Turon nashr
Ишга қабул қилиш ва танлашнинг аҳамияти (The importance of recruitment and selection)
Download 1.73 Mb.
|
G
Ишга қабул қилиш ва танлашнинг аҳамияти (The importance of recruitment and selection).
Инсон ресурсларини бошқариш (HRM) – бу ходимлар ташкилотнинг муваффақиятига эришиш учун олиниши, сақланиши, ривожланиши ва сафарбар қилиниши керак бўлган муҳим ресурс. Инсон ресусларни бошқаришда қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади: (а) Ишга қабул қилиш (ва ўқитиш) масалалари бизнес стратегиясида муҳим аҳамиятга эга; (b) Ташкилотлар муваффақиятга эришиш учун кўникмалардан фойдаланишлари керак. Меҳнат бозори харидор бозори каби кўринишга эга бўлса-да, амалда қуйидагилар мавжуд: (i) Асосий соҳаларда (масалан, компютер хизматлари) ва соҳада малакали кадрларнинг етишмаслиги; (ii) Мавжуд малакали кадрлар таъминоти ва муайян бозорлар ва ташкилотларнинг талаблари ўртасидаги вазиятлар тўғри кемаслиги. Ҳатто юқори умумий бандлик шароитида ҳам малакали кадрларнинг маълум бир танқислиги мавжуд бўлиб, бу ҳақиқатан ҳам иқтисодий таназзулнинг таълим ва касб-ҳунар таълими босими туфайли кескинроқ бўлиши мумкин. Муҳандислар ва дастурий таъминот ишлаб чиқувчилари, бошқа мутахассислар ва юқори малакали гуруҳлар билан бир қаторда, иш берувчилар ўртасида қаттиқ рақобатга дуч келишади, бу эса ишга қабул қилиш ва сақлаш сиёсатини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади.339 Ишга қабул қилиш ва танлаш ҳар доим эътиборни қаратдиган муаммо бўлиб келган. Бизнес самарли ривожланиши учун малакали кадрлар билан таъминланган бўлиши керак. Лекин бу ҳолат ҳар доим ҳам бўлайвермайди. Шу боис, бугунги кунда кўпчилик бизнес йирик компаниялар мутахассисларни ўзлари бошидан тайёрлаб, тайёр қилиб боришадилар. Бу асосан тренинг ва ўқитиш асосида амалга ошрилади. Мисол учун, сизнинг компаниянгиз бугунг кунгача мавжуд бўлган инсон ресурслардан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Лекин бу самарани оширишга унчалик кучи етмаяпти. Сиз янги технологияларни киритиш орқали, янгича бренд ёки янгича ёндашув асосида маҳсулотни ишлаб чиқариб, компаниянинг фойда кўрсаткичларини оширмоқчи сиз. Аммо сизда ушбу янги олиб келтирилган технологияларда ишлай оладиган ишчи ходимингиз мавжуд эмас. Сиз нима қиласиз? – Албатта мавжуд инсон ресурсларингиздан фойдаланиб ушбу технологияда ишлай олиши учун ўқитасиз компания ҳисобидан албатта ва бу жараён сизга ҳам малакали ходимга, ҳамда компания фаолиятини самарадорлигини оширишга либ келади. Юқорида кўрсатиб ўтган мисолимиз каби яна кўп мисолларни келтириш мумкин, аммо ходимларни шунча уларга кетгизган ҳаражат ва уринишларингиздан кейин, уларни ишда ушлаб қолиш муаммоси ҳам йўқ эмас. Хулоса қиладиган бўлсак, бизнесда иш берувчи юқори стратег бўлган шахс бўлиши лозим. Бизнесда ишчи ходимлар билан мулоқот турларини тўғри шакиллантириши керак бўлади. Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling