Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Биринчи асосий саволнинг баёни. 
Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-4 синфларида ҳафтасига бир соатдан 5-7 
синфларда ҳафтасига икки соатдан ва 8-9 синфларда ҳафтасига бир соатдан ҳаммаси 
бўлиб 408 соат вақт ажратилган
Ўқувчиларни меҳнатга тайёрлаш жараёнида каб-ҳунарга йўналтиришни янада 
кучайтириш, уларни замонавий ишлаб чиқариш асослари, ёғочга-металга ва газламага 
ишлов бериш технологияси, пазандачилик ва қишлоқ хўжалик асослари, электро техника 
ишлари, уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш, халқ ҳунармандчилиги ва ишлаб чиқариш 
асослари, касб танлашга йўллаш бўйича билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари 
кўзда тутилган. Юқорида кўрсатилган ўқув бўлимларида 5-7-синф ўқувчиларида 
ижтимоий эстетик дид ва дунё қарашини кенгайтирадиган, оилавий ҳаёт ва турмушда 
зарур бўладиган билим, кўникма ва малакалар шакллантирилади, миллий маданият ва 
анъаналарга меҳр уйғотади. 8-9-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш бўлими
ижтимоий дунё қарашини кенгайтиради ва онгли равишда касб танлашларига 
кўмаклашади. Меҳнат таълими мазмунининг мажбурий минимуми қуйидагиларни ташкил 
этади: 
 
Метал ва ёғочга ишлов бериш технологияси-- бу бўлим бўйича ташкил қилинган 
таълим жараёнида ўқувчилар турли материалларнинг хусусиятлари тўғрисида бошланғич 
билимларга эга бўладилар, уларни режалаш, йўниш, арралаш, тешиш, пардозлаш ишлари 
ва бу ишларни бажаришда ишлатиладиган асбобларнинг тузилиши, ишлаши, дастгоҳлар, 
электр ва механизациялаштирилган жиҳозлар, машиналар элементлари, янги техника ва 
технология асослари (технологик хариталар, уларни тузиш ва улар билан ишлаш, меҳнат 
қонунчилиги ва ҳавфсизлиги, санитариа гигиена қоидалари) тўғрисидаги назарий 
билимларга эга бўладилар. Техник меҳнатни ўрганиш жараёнида ўқувчилар турли асбоб-
ускуналар билан ишлаш рўзғорбоп ва харидоргир буюмларни ишлаб чиқариш бўйича 
асосий тушунча ва малакаларни эгаллашади. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling