Уч фазали ўзгарувчан ток занжирлари


Манба ва истеъмолчиларни тўрт симли юлдуз усулида улаш


Download 144.36 Kb.
bet2/3
Sana26.01.2023
Hajmi144.36 Kb.
#1126335
1   2   3
Bog'liq
3 uch fazali uzgaruvchan tok zanzhir

Манба ва истеъмолчиларни тўрт симли юлдуз усулида улаш.

  • Генератор ва истеъмолчи фазалари охирги учларини тегишлича О ва О' нукталарга улаш юлдуз усулида улаш дейилади (1-расм). Бундай улаш усули „λ" белгиси билан белгиланади. О ва О' нуқталар генератор ва истеъмолчининг нолинчи (ёки нейтрал) нуқталари дейилади. Ана шу нуқталарни бирлаштирувчи сим нолинчи (ёки нейтрал) сим дейилади.
  • Манба ва истеъмолчи бир номли фазаларининг бош учларини бирлаштирувчи (АА' , В — В' ва С — С') симлар линия симлари дейилади. Ана шу симлардан ўтадиган, IA, IВ, IС токлар линия токлари дейилади ва улар Iл деб белгиланади.

Манба ва истеъмолчиларни тўрт симли юлдуз усулида улаш.


1-расм.

Манба ва истеъмолчиларни уч симли юлдуз усулида улаш

  • Генераторнинг (ёки уч фазали тармоқнинг) фазаларига уланадиган қаршиликлар ўзаро тенг (ZA = ZB = Zc) ва бир хил характерга, яъни бир хил сиғим ва индуктивликка эга бўлса, бундай юклама симметрик ҳисобланади.
  • Симметрик юкламада линия токларининг геометрик йиғиндиси нолга тенг:
  • бу ифодага мос вектор диаграмма расм,а да кўрсатилган.

    2-расмдаги векторлар диаграммасидан кўринадики, симметрик нагрузкада нолинчи симдан ток ўтмайди. У ҳолда нолинчи симга эҳтиёж қолмай, манба ва истеъмолчини уч симли юлдуз усулида улаш мумкин бўлади

Уч симли юлдуз усулида улаш


2-расм.

Ушбу векторлар диаграммасидан кўринадики, учала линия кучланиш­лари ўзаро тенг ва фаза жиҳатдан бир - бирларига нисбатан 1200 га силжиган. Электр истеъмолчилари юлдуз усулида уланганда линия кучланиши фаза кучланишидан марта катта бўлади.

МАНБА ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ УЧБУРЧАК УСУЛИДА УЛАШ

Уч фазали ток истеъмолчиларини учбурчак усулида улаш деб, биринчи фазанинг охирги учи X' ни иккинчи фазанинг бош учи В' билан, иккинчи фазанииг охирги учи Y' ни учинчи фазанинг бош учи С' билан ва учинчи фазанинг охирги учи Z' ни_биринчи фазанинг бош учи А' билан улашга айтилади (3-расм, а). Бундай улаш усули „Δ" белгиси билан кўрсатилади. Одатда, генераторнинг чулғамлари юлдуз усулида уланади. Аммо уч фазали трансформаторларнинг иккиламчи чулғами юлдуз ёки учбурчак усулида уланиши мумкин.


Download 144.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling