Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириб келган талабалар билан тўлов шартнома
(уч томонлама шартнома) асосида мутахассис тайёрлашга
ШАРТНОМА № ____________
Денов т. 2020 йил « 01 » апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 28 декабрдаги 508-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 26 февралда 2431-сон билан рўйхатга олинган “Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Термиз давлат университети Денов филиали номидан директор Эшкараев Улуғбек Чориевич бир томондан, (кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб аталади) номидан___________________________________________________________________________________иккинчи томондан
(раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, лавозими)
ва _____ йилда туғилган_____________________________________________________________________________________
манзилда яшовчи____________________________________________________________________________учинчи томондан
(ўқишини кўчирувчининг фамилияси, исми, шарифи)
Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш,_сиртқи_______________________________________________________
(таълим йўналиши, таълим шакли, курси, семестри)
бакалавр йўналиши бўйича мутахассис қилиб тайёрлаш тўғрисида мазкур шартномани туздилар.
I. Томонларнинг мажбуриятлари:
Термиз давлат университети Денов филиали:
ўқитиш учун Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га
мувофиқ таълим муассасалари Низомида назарда тутилган зарур шарт - шароитларни яратиш;
талабаларга қонун билан берилган ҳуқуқларининг эркин амалга оширилишини ва таълим муассасаси Низомига мувофиқ, мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
мутахассисни тасдиқланган ўқув режаси ва дастурларга мувофиқ давлат таълим стандарти талаблари даражасида тайёрлаш;
ҳар ойда ўрнатилган муддатда ва тартибда стипендия тўловларини амалга ошириш;
бошланадиган ўқув йилида ўқитиш учун тўловнинг белгиланган миқдори тўғрисида ахборотни (маълумотни) талабага ўз вақтида хабар бериш;
энг кам иш ҳақи миқдори ёки тарифлар ўзгарганда таълимнинг қолган муддати учун тўлов миқдори ҳақида хабар бериш;
Do'stlaringiz bilan baham: |