Тузувчилар: Турсунов Х. З. Тта, “Патологик анатомия” кафедраси мудири профессор, т ф. д. Эшбаев Э. А
Микропрепаратда касаллик ташхисини аниқлаш
Download 458.19 Kb. Pdf ko'rish
|
2.08. Патологик анатомия
2. Микропрепаратда касаллик ташхисини аниқлаш.
Орган ва тўқималарда касалликларга хос ҳолда ривожланадиган морфологик ўзгаришлар микропрепаратлар асосида ўрганилади. Мақсад: микропрепаратлар асосида касалликнинг хос морфологик ўзгаришларини аниқлаш. 1.Орган ёки тўқиманинг паренхима ҳужайраларини, строма ва қон-томир тузилмаларини фарқлай билиш. 2.Тўқимадаги гистотопографик ўзгаришларни топиш, паренхима ва строма бир-бирига нисбатан нима ҳисобига ўзгарган. 3.Тўқимада патологик жараённинг турини (дистрофия, некроз, қон қуйилиш, тромбоз, эмболия, яллиғланиш экссудати ёки инфильтрати, дисрегенерация, ўсмалар) ва жойланиш жойини (паренхима, строма, махсус тузилмалар) аниқлаш. 4.Топилган патологик жараённи (касалликни) тўғри номлашни билиш, диагнозини қўйиш. Модул давомида эгалланадиган компетенциялар (номи, коди) рўйҳати: УК 1 1 . Абстракт фикр юритиш, патологик холатларни таҳлил ва синтез қилиш қобилиятига эга бўлиш; УК 2. Дунёқарашни шакллантириш учун фалсафий билимларнинг асосларидан фойдаланиш қобилияти; УК 3. Ҳар хил ҳаракат қилиш қобилияти, қабул қилинган қарорлар учун ижтимоий ва аҳлоқий жавобгарликни олишга тайёрлик; УК 4. Ўз-ўзини ривожлантиришга, англашга, ўқишга, ижодий салоҳиятдан фойдаланишга тайёргарлик; УК 5. Ҳар хил патологик ҳолатларда органдаги патологик жараёнларни баҳолашга тайёр туриш; УК 6. Ҳар хил патологик ҳолатларда аутопсия ва биопсия усулларини ўрганиш; УКК 1 2 . Касбий фаолиятнинг стандарт вазифаларини ахборот, илмий манбалар, патологоанатомик терминология, ахборот-коммуникация технологиялари талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишга тайёрлик; УКК 2. Профессионал фаолиятдаги муаммоларни ҳал қилиш учун оғзаки ва ёзма равишда рус ва хорижий тилларда мулоқот қилишга тайёрлик; УКК 3. Тиббий ҳужжатларни юритишга тайёргарлик; УКК 4. Касбий муаммоларни ҳал қилишда патологоанатомик ташҳис ва уларнинг комбинацияларини касбий фаолиятда ишлатишга тайёрлик; УКК 5. Беморларга тўғри ташҳис қўйишни ўрганиш ва дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлашга тайёрлик; 1 УК- умумий компетенция 2 УКК – умумий касбий компетенция 13 УКК 6. Биопсия материалларини кўришда микроскопдан фойдаланишга тайёрлик. Download 458.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling