Уч томонлама шартнома асосида мутахассис тайёрлашга шартнома №


II. Шартномани бекор қилиш


Download 104 Kb.
bet3/4
Sana14.05.2023
Hajmi104 Kb.
#1460305
1   2   3   4
Bog'liq
Шартнома Биология сиртқи

II. Шартномани бекор қилиш:

1. Контракт қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:



  • томонларнинг ўзаро розилиги билан;

  • университет низомига мувофиқ маъмуриятнинг ташаббусига кўра таълим олувчи ўқишдан четлаштирилганда;

  • ўқишини кўчириб келувчи томонидан талаб этилган ҳужжатлар университет раҳбарияти томонидан белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда ёки тақдим этилган (топширилган) ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда талабалар сафидан четлаштирилади ҳамда бу ҳақда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар қилинади;

  • ўқиш учун тўлов ҳақи белгиланган муддат ичида тўланмаса, таълим муассасаси шартномани бир томонлама бекор қилади: таълим олувчини талабалар сафидан чиқаради, шундан сўнг таълим олувчи ёки буюртмачи томонидан бир ўқув йили давомида ҳеч қандай ариза ва эътирозлар қабул қилинмайди:

  • томонлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаганида;

  • узрли сабаблар билан таълим олувчининг ташаббусига кўра;

  • университет ёки ташкилот – буюртмачи тугатилганида (Ушбу ҳолда тегишли томонлар ўртасида янги шартнома расмийлаштирилади);

  • амалдаги қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолларда.

2. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар томонларнинг келишувига асосан киритилади.
3. Томонлар ўртасида пайдо бўладиган низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари асосида ҳал этилади.

Шартнома барча томонлар уни имзолаган кундан бошлаб кучга (Коронавирус пандемияси даврида мазкур шартнома электрон тартибда тузилади ва кейинчалик пандемия ҳолати баратараф этилгандан кейин имзоланади) киради.


III. Бошқа алоҳида шартлар

Буюртмачи томонидан шартнома бўйича ўқиш учун тўлов суммасини тўлашда тўлов топшириқномасида шартноманинг рақами ва тузилган санаси, таълим олувчининг исми, шарифи ҳамда ўқиётган курси йўналиши тўлиқ кўрсатилиши шарт.



  • Томонлар ўртасидаги пайдо бўладиган низолар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.

  • Талабаларнинг ўқишини кўчиришни расмийлаштиришда белгиланган тартибда ўқув режалари ва дастурлардаги мавжуд академик қарзларни ёки фарқларни (намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошмаслиги лозим, ошган ҳолларда кўчириш рад этилади ёки талабанинг розилик аризасига мувофиқ курси туширилиши мумкин) топшириш тартиби ва муддатларини (жорий семестр давомида), ўқитиш курси (семестри) ҳамда ўқишга қабул қилишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа шартларини белгилайди.


Download 104 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling