Назорат саволари
1. Ўқув жараёнида меҳнат таълими ўқитувчисига қйўйиладиган талаблар.
2. Меҳнат таълими ўқитувчисининг касб-корлик сифатлари.
3. Меҳнат таълими мақсад ва вазифалари.
4. Меҳнат таълими вазифаларига қўйилган ДТС талаблари.
5. Йўналишлар бўйича мавжуд бўлимлар ва ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган
билим, кўникма ва малакалар.
Хулоса:
Умумтаълим мактабларида меҳнат таълими дарсларида ўқитувчининг ўрни меҳнат
таълимининг вазифалари ва уларга қўйиладиган ДТС талаблари ёритилган. Бу талабларни
амалга оширишда ўқувчиларга меҳнат таълими бўйича қуйидаги йўналишларда
(технология ва дизайн, сервис хизмати, қишлоқ хўжалик асослари) назарий билим
амалий малака ва кўникмалар берилади. Ўқувчиларга халқимизнинг ҳунармандчилиги
технологияси тўғрисидаги билимлар берилади. Ҳунармандчилик касбига йўналтирилади.
Меҳнат таълими дарсларида ўқитувчининг эгаллаган ўрни. Мактаб ислоҳатида
меҳнат таълими вазифалари ва уларга қўйиладиган ДТС талаблари. Меҳнат
таълимининг асосий йўналишлари мавзуси бўйича ўтказиладиган маъруза дарсини
технологик харитаси:
Т/р
Босқичлар ва бажариладиган иш мазмуни
Амалга
оширувчи
шахс
1
Тайёрлов босқичи:
ўқув мақсади: .
Талабаларга меҳнат дарсларида ўқитувчининг эгаллаган ўрни ва унинг
вазифаси тўғрисида маълумотлар бериш. Меҳнат таълими
вазифаларига қўйиладиган ДТС талаблари тўғрисида тушунча бериш.
Меҳнат таълимининг асосий йўналишларини мақсадларини
тушунтириш
Ўқитувчи
2
Қўлланиладиган интерфаол метод:
Мунозара, тезкор савол жавоб
Ўқитувчи
3
Кириш
Мавзу бўйича сасоий саволлар ёритиб берилади, талабалар тушунчаси
савол-жавоб орқали текшириб кўрилади
Do'stlaringiz bilan baham: |