Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


интерфаол таълим стратегиялари, интерфаол график


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

интерфаол таълим стратегиялари, интерфаол график 
органайзерларга ажратиш мумкин. 
Ҳозирги кунда энг оммавий интерфаол таълим методлари 
қуйидагилар саналади: 
1. Интерфаол методлар: “Кейс-стади” (ёки “Ўқув кейслари”), 
“Блиц-сўров”, “Моделлаштириш”, “Ижодий иш”, “Муаммоли 
таълим” ва б.
2. Интерфаол таълим стратегиялари: “Ақлий ҳужум”, 
“Бумеранг”, “Галерея”, “Зиг-заг”, “Зинама-зина”, “Музёрар”, 
“Ротация”, “Юмалоқланган қор” ва ҳ.к. Интерфаол таълим 
методлари таркибидан интерфаол таълим стратегияларини 
ажратишда гуруҳ ишини ташкил қилишга ёндашув маълум маънода 
стратегик ёндашувга қиёсланишига асосланилади. Аслида бу 
стратегиялар ҳам кўпроқ жиҳатдан интерфаол таълим методларига 
тегишли бўлиб, уларнинг орасида бошқа фарқлар йўқ.
3. Интерфаол график органайзерлар: “Балиқ скелети”, “БББ”, 
“Концептуал жадвал”, “Венн диаграммаси”, “Т-жадвал”, “Инсерт”, 
“Кластер”, “Нима учун?”, “Қандай?” ва б. Интерфаол график 
органайзерларни ажратишда бундай машғулотларда асосий 
фикрлар турли график шаклларда ёзма кўринишда ифодаланишига 
асосланилади. Аслида бу график органайзерлар билан ишлаш ҳам 
кўпроқ жиҳатдан интерфаол таълим методларига тегишли бўлиб, 
уларнинг орасида бошқа фарқлар йўқ.
Интерфаол таълим методларини кўпинча турли шакллардаги 
ўқув машғулотлари технологиялари билан бир вақтда қўлланмоқда. 
Бу 
методларни 
қўллаш 
машғулот 
иштирокчиларининг 
фаолликларини ошириб, таълим самарадорлигини яхшилашга 
хизмат қилади.
Шу муносабат билан юқоридаги тасниф бўйича ҳозирги айрим 
интерфаол таълим методларининг турли шакллардаги ўқув 
машғулотлари технологиялари билан қўллаш учун қулайлиги 
шартли равишда қуйидаги 8-жадвалда келтирилди.
Бу жадвалдаги айрим интерфаол таълим методларининг турли 
шакллардаги ўқув машғулотлари технологиялари билан қўллаш 
учун қулайлиги бир мунча шартли ва аслида муайян ўқув 


10
машғулотлари технологиялари билан бошқа яна кўп интерфаол 
методларни аниқ мақсадлар йўлида қўллаш мумкин эканлигини 
алоҳида таъкидлаш зарур. 
1-жадвал 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling