Pежаси: - Уч фазали ўзгарувчан ток занжири ҳақида тушунча.
- Манба ва истеъмолчиларни тўрт симли юлдуз усулида улаш.
- Манба ва истеъмолчиларни усбурчак усулида улаш.
Таянч сўз ва иборалар - фаза, уч фазали ток, уч фазали система, генератор, статор, ротор, ЭЮК, кучланиш, ток, манба, истеъмолчи, юлдуз усули, линия токи, линия кучланиши, фаза токи, фаза кучланиши, нолинчи(нейтрал) сим, нолинчи симдаги ток, вектор диаграмма, тўрт симли юлдуз усули, носимметрик юклама, уч симли юлдуз усули, симметрик юклама
Бир фазали ток ўзгарувчан токнинг барча афзалликларига эгa бўлишига қарамай, халқ хўжалигида кенг қўлланилишига унинг айрим камчиликлари тўсқинлик қилади. Масалан, бир фазали ток ёрдамида айланувчи магнит майдонини ҳосил қилиб бўлмайди. Бундай майдон эса ўзгарувчан токда ишловчи барча моторларнинг „юраги" ҳисобланади.
УЧ ФАЗАЛИ ЎЗГАРУВЧАН ТОК ЗАНЖИРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА
УЧ ФАЗАЛИ ЎЗГАРУВЧАН ТОК ЗАНЖИРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА - Электр энергиясини уч фазали ток системаси ёрдамида узоқ масофаларга узатиш уни фазалар сони бошқача бўлган ўзгарувчан ток билан узатишга қараганда иқтисодий жиҳатдан бирмунча тежамли ҳисобланади. Чунки электр энергияси уч фазали ток системаси билан узатилганда узатиш линияларига сарф қилинадиган рангли металл уни бир фазали ток системаси билан узатишдагига қараганда 25% кам сарф бўлади.
- Уч фазали ток системасининг асосий элементлари ҳисобланган уч фазали асинхрон моторь ва трансформаторларнинг тузилиши оддий, ишлатишга қулай бўлиб, ишончлилиги ҳамда тежамлилиги нисбатан юқоридир.
УЧ ФАЗАЛИ ЎЗГАРУВЧАН ТОК ЗАНЖИРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА - Бир йўла иккита ишчи кучланиш, яъни фаза кучланиши Uф ва линия кучланиши Uл нинг борлиги, турли номинал кучланишдаги истеъмолчиларни улаш имконияти фақат кўп фазали (шу жумладан, уч фазали) системага хосдир.
- Агар уч фазали ЭЮК (ёки кучланиш) системасига симметрик нагрузка уланган бўлса, унинг оний қуввати ҳар қандай вақт учун ўзгармас бўлади
Do'stlaringiz bilan baham: |