Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

  
 


5
МУҚАДДИМА 

Республикамизда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар 
жамият ҳаётининг барча соҳалари учун кадрлар тайёрлаш ишини 
замонавий даражада олиб боришни талаб қилади. Шу муносабат 
билан мутахассислар тайёрлаш жараёнида илғор таълим 
технологияларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш долзарб 
вазифалардан ҳисобланади. 
“Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури”нинг амалиётга тўлиқ татбиқ этилишини таъминлаш 
замонавий даражада билим, кўникма ва малакаларга эга бўлган 
бўлғуси мутахассисларни тайёрлашни талаб қилади.
“Биз ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган замонавий 
давлат қуриш йўлига қадам қўйиб, кучли давлатдан кучли 
фуқаролик жамияти сари изчиллик билан ўтишни таъминлар 
эканмиз, фақат миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги 
заруратини 
теран 
англайдиган, 
замонавий 
билимларни, 
интеллектуал салоҳият ва илғор технологияларни эгаллаган 
инсонларгина ўз олдимизга қўйган стратегик тараққиёт 
мақсадларига эришиши мумкин эканини ҳамиша ўзимизга яхши 
тасаввур этиб келмоқдамиз”
1
.
Ҳозирги 
таълим 
технологиялари 
ва 
илғор 
таълим 
методларининг билим олиш, олинган билимни бошқаларга 
ўргатиш, билимлардан амалда фойдалана билиш ва янги 
билимларни яратишдаги ўрни ва аҳамиятини қуйидаги фикрлар 
орқали ифодалаш мумкин: 
Билим олишдан билим бериш афзалроқдир. 
Билим бериш савоб ишлардан биридир. 
Билим беришдан билимни ишлата билиш муҳимроқдир. 
Билимни ишлата билишдан ундан фойдаланиш соҳаларини 
кенгайтириш муҳимроқ. 
Янги билим яратиш механизмини ўргатиш билим беришдан 
муҳимдир.
Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, фанни ўқитиш 
жараёнида таълим олувчига билим бериш, билимни ишлата 
1
Ислом Каримовнинг “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш-мамлакатни 
барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро 
конференциянинг очилиш маросимидаги нутқидан. 18.02.2012 й


6
билишни, ундан амалда фойдалана билишни ва пировардида янги 
билим яратиш механизмини ўргатишда таълим методларини 
самарали қўллаш муҳим аҳамиятга эга. 
Таълим 
жараёнининг 
бугунги 
вазифаларидан 
бири 
ўқувчиларни кун сайин ошиб бораётган ахборот-таълим муҳити 
шароитида мустақил равишда фаолият кўрсата олишга, ахборот 
оқимидан оқилона фойдаланишга ўргатишдан иборат. Бунинг учун 
уларга узлуксиз равишда мустақил ишлаш имконияти ва 
шароитини яратиб бериш зарур. Бундан эса, таълим жараёнида 
таълим олувчининг диққат марказида бўлишини ҳамда ёшларнинг 
мустақил билим олишларини таъминлаш таълим самарадорлигини 
ошириш учун муҳим эканлиги маълум бўлади. 
Таълим жараёнида таълим олувчининг диққат марказида 
бўлишини таъминлаш учун таълим муассасаларига ўз соҳасидаги 
билимларни мустаҳкам эгаллашдан ташқари замонавий педагогик 
технологияларни ва интерфаол таълим методларини биладиган, 
улардан ўқув ва тарбиявий машғулотларни ташкил этишда 
самарали фойдалана оладиган ўқитувчилар керак.
Ушбу услубий қўлланма умумий ўрта таълим, касб-ҳунар 
таълими ва олий таълим муассасалари ўқув жараёнига таълим 
технологияларини жорий қилишни ўргатишга қаратилган бўлиб, 
таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларни ўқитиш 
жараёнида тренинглар, якка тартибда, жуфтликда, кичик гуруҳлар 
ва жамоада ишлашни ташкил қилган ҳолда янги таълим 
технологияларидан фойдаланиш ҳамда педагогик жараёнга янгича 
ёндашув масалаларига бағишланган.
Мазкур 
услубий 
қўлланмада 
келтирилган 
таълим 
методларидан ҳар бир ўқитувчи ўзи ўқитаётган фаннинг мазмуни, 
мақсади, 
шунингдек, 
мавжуд 
шароитлар 
ҳамда 
таълим 
олувчиларнинг имконияти ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 
фойдаланиши мумкин. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling