Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 
КЕЙС-СТАДИ МЕТОДИ 
(Амалий ҳолатларни ўқитиш методи) 
«Таълимнинг буюк мақсади билим бериш эмас, 
 балки ҳатти-ҳаракатларга ўргатишдир»
Г. Спенсер 
 
Бу методнинг номи инглизча “саse-study” сўзларидан олинган. 
Бунда “саse” – яшик, қути, ғилоф, жилд, “study” – ўрганиш, тадқиқ 
қилиш, илм билан шуғулланиш, ўқув фани, сабоқ олиш, ўқиш 
маъноларини билдиради. Бу метод ҳақида инглизча айтиладиган 


12
“саsе – true life”, яъни “кейс – ҳақиқий ҳаёт” иборасига кўра кейс - 
реал ҳаётнинг «бир парчасидир».
Шунга кўра бу методни “амалий
ҳолатларни ўқитиш методи” деб ҳам аталади.
Кейс-стади методи бўйича ўрганилаётган ҳар бир муаммо ёки 
мавзу юзасидан амалга ошириладиган ишлар режаси, уларни 
бажариш тафсилоти, натижалар ва хулосалар йиғиндиси алоҳида 
кейсни ташкил қилади. Бу метод таълим жараёнида ҳаётий 
вазиятлардан фойдаланишга қаратилган. Бу эса, ҳозирги кунларда 
таълим соҳасидаги долзарб бўлган муаммолардан ҳисобланади. 
Ушбу муаммони ҳал қилиш имконини бериши бу методнинг 
алоҳида аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб турибди. 
Шу сабабли Ғарб мамлакатларидаги таълим муассасаларида 
кейс-стади методидан, яъни кейслардан фойдаланиш ўқув 
режасининг 25 % ини ташкил қилади. Шу муносабат билан таълим 
муассасаларида ҳаётий вазиятдан фойдаланишнинг аҳамияти 
ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. 
Таълим жараёнида ҳаётий вазиятдан фойдаланишнинг 
долзарблиги:
Кейс-стади таълим методини турли ҳолатларни ўрганишда 
қўллаш - ҳаётдан олинган одатдаги вазиятларни ўрганишни ташкил 
этиш ёки сунъий яратилган вазиятларга асосланган ҳолда таълим 
олувчилардан тегишли муаммоларнинг мақсадга мувофиқ 
ечимларини излашни талаб қилишга қаратилган таълим 
жараёнидан иборат.  
Бу метод таълим олувчиларга мавзуга тегишли ҳаётий 
вазиятни ташхис қилиш, фаразларни ифодалаш, муаммоларни 
аниқлаш, қўшимча ахборотларни йиғиш, фаразларга аниқлик 
киритиш ва муаммоларни ечиш ҳамда уларни бажаришнинг аниқ 
босқичларини 
лойиҳалаш 
бўйича 
амалий 
фаолиятларини 
моделлаштириш имконини беради.
Муайян ҳаётий вазиятларга бағишланган кейслардан 
фойдаланиш таълим жараёнини ҳақиқий ҳаёт билан боғлайди. 
Кейсни кўриб чиқишда таълим олувчилар таълим олиш жараёнини 
яратадилар. Шу жараёндаги ўзаро ҳаракатда уларнинг ҳақиқий 
фикр алмашиш ҳолатлари келиб чиқади. Кейс таълим олувчиларга 
таҳлил қилиш, қиёслаш йўлларини қидириш ва муаммони ечиш 
эркинлигини беради. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling