Tuzuvchi: Shukurov F. M. SamDu “Xorijiy Sharq tillari” kafedrasi o’qituvchisi


Download 0.54 Mb.
bet21/31
Sana26.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1066706
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31
Bog'liq
5e5817ec2b415da5af273d952119369e “XORIJIY TIL (ARAB TILI)” FANIDAN

Асосий адабиётлар
1.Иброҳимов Н., Юсупов Т. Араб тили грамматикаси. 1-, 2-ж. –Т., 1998, 2003.
2. Faruk Abu-Chakra. Arabic An Essential Grammar. Routledge, 2007.
Қӯшимча адабиётлар
3. Баранов Х.К. Арабско-русский словарь. М., 1985.
5. Хасанов М., Абзалова М. Араб тили дарслиги.Тошкент. 2010.
Интернет сайтлари
1.httr://library.ziyonеt.uz/uz/book/35164
2.httr://library.ziyonеt.uz/uz/book/35149
8 - - DARS.
Al-artildagi “1” tovushining talaffuzi.
Darsning maqsadi: talabalarga Арабcha, ba’zan turkiy so’zlarda “vov” harfining yozilmaslik an’analari yoki harakat bilan berilishi haqida ma’lumot berish.
Dars turi - amaliy mashg’ulot.
Dars metodi - jonli nutq asosida og’zaki va yozma bayon.
Dars jihozi - darslik, ko’rgazmali qurollar, tarqatma materiallar.
Darsning borishi. Tashkiliy qism:
1.Salomlashish, davomatni aniqlash, uy vazifasini tekshirish.
2.O’tilgan mavzuni mustahkamlash.
3.Yangi mavzu:

9 - DARS. Qamariy harf bilan boshlangan so'zlarning talaffuz etilishi.
Darsning maqsadi: talabalarga haqida ma’lumot berish.
Dars turi - amaliy mashg’ulot.
Dars metodi - jonli nutq asosida og’zaki va yozma bayon.
Dars jihozi - darslik, ko’rgazmali qurollar, tarqatma materiallar.
Darsning borishi. Tashkiliy qism:
1.Salomlashish, davomatni aniqlash, uy vazifasini tekshirish.
2.O’tilgan mavzuni mustahkamlash.
3.Yangi mavzu:
Гапнинг боришига қараб жумладаги сўз аниқ ёки ноаниқ ҳолатда бўлади. Ноаниқ ҳолатдаги сўз одатда танвинга тугаган бўлади.
Сўзнинг аниқ ҳолатда эканлигини кўрсатиб турадиган белги эса ال аниқлик артиклидир. ال аниқлик артикли олдига ҳам ўқишни енгиллатиш учун васлали, яъни бириктирувчи ҳамза қўйилган. У фақат гапнинг бошида келганида «’aл » деб ўқилади. Шунинг учун бизда уни ا ل «’ал» аниқлик артикли деб аташади:
اَلْكِتَابُ китоб - ( ‘al-ki-ta:-bu) اَلْمَكْتُوبُ хат - (‘al-mak-tu:-bu)
Ушбу сўзларнинг бошидаги م ва ك ҳарфлари қамария ҳарфлари эди. Шунинг учун бу сўзлардаги ا ل артиклининг ل ҳарфи тўлиқ ўқилаяпти.
Агар сўз шамсия ҳарф билан бошланган бўлса, аниқлик артиклининг ل ҳарфи шамсия ҳарф таъсирида ассимиляцияга учрайди, яъни худди ўша шамсия ҳарф каби талаффуз қилинади ва ёзувда шамсия ҳарф устига «шадда» белгиси қўйилади. Масалан, ألشَّمْسُ сўзи ‘‘al-sham-su эмас, балки ‘‘ash - sham-su деб ўқилади:
الدَّرْسُдарс ('ad-dar-su) السَّلاَمُтинчлик ('as-sa-la:-mu)
Иккита сўзнинг ўртасида келган васлали ҳамза ل ҳарфи билан олдиндаги сўзнинг охирги ундошининг унлисини васл қилади:
كَتَبَ الْمَكْتُوبَ У хат ёзди. (kataba-l-maktu:ba)
أخَذَ الْكِتَابَ У китоб олди. (“axaza-l-kita:ba)
Агар васлали ҳамзали ёки ا ل артиклини олган сўздан олдинги сўзнинг охири сукун билан тугаган бўлса, ундан олдинги ундош ҳарфнинг ҳаракатига қаралади. Агар у «a» бўлса, васлали ҳамза «i»,, агар «i», бўлса ва у сўз феъл бўлмаса васлали ҳамза «a», «u» бўлса васлали ҳамза ҳам «u» деб ўқилади.
Масалан: мактабдан (mina-l-madrasati) مِنَ الْمَدْرَسَةِ
Директор ким ? (mani-l-mudi:ru) ؟ مَنِ الْمُدِيرُ
Улар , мусулмонлар. . . (humu-l-muslimu:na) هُمُ الْمُسْلِمُونَ
Агар бу сўз феъл бўлса ا ل нинг васлали ҳамзаси «i» деб ўқилади:
дарсни ёз! ( ‘uk-tu-bi-d-darsa) - : أُكْتُبِ الدَّرْسَ
Аниқ ҳолатдаги сўз олдида لِ олд кўмакчиси қўшилиб ёзилганида (ا) алиф ёзувда тушиб қолади - ёзилмайди. Масалан:
لِқالْبَيْتُ  لِلْبَيْتِ ( لالْبَيْتِ эмас ) уй учун –
لِқالْمُعَلِّمُ  لِلْمُعَلَّمِ (لالْمُعَلِّمِ эмас ) муаллим учун -
Агар ل ҳарфи билан бошланган аниқ ҳолатдаги сўз олдига لِ кўмакчиси бирикиб келса, ёзувда аниқлик артикли тушиб қолади - ёзилмайди. Аслида алиф тушиб қолади , ل ҳарфи эса сақланиб қолади, чунки сўзнинг ل ҳарфи иккиланиб келаяпти. Масалан:
لِқ لِسَانٌ (لأَللُّسَانِэмас )  لِلُّسَانِ тил учун –
Танвинга тугаган сўзни васл қилишда васлали ҳамза касра билан ҳаракатланади.


Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling