Тузувчилар: Рахимов Ш. Ш., Низомова Р. Р. «Карташунослик» фанидан курс ишини бажариш бўйича услубий кўрсатма. – Тошкент, Тошдту, 2022. 32 бет


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1529077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Курс иши карташунослик

Курс иши - танланган мавзу бўйича ўрганишлар олиб бориш натижасида 
олинган хулосаларни режа асосида қоғозга тушириш, мавзуга оид янгиликлар 
ҳақида маълумотлар ва таклифлар билдириш, тайёрланган курс ишини фан 
ўқитувчилари олдида ҳимоя қилишдир. Курс иши ёзиш ва уни ҳимоя қилиш, 
талабаларни фан юзасидан олган билимларини мустаҳкамлаб, бирор мавзу 
юзасидан изланиш ва илмий тадқиқот олиб бориш кўникмаларини ҳосил 
қилишга ёрдам бериб, мустақил таълим сифатини оширишни мақсад қилади. 
Курс ишини бажаришда талабаларга раҳбар ўқивтувчи бириктирилади. Талаба 
курс ишини бажаришда раҳбар билан келишган ҳолда иш олиб боради ва курс 
ишини бажариш бўйича саволларга биргаликда жавоб топадилар.
“Карташунослик” фанидан курс иши ёзиш ўқув режада кўзда тутишдан 
мақсад: 
 карташунослик фанидан мустақил таълим олишни ошириш 
 талабаларнинг карташунослик фанинг хуқуқий-меъёрий хужжатлар, 
илмий ва ўқув адабиётлар билан танишиш ва уларни ўрганиб чиқиш, 
 келгусидаги илмий ишларга талабаларни тайёрлаш. 



1. Мавзуни танлаш 
Мавзуни тўғри танлаш ажариладиган ишнинг кўп қисмини 
осонлаштиради ва курс ишининг мувофоққиятли бажарилиши гарови 
ҳамдир. Одатада мавзулар ҳар ўқув йили бошида фан ўқитувчилари 
томонидан карташуносликка доир бўлган , ҳозирги кунда долзарб ва ечимини 
топиш фан учун муҳим бўлган, мавзулар тузилади ва университетнинг ўқув-
услубий кенгаши томонидан тасдиқланади. Талабаларга намуна сифатида 
октиябрь ойларига қадар тақдим этилади. Талаба кафедра томонидан 
“Карташунослик” фанига оид мавзулар ичидан илмий раҳбари билан 
маслаҳатлашган ҳолда танлаб олишлари мумкин. Талабанинг истагига кўра 
шакллантирилган мавзулардан бўлмаган мавзу танланиши мукин(1-илова).
2. Ишнинг режасини тузиш ва бажариладиган ишларни назорат 
қилиш 
1
Курс ишининг режаси талаба томонидан илмий раҳбар билан 
маслаҳатлашган ҳолда тузилиши керак. Курс ишнинг тайёрланган режаси 
кафедра мудири ёки унинг ёрдамчисидан тасдиқлатиб олиниши лозим. 
Курс ишида белгиланган режа топшириқларини бажарилиш муддатлари 
илмий раҳбар томонидан талабага белгилаб берилади. 
Талаба тасдиқланган режага қатъий амал қилиши, унда белгиланган 
вазифаларни (режа саволларини) босқичма-босқич ҳамда илмий раҳбар 
назоратида амалга ошириши керак. 
Курс ишида амалга оширилиши керак бўлган ишлар 
 
Кафедранинг асосий вазифалари 
 
Кафедра томонидан курс ишини ёзишда қуйидаги ишлар амалга 
оширилиши керак. 
 
курс иши мавзуларини тасдиқлаш ва қайта кўриб чиқиш; 
 
мавзуни танлашида талабаларга керакли кўрсатмалар ва амалий ёрдам 
бериш; 
 
талабага илмий раҳбарларни тайинлаш ва бириктириш; 
 
талабанинг курс иши режасини тасдиклаб бериш ва унинг вазифасини 
бажаришини назорат қилиш; 



 
курс ишини тайёрлашда талабага услубий жиҳатдан ёрдам бериш; 
 
талаба томонидан бажарилган ишнинг сифатига тақриз бериш ҳамда 
курс иши ҳимоясини ташкил қилишдан иборат бўлади
1


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling