Turon nashr


Иш рекламаси (Job advertising


Download 1.73 Mb.
bet278/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   300
Bog'liq
G

Иш рекламаси (Job advertising)- сифатли абитуриентларни жалб қилиш ва ўз-ўзини танлашга ёрдам беришга қаратилган. Ишга қабул қилиш рекламаси объекти муносиб номзодларни жалб қилиш ва яроқсиз номзодларни олдини олишдир.
Яхши иш рекламасининг фазилатлари (Qualities of a good job advertisement).
Бўш иш ўринлари ҳақида эълон қилишда, қуйидагиларни инобатга олиш керак:
(а) Ишнинг аниқ тавсифини очиб берадиган, масалан олинадган рағбатлантириш ва иш жойлардаги талаблари ҳақида қисқа ва ойдин бўлиши керак;
(b) Максимал даражада жозибали бўлиши керак, керакли мутахассисларни жалб этиш учун;
(с) Ташкилотга ижобий ва ҳалол муносабат; аризачи ҳақиқатан ҳам ташкилот билан алоқа қилганда алданмаганини билиши керак, чунки тахминлар норозиликнинг асосий манбаига айланиши мумкин.
(d) Иш ва номзодга тегишли талаб қилинадиган кўникмалар, малакалар ва махсус қобилиятлар, шунингдек, сменали иш ёки узоқ иш сафарига бориш каби жараёнларнинг мавжудлиги номзодларни жалб қилиши ёки ҳатто қўрқитиши мумкин бўлган иш хусусиятлари билан аниқ кўрсатилиши керак.
Бўш иш ўринлари ҳақида эълоннинг мазмуни (Contents of a job advertisement).
Ташқи иш қидирувчиларга қаратилган рекламанинг одатий мазмуни қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
(а) Ташкилот (The organisation): унинг асосий фаолияти ва жойлашуви;
(b) Иш ўрни (The job): сарлавҳа, асосий вазифалар ва мажбуриятлар ва махсус хусусиятлар;
(с) Шартлар (Conditions): ишга таъсир қилувчи махсус омиллар;
(d) Малака ва тажриба (Qualifications and experience): талаб қилинадиган билим, иш тажрибалари ва қобилият;
(e) Мукофотлар (Rewards): иш ҳақи, имтиёзлар, ўқитиш имкониятлари, мартаба ривожланиши ва бошқалар;
(f) Ариза бериш жараёни (Application process): қандай мурожаат қилиш керак, кимга ва қайси санада.
Рекламада келтирилган маълумотлар номуносиб абитуриентларни тўхтатиши ва потенциал мос бўлганларни рағбатлантириши керак.
Реклама воситалари (Advertising media). Вакант иш ўринларни реклама қилинганда босма, электрон ва шахслараро оммавий ахборот воситаларидан фойдаланилади.
Ишга қабул қилиш реклама учун медиа қуйидагиларни ўз ичига олади:
(а) Ички журнал, эълонлар тахтаси, электрон почта ёки интернет манбалари;
(b) Профессионал ва махсус газета ёки журналлар;
(с) Миллий газеталар;
(d)Маҳаллий газеталар;
(e) Маҳаллий радио, телевидение ва кино;
(f)Иш марказлари;
(g) Мактаб ва университет мартаба идоралари;

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling