Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы
Халқ бадиий ҳунармандчилиги соҳалари
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқариш асослари бўлимида
- Касб танлашга йўллаш бўлимида
Халқ бадиий ҳунармандчилиги соҳалари (ганч ўймакорлиги, наққошлик, ёғоч, тош ва
суяк ўймакорлиги, қандакорлик, мисгарчилик, сандиқсозлик, бешиксозлик, заргарлик, чилангарлик, пичоқчилик, чопон тикиш, кигиз босиш, дўппидўзлик, ҳарқ миниатюраси,каштачилик, сават тўқиш, бўйрачилик, нонвойлик, ошпазлик, миллий ўйинчоқлар тайёрлаш, от-улов анжомлари тайёрлаш, косибчилик, иморатсозлик ва бошқалар) бўйича дастлабки назарий ва амалий билимлар берилади, малака ва кўникмалар шакллантирилади. Халқ ҳунармандчилигининг жаҳон маданиятида тутган ўрни, ҳунармандлар сулолалари ва рисолалари, халқ амалий безак санъати ва ҳунармандчиликнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқаси, ҳунармандчилик асбоблари ва мосламалари билан ишлаш, ҳунармандчилик асарларини асраш, таъмирлаш ва уларни умрини узайтириш, ҳунармандчиликда тадбиркорлик ва ижодкорлик тўғрисидаги тушунчалар берилади. Ишлаб чиқариш асослари бўлимида—ишлаб чиқариш технологияси, техника воситалари, ишлаб чиқариш иқтисодиёти ва унинг ташкил этилиши, ишлаб чиқаришда фан техника тараққиёти ва мактаб атрофидаги ишлаб чиқариш корхоналарида қўлланилаётган технологиялар ҳақида умумий билимлар берилади. Касб танлашга йўллаш бўлимида—касбларни танлашдан мақсад, касбга қизиқиш, мойиллик, қобилият, касбий яроқлилик ва уларнинг аҳамияти билан босқичма-босқич таништириб борилади. Ўқувчи соғлигини танлаган касбига мос келиш ёки келмаслиги изоҳлаб берилади. Келгуси касбий ҳаёт йўлини онгли танлай олиш кўникмалари шакллантирилади. Иккинчи асосий савол баёни. 5-7-синф ўқувчиларда меҳнат таълимининг материалшунослик бўлимини ўқитишда қуйидаги билимлар шакллантирилади: турмушда ва ишлаб чиқаришда металдан ясалган буюмлар ва уларнинг аҳамияти, қора ва рангли металлар уларнинг турлари таркиби қўлланиши. Қора метал қотишмалари (чўян, пўлат ва бошқалар) уларни ишлаб 24 чиқариш қора металнинг асосий механик хоссалари (қаттиқлик, эластиклик, пластиклик ва мўртлик). Юпқа тунука турлари ишлаб чиқарилиши пўлатнинг механик хоссалари, симнинг турлари, метални тежаш рангли металлар ва улардан тайёрланадиган буюмлар. Металларга ишлов бериш технологиясига ўқувчиларга металга ишлов берадиган асбоб- ускуналар, уларнинг тузилиши, вазифаси, қўлланилиши ва ишлатилиши тўғрисида маълумотлар берилади.шу билан бирга металга ишлов берадиган пармалаш станоги фрезерлаш станоги ва 1к 62 токор-винт қирқар станогининг тузилиши ишлаш принциплари тўғрисида билимлар берилади. Ўқув устахоналарида кенг фойдаланиладиган асбоблар эгов, арра, зубила билан ишлашни ўргатиш ва ўлчов асбобларидан фойдаланиш тўғрисида назарий билим билан бирга амалий ишда кўникма ва малакалар шакллантирилади. Ёғочнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти тузилиши турлари, ташқи кўриниши ва ўзи хос белгилари, ишлатилиш соҳалари, дуродгорликда ишлатиладиган ёғочлар, ёғоч материалининг михларни ушлаб қолиш хусусияти, дуродгорликда ишлатиладиган елимлар ва улардан фойдаланиш, ёғочдан ишланган буюмларга пардоз беришда ишлатиладиган материаллар, ёғочни ҳароратга, намликка, микроорганизмларга ва бошқа таъсирларга чидамлилиги, ёғочни қуритиш ва сақлаш қоидалари ҳақидаги билимлар шакллантирилади. Ёғочга ишлов берадиган дуродгорлик дастгоҳларининг тузилиши ва ундан фойдаланиш қоидалари ўлчаш асбоблари дуродгорликда ишлатиладиган асбоб- ускуналар ва улардан фойдаланиш қоидалари, асбобларни сақлаш қоидалари ўргатилади. Дуродгорликда ишлатиладиган пармалаш асбобларининг турлари ва уларни ишлатиш сақлаш, электр ранда ва пармалаш қурилмаларининг тузилиши, улардан ҳавфсиз фойдаланиш қоидалари тўғрисида билимлар берилади. Газламалар ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар, газламанинг кимёвий- физикавий технологик хусусиятлари, газламанинг тайёрлаш технологияси, улардан тайёрланадиган буюмлар ва уларнинг элементлари, махсус кийимларнинг вазифаси турлари ва уларга бўлган эстетик талаблар. Жун толалари ва уларнинг хусусиятлари, жун ва ипак газламаларининг физик, механик технологик хусусиятлари, миллий кийимларни хар-хил турларини тайёрлашда фойдаланиладиган, газламалардан фойдаланиш ва уларнинг дунё бозоридаги ўрни. Табиий ва синтетик толаларининг хусусиятлари, физик- механик, гигиеник, технологик тузилиши ва уларнинг бир-биридан фарқи, буғланган декотировка қилинган газламалар, газламани бичишга тайёрлаш, бичилган газламага безак бериш, безак турлари. Газламага ишлов беришда қўлланиладиган асбоб-ускуналар уларнинг турлари тузилиши қўллаш қоидалари ўргатилинади. Тикувчилик буюмларнин тайёрлашда асбоб-ускуналар тўғрисида тушунчалар берилади. Илгаклар халқалар, тугмачалар, пистонлар уларнинг турлари кийимдаги вазифаси ва фасони амалий равишда кўрсатилинади. Фурнитурани тикиш усуллари, яроқсиз ҳолга келган фурнитурани олиб ташлаш, сўкилган чокларни тузатиш тўғрисида тушунчалар берилади. Тикув машиналарининг тузилиши уларни ишга тайёрлаш ва ишлатиш машқлари кўрсатилинади. Булардан ташқари пазандачиликда ишлатилатилинадиган уй-рўзғорда зарур бўладиган қандолатчилик, консервалар тайёрлаш хар-хил пишириқларни тайёрлаш технологияси, ўчоқлар электр плиталар печкалардан фойдаланиш тўғрисида назарий ва амалий билимлар берилади . Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling