманлари.
Биринчи гуруҳдаги қишлоқ туманларида шартли индекс 1,00 дан катта бўлиб, бунинг асосий сабаби ушбу гуруҳ таркибига кирувчи туманларнинг ер ва яйлов майдонлари ниҳоятда катта ҳамда қўй ва эчкилар бош сони нисбатан кам. Масалан, статистик маълумотларга кўра, биринчи гуруҳга республика ҳудудининг 79,9 фоизи, яйлов майдонларининг эса 63,0 фоизи тўғри келса, қўй ва эчкилар 24,6 фоизни ташкил этади. Яйлов майдони ҳамда қўй ва эчкилар улуши ўртасидаги нисбий коэффициент 2,56 га тенг.
Иккинчи гуруҳга яйлов майдони ҳамда қўй ва эчкилар сони бўйича ўртача кўрсаткичга эга, шартли индекси эса 0,51 дан 0,99 гача бўлган қишлоқ туманлари киради. Ушбу гуруҳга республиканинг 16,0 фоиз ҳудуди, 34,2 фоиз яйловлари ва 42,4 фоиз қўй ва эчкилари тўғри келади. Иккинчи гуруҳда яйлов майдони ҳамда қўй ва эчкилар улуши ўртасидаги нисбий коэффициент 0,81 га тенг.
Учинчи гуруҳни шарли индекс 0,50 дан кичик бўлган қишлоқ туманлари ташкил этади. Ушбу гуруҳда яйлов майдонлари ниҳоятда кичик бўлиб, унга республика ҳудудининг 3,9 фоизи, яйлов фондининг 2,6 фоизи ҳамда қўй ва эчкиларнинг 22,3 фоизи тегишли. Учинчи гуруҳда яйлов майдони ҳамда қўй ва эчкилар улуши ўртасидаги нисбий коэффициент 0,12 га тенг.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, биринчи гуруҳда асосан шимолий минтақада жойлашган қишлоқ туманлари жой олган бўлиб, уларда гўшт ва жун йўналишидаги чорвачиликни ривожлантириш учун қулай имкониятлар мавжуд. Бу имкониятлар аввало кенг яйлов фодининг мавжудлиги билан тавсифланади.
Қорақалпоғистон Республикаси иқлим шароитининг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳудудда чорвачиликнинг қоракўлчилик соҳасини ривожлантириш учун кенг имкониятларнинг мавжудлигидадир. Шунга қарамасдан, минтақада қоракўлчилик чорвачиликнинг энг оқсаб бораётган соҳаларидан бири ҳисобланади. Жумладан, 2000-2022 йилларда республикада қоракўл қўйларининг бош сони 235,4 мингдан 290,4 минг бошга, яъни 123,3 фоизга ўсган.
Қорақалпоғистонда қоракўл қўйларининг жойлашуви ўзига хос хусусиятларга эга. Масалан, уларнинг 99,4 фоизи Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Тахтакўпир, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида боқилади. Ушбу туманлар географик ўрнига кўра республиканинг шимолий (Қораўзак, Қўнғирот ва Тахтакўпир туманлари) ва жанубий минтақалари (Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари) ни ташкил этади. 2000-2022 йилларда қоракўл қўйлар улуши шимолий гуруҳга кирувчи туманларда 37,7 фоиздан 20,0 фоизга камайган бўлса, жанубий гуруҳга кирувчи туманларда 60,4 фоиздан 79,4 фоизга кўпайган. Бу даврда қоракўл қўйлари бўйича бошқа туманларнинг улуши 1,9 фоиздан 0,6 фоизга камайган.
Умуман олганда, қоракўлчилик соҳасини республиканинг кенг яйловларга эга бўлган барча туманларида ривожлантириш, унинг хом ашё махсулотларини эса қайта ишлашни йўлга қўйиш орқали истиқболда чорвачиликнинг сердаромад соҳаларидан бирига айланиши мумкин.
Қорақалпоғистоннинг иқлим шароити чорвачиликнинг йилқичилик соҳасини ривожлантириш учун ҳам қулайдир. Устюрт текислиги, Қизилқум чўли ва делтадаги кенг яйловлар нафақат йилқичилик учун, балки барча турдаги яйлов чорвачилигини ривожлантиришда энг муҳим табиий омиллардан бири саналади. Ушбу соҳа билан маҳаллий аҳоли қадимдан шуғулланиб келишган. Йилқичиликдан аҳоли дастлаб транспорт сифатида кенг фойдаланилган бўлса, ҳозирги кунда унинг гўшти, айниқса қози тайёрлашда, шунингдек сут, яъни аҳоли унинг шифобахш қимизидан кенг фойдаланмоқда.
2000-2022 йилларда Қорақалпоғистонда отларнинг бош сони 16,7 мингдан 26,7 минг бошга, яъни 160,1 фоизга кўпайган. Йилқичилик соҳасининг географик жойлашуви бўйича қоракўлчиликка нисабатан бу турдаги чорвачилик барча туманларда мавжуд. Лекин, отларнинг бош сони бўйича Бўзатов, Қораўзак, Қўнғирот, Мўйноқ, Тахтакўпир, Тўрткўл, Чимбой ва Элликқалъа туманлари олдинда туради. Ҳозирги кунда уларнинг ҳар бирида 2000 дан 3000 бошгача отлар мавжуд бўлиб, уларга республикадаги жами отларнинг 70,7 фоизи ҳамда яйлов майдонларининг 90,5 фоизи тўғри келади. Бу кўрсаткич 2000 йили 72,7 фоизни ташкил қилган. Ушбу статистик маълумотлардан маълумки, йилқичилик соҳаси республиканинг юқорида кўрсатилган шимолий туманларида кенг ривожланган (54,9 фоиз). Жанубий туманларда эса фақат Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида унинг бош сони кўп бўлса (15,9), марказий туманларда ушбу соҳа унчалик ривожланмаган.
Юқоридаги таҳлил натижаларидан маълум бўлишича, ушбу тармоқни кедажакда республиканинг кенг экин майдонлари ва яйловларига эга бўлган барча туманларида ривожлантириш катта аҳамиятга эга.
Қорақалпоғистон ҳудудида аҳоли қадимдан туячилик билан шуғилланиб келади. Ушбу соҳа аввало чўл шароитида транспорт мақсадида, шунингдек, гўшт, сут, тери ва жун учун боқилган. Минтақа туячиликни ривожлантириш учун қулай табиий шароит, кенг яйловларга эга бўлишига қарамасдан, кейинги йилларда ушбу соҳанинг ривожланиши суст даражада. Сув ресурслари танқислигини инобатга олиб, ушбу соҳани истиқболда ривожлантириш республика учун катта амалий аҳамиятга эга бўлади.
2000-2022 йилларда Қорақалпоғистонда туяларнинг бош сони 4,5 мингдан 4,9 минг бошга, яъни 106,9 фоизга кўпайган. Статистик маълумотларга кўра, 2022 йили Қўнғирот, Тахтакўпир ва Тўрткўл туманларига республикадаги жами туяларнинг 53 фоизи ва яйлов майдонлари 71,1 фоизи тўғри келади. Бундан кейинги ўринларда Нукус, Хўжайли, Чимбой, Шуманай ва Элликқалъа туманлари туради. Ушбу юқоридаги саккизта туманга республикадаги жами туяларнинг 89,9 фоизи ва яйлов фондининг 81,8 фоизи тегиши.
Умуман олганда, туячилик чорвачилик тармоғининг муҳим соҳаси сифатида Қорақалпоғистоннинг кенг яйловларга эга қишлоқ туманларида ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.
Хулоса қилиб айтганда, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда чорвачилик маҳсулотларининг ўрни беқиёс. Буни эътиборга олган ҳолда, Қорақалпоғистонда чорвачилик тармоғини, айниқса яйлов чорвачилигини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Чунки, сўнгги йиллардаги сув ресурсларининг танқислиги республика қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришларни амалга оширишни ва ушбу муаммоларни илмий-назарий жиҳатдан ўрганишни тақоза этади.
Фойдаланилган адабиётлар:



  1. Ракитников А.Н. География сельского хозяйства: (проблемы и методы исследования). М.: Мысль, 1970.

  2. Умаров Е. Экономическая и социальная география Каракалпакстана. Нукус - 2011. (на каракалпакском языке).

  3. Embergenov N.J., Joldasov A.S., Oteuliev M.O. Some issues of development of livestock in the Republic Karakalpakstan. Экономика и социум. ISSN 2225-1545. №9(76). Саратов, 2020, 22-25 p.

  4. Turdimambetov I.R., Joldasov A.S. Development of Large-Horned Cattle Breeding in the Republic of Karakalpakstan and its Territorial Characteristics. Eurasian Journal of History, Geography and Economics. Volume 18| March 2023 ISSN: 2795-7659.

Download 113 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling