Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

Тури ва шаклига кўра: Очиқ типдаги тестлар: бир тўғри 
жавобли, бир неча тўғри жавобли, муттаносиблик, изчиллик.
Ёпиқ типдаги тестлар: тўлдирувчи, давом эттирилувчи
 


178
Тест топшириғининг турлари 
Стандарт тестлар 
Стандарт педагогик тестлар мазмуни ва моҳиятига кўра 2 турга 
ажратилади:
1) гомоген тестлар; 
2) гетероген тестлар;
1. Гомоген тестлар бу қийинчилик даражаси бўйича ўсиб 
борувчи, ўзига хос шаклга эга бўлиб, таҳсил олувчиларнинг муайян 
мазмун юзасидан тайёргарлик даражаси, билим, кўникма ва 
малакаларини сифатли ва самарали назорат қилиш ва баҳолашга 
мўлжалланган битта ўқув курс бўйича итта фан бўйича) 
тузилган топшириқлар тизими саналади. 
2. Гетероген тестлар бу қийинчилик даражаси бўйича ўсиб 
борувчи, ўзига хос шаклга эга бўлиб, таҳсил олувчиларнинг муайян 
мазмун юзасидан тайёргарлик даражаси, билим, кўникма ва 
малакаларини сифатли ва самарали назорат қилиш ва баҳолашга 
мўлжалланган бир нечта ўқув курс бўйича тузилган топшириқлар 
тизими саналади. Яъни,
бунга бир неча фан ва соҳалар бўйича 
тузилган тестлар киради. 
Ностандарт тестлар 
Ностандарт тестлар мазмуни ва моҳиятига кўра қуйидаги 
гуруҳларга ажратилади:

Интегратив тестлар;

Адаптив тестлар;

Мезонли-мўлжал олиш тестлари.
 
Интегратив тестлар интеграл мазмун, шакл, қийинчилик 
даражаси бўйича ўсиб борувчи, таълим муассасасининг битирувчи- 
сининг тайёргарлик даражаси ҳақида умумлашган якуний хулоса 
чиқаришга имкон берадиган тест топшириқлари саналади. 
Яъни, бир-бирини тўлдирувчи фанларнинг синтезига асосланиб 
тузилган бўлиб, тайёргарлик даражаси ҳақида умумлашган якуний 
хулоса чиқаришга имкон берадиган тест топшириқлари 
ҳисобланади. 
Адаптив тестлар автоматлаштирилган, таҳсил олувчиларга 
нисбатан индивидуал ёндошиш имконини берадиган, топшириқ 
мазмуни, бажариш тартиби, қоидаси, шу топшириқни бажариш 
натижасида таҳсил олувчининг эгаллаши мумкин бўлган бали ва 


179
тест натижаларини умумлаштириш бўйича кўрсатмалардан иборат 
бўлади. 
Ушбу тест топшириқларига индивилдуал ёндашган ҳолда 
ўқувчининг билим даражасига мослаштирилган ҳолда тузилган 
тестлар киради. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling